Курс иши мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши
Download 56.15 Kb.
|
ASROR BAXTIYOROV 270519141220
4. Қийматнинг пул шакли. Айирбошлаш муносабатларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг вужудга келиши, кумуш ва олтиннинг барча товарлар ичидан умумэквивалент восита сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Ушбу металларнинг табиий хоссаси (ягона жисмлиги, қийматининг ўзгармаслиги, сифатининг бузилмаслиги) узоқ давр жамиятда пул вазифасини бажаришига хизмат қилди. Қимматбаҳо металлар умумэквивалент сифатида муомалага киритилишининг дастлабки даврида ҳар хил қуйма шаклдан (сим, пластинка, юмалоқ ва бошқа шакллар) иборат эди. Бозор муносабатларининг ривожланиши ва меҳнат тақсимотининг таборо такомиллашиб бориши металл пуллардан маълум шакл ва миқдорга эга бўлган тангаларни зарб қилиш заруриятини келтириб чиқарди. Тарихий манбаларга кўра, дастлабки металл тангалар эрамиздан аввалги ВИИ асрда Хитой ва Лидия (Малая Азия) давлатларида зарб этилган. Металл пулларнинг номинал қиймати ҳақиқатдаги қийматига тенг бўлиб, ноёб қимматбаҳо металлдан тайёрланади ва пулнинг барча функцияларини бажаради. Эътиборли жиҳати шундаки, муомалада ҳақиқий пуллар айирбошлаш воситаси вазифасини бажарган даврда иқтисодиётда пул муомаласи автоматик равишда тартибга солинади. Натижада, иқтисодиётда пулнинг қадрсизланиши, баҳоларнинг ўсиши ва инфляция ҳолати кузатилмайди. Чунки қимматбаҳо металларнинг муомалада ортиқчалик ҳолатининг вужудга келиши, уларни жамғарма ва бойлик сифатида сақлашга йўналтирилиши орқали бартараф этилади. Агар, муомалага қўшимча айирбошлаш қиймати зарур бўлса, улар қиймат ўлчови, муомала ва тўлов воситаси сифатида қайтадан муомалага чиқарилади. Олтиннинг муомалада амал қилиши ХХ асрнинг 30 – 70 йилларида бекор қилинди, яъни олтин демонитизацияси юз берди. Олтин айирбошлаш воситаси сифатида муомаладан чиқарилишининг дастлабки даврида аввал муомала ва тўлов воситаси функциясини, 1975 йилдан сўнг эса жаҳон пули функциясини тўхтатди. Ушбу вазифаларни ички ва жаҳон бозорига олтиннинг ўрнига кириб келган қоғоз ва кредит пуллар эгаллади.
5. Қийматнинг қоғоз – пул шакли. Дастлабки қоғоз пулларни муомалага чиқарилиши тахминан Х асрнинг охири ХИ асрнинг бошларига тўғри келади. Шу даврдан бошлаб, муомаладаги олтин ва кумуш пуллар ўрнини қоғоз пуллар эгаллай бошлади. Муомалада олтин ва кумуш амал қилган шароитда улар билан параллел равишда тўлов