Курс иши мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши


Пулни барқарорлигини таъминлаш йўллари


Download 56.15 Kb.
bet7/8
Sana18.02.2023
Hajmi56.15 Kb.
#1212445
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ASROR BAXTIYOROV 270519141220

Пулни барқарорлигини таъминлаш йўллари.

Ҳақиқатда ҳам юқорида қайд этилган жараёнларни ташкил этишда пулнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, пулнинг товар хўжалиги шароитида амал қилишининг самарадорлигини ошишига қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан улар қуйидагилардан иборат.10
Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги. Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги аҳолининг истеъмол товарлар ва хизматларга бўлган талабини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондириш имкониятини беради. Бу бозор иқтисодиёти шароитида жуда муҳим ҳисобланади. Биринчидан, импорт ҳажмини қисқартириш асосида хорижий валюталарни четга чиқиб кетишининг олдини олади. Иккинчидан, миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан барқарорлигини оширади.
Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлиги ва ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги пул тизимининг брақарорлигини таъминлашга бевосита хизмат қилади. Чунки бозор муносабатларининг чуқурлашуви мамлакатлар ўртасида иқтисодий интеграцияни ривожланишига ва иқтисодиётнинг глобаллашувига олиб келади. Ушбу шароитда олиб борилаётган макро ва микроиқтисодий сиёсат тегишли самарани бермаса, мамлакатда импортининг ҳажми экспортга нисбатан ортиб кетиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида пул тизимининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Пул тизимини бошқаришнинг ушбу тамойили мамлакатни маъмурий – тақсимлаш моделига хос бўлиб, бу жараёнда барча пул муносабатлари тегишли кўрсатма ва режа асосида амалга оширилади. Мамлакатда фаолият юритадиган барча банклар ва уларнинг филиаллари давлат ихтиёрида ва назорати остида фаолият юритади. Муомалада пул массасини тартибга солиш тегишли режа ва деректив кўрсатмалар орқали бажарилади.
Пул тизимини ташкил этишнинг ушбу тамойилида асосий эътибор миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлиги ва инфляция даражасининг нормал меъёрига қаратилади. Мамлакат Марказий банки мустақил равишда пул – кредит сиёсатини амалга оширади, кредит муассасалари Марказий банк томонидан белгиланган тегишли иқтисодий нормативларга риоя этган ҳолда ўзининг фаолиятини ташкил этади.
Мамлакатда пул муомаласини тартибга солишнинг асосий мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу вазифани Марказий банк амалга оширади. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишнинг асосий инструментлари сифатида мажбурий захиралар сиёсати, қайта молиялаш сиёсати, очиқ бозордаги операциялари, депозит сиёсати ва валюта сиёсатини амалга оширади. Марказий банк ушбу инструментлар орқали товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мутаносибликни тартибга солади. Бундан асосий мақсад мамлакат миллий валютасининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
2017 йил 2 сентябрь,ПФ-5177-сон11 «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент карори кабул килинди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, аввало, амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони қабул қилинишига мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги асосий сабаб бўлди.
Жумладан, валютани тартибга солишга ҳаддан зиёд маъмурий аралашув, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектлари учун алоҳида имтиёз ва преференциялар мавжудлиги оқибатида тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнесни юритишга доир тенг бўлмаган шарт-шароитлар пайдо бўлди ҳамда параллел чет эл валютаси бозори ва айирбошлаш курси вужудга келди.
Марказий банкнинг мустақиллигини таъминланганлиги. Маълумки, Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган, ушбу мақсадни самарали амалга ошириш учун Марказий банк ҳукумат ва давлат бошқарув органлари босимидан ҳоли бўлиши лозим. Акс ҳолда миллий валютанинг барқарорлиги заифлашади ва унинг халқ хўжалигидаги роли пасаяди, мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончи пасайиб кетади. Бунинг натижасида пул тизими нобарақарор бўлиб, Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул – кредит сиёсати ўзининг тегишли самарасини бермайди.
Аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига ишончининг мустаҳкамлиги. Мамлакат аҳолиси ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг юқорилиги пулнинг ролига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Чунки аҳоли ва мижозларнинг банкларга нисбатан ишончининг юқорилиги уларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини банкларга муддатли омонат сифатида қўйишга ундайди. Бу эса пулнинг жамғарма воситаси ва тўлов воситаси ролини оширади, шу билан бирга, биринчидан, пул эгаларига қўшимча даромад келтиради, иккинчидан, банкларнинг реал секторни кредитлаш имкониятларини оширади. Буларнинг барчаси товар хўжалиги шароитида пулнинг ролини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Инфляция даражасининг тегишли меъёрларда сақлаб турилиши. Миллий валютанинг инфляция даражаси халқаро амалиётда қабул қилинган меъёрлардан ортиб кетиши унинг иқтисодиётдаги ролига салбий таъсир кўрсатади. Инфляция даражаси юқори бўлган шароитда аҳолининг реал даромадлари пасаяди, кредит муассасаларида узоқ муддатли омонатлар ҳажми қисқаради, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки ўзаро олиб сотиш йўли билан даромад излаш пайига тушиб қолади. Натижада аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талаби маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки импорт ҳисобидан қондирилади. Буларнинг барчаси миллий валютанинг иқтисодиётдаги ролини пасайишига олиб келади. .Аҳоли ва корхоналарнинг номинал даромадлари ҳажми ортиб борсада реал даромадлари пасаяди. Натижада аҳолининг турмуш даражаси пасаяди, уларнинг йиллик олаётган даромадларининг реал қиймати пасайиб боради. Корхоналарда хомашё ва ишлаб чиқариш харажатлари ортиб боради, бунинг натижасида уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашади. .Мамлакатнинг бойлик ва даромадлари бир гуруҳ кишилар ўртасида қайта тақсимланади. Кредиторлар бу борада ютадилар, дебиторлар эса ютқазадилар. Дж.Миллнинг фикрига кўра «Барча товарларнинг баҳоси сурункали ўсиб бориши, бошқача сўз билан айтганда пулнинг сотиб олиш қийматининг тушиб кетиши, кимгадир иқтисодий жиҳатдан келтирадиган фойдаси қўшимча ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки кимнингдир ҳисобидан амалга ошади». Пулнинг моддий бойликка алмаштириш жараёни тезлашади. Аҳоли ўз ихтиёридаги пулларга товар, кўчмас мулк, қимматбаҳо буюмларни, шунингдек, барқарор хорижий валюталарни сотиб олишга бўлган иқтисодий қизиқиш ортиб боради. .Аҳолининг барча шаклдаги пул жамғармаларининг (омонат, нақд пул, облигация, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати тушиб кетади. Шунингдек, корхоналарнинг жамғармалари, асосан амортизацион фондларининг қиймати инфляция таъсирида тушиб кетади ва асосий воситаларни янгилаш ҳамда реконструкция қилишга имконият қолмайди.
Миллий иқтисодиётда инфляцияга қарши сиёсатни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, инфляция мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий сиёсатини издан чиқаради. Ишлаб чиқаришга ва аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади. Инфляцияга қарши сиёсатни амалга оширишда, иқтисодчиларнинг фикрича, унинг иккита йўли мавжудлиги эътироф этилади: – умумий талабни тартибга солиш; – умумий таклифни тартибга солиш. Умумий талабни тартибга солиш орқали инфляцияга қарши кураш кейнсчилик йўналиши сифатида эътироф этилади. Улар инфляцияга қарши курашда умумий талабни тартибга солиш таклифнинг ошишига самарали таъсир кўрсатишини таъкидлайди. Таклифнинг ошишига самарали таъсир кўрсатадиган асосий омиллар давлат харажатларини ошириш ва имтиёзли кредитларнинг миқдорини кўпайтиришдир. Улар ўз навбатида мамлакатда инвестицион талабни келтириб чиқаради, инвестицион талаб таклифнинг ўсишига олиб келади, таклифнинг ўсиши эса баҳоларнинг пасайишига, баҳоларнинг пасайиши инфляцияни олдини олиш ва гиперинфляцияни бартараф этиш имкониятини беради. Инфляцияга қарши курашнинг монетаристик йўналиши вакилларининг диққат марказида асосий масала ялпи таклифни тартибга солишга қаратилади. Монитаристларнинг фикрича, инфляцияга қарши курашнинг кейнсчилар томонидан илгари сурилган усули мамлакатни инфляциядан қисқа муддат ичида чиқишга имконият беради, лекин мамлакатда ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги номутаносиблик ҳолати сақланиб қолади. Бунинг натижасида, маълум вақтдан кейин, мамлакатда инфляция жараёни вужудга келади.
Монетаристик сиёсатнинг асосчиларидан ҳисобланган Милтон Фридманнинг фикрича – инфляция – бу бевосита пул билан боғлиқ бўлган ҳолат бўлиб, унинг келиб чиқишини асосий сабаби давлатнинг иқтисодиётни бошқаришга нооқилона аралашуви натижасида вужудга келади. Шунинг учун давлат бюджети тақчиллигини қўшимча эмиссия эвазига эмас, балки мамлакатда ялпи таклиф ҳажмини ошириш йўли билан бартараф этиш лозимлигини таъкидлайди. Монитаристлар кредитнинг фоиз ставкасини ошириш, бюджет тақчиллигини қисқартириш ва солиқ ставкаларини пасайтиришни илгари сурадилар. Уларнинг фикрича, бунинг натижасида, истеъмолга бўлган эҳтиёж қисқаради, инвестиция ҳажми ортади, самарасиз хўжалик субъектлари банкрот бўлади, мамлакатда кучли рақобат муҳити шаклланади. Булар ўз навбатида мамлакатда инфляция даражасининг тушишига олиб келади. Кўпчилик мамлакатлар инфляцияга қарши курашда кейнсчилик ва монетаристик йўналишнинг у ёки бу жиҳатларини ҳамохонг равишда амалиётга жорий этади.
Хулоса
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам,пулнинг пайдо бўлиши турли хил босқичларни босиб ўтган экан.Бу босқичларда пулнинг роли аста секинлик билан орта бошлаган ва у мамлакат иқтисодиёти асосини ташкил қилган.Дастлаб ўтган замонларда аҳоли томонидан пул ва унинг эквивалентлари пайдо бўлмасдан аввал ,улар ўзларида мавжуд буюмлар яъни иш қуроллари,ўзларининг истеъмолидан ортиб қолган маҳсулотларни қолганлар билан ўзларига керак бўлган нарсаларга алмашишган.Лекин вақт ўтган сайин бу жараёнлар бир мунча қийинчиликлар келтириб чиқарган ва натижада аҳоли бошқа йўлларни излай бошлашган.Ва шундан кейин дастлаб олтин тангалар,кейинчалик қоғоз пуллар пайдо бошлаган.
Ҳаёт тарзи ривожланган сари пулнинг роли ва унинг бажарадиган функсиялари олимлар томонидан эътироф этила бошланган.Унинг муомала воситаси,қиймат ўлчови воситаси,тўлов воситаси ва жамғарма функсиялари пулнинг моҳиятини янада очиб берган.
Пулнинг иқтисодиётдаги роли ҳақида гапирадиган бўлсам, пул иқтисодиёт ривожланиши учун таянч вазифасини бажаради.Чунки товарлар ишлаб чиқариш,уларни экспорт-импорт қилиш албатта пул орқали амалга оширилади.Бундан ташқари,аҳоли бўш пул маблағларини ишлаб чиқаришга жалб этиш,банклар томонидан уларни керакли соҳаларга йўналтириш ва мамлакатдан пул айланмасини яхшилаш унинг иқтисодини ва аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам,пул барқорорлиги ва унинг қадрини яхшилаш мамлакат олдидаги вазифалардан бири ҳисобланади ва бу орқали ўзининг дунё давлатлари орасидаги мавқейини оширишга ҳаракат қилади.Мисол учун АҚШ давлатини оладиган бўлсак,унинг миллий валютаси яъни доллар жаҳон бўйича энг барқарор пул бирликларидан бири ҳисобланади ва халқаро савдонинг деярли 90%и айнан шу пул бирлигига асосланади.Мамлакатнинг бу даража етишишига кўплаб сабаблар келтиришимиз мумкин.Мисол учун, унинг иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги,инфлятсия даражасининг меъёр даражада бўлиши ва шу каби бошқа факторларни келтиришимиз мумкин.Бундан ташқари,бизнинг мамлакатимизни оладиган бўлсак,миллий валйутамизнинг барқарорлигини таъминлашимиз учун Марказий банк мустақиллиги таъминлаши зарур ва турли хил давлат органлари томонидан турли чекловларга учрамаслиги лозим.Чунки Марказий банк олиб борадиган пул-кредит сиёсати пулнинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Акc ҳолда аҳолининг банкларга бўлган ишончи пасайиб,турли хил бошқа муаммоларни келтириб чиқаради.Мисол учун инфлятсия.Аҳоли бўш пул маблағларининг ортиб кетиши унинг ўсиш суратини тезлаштиради.


Download 56.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling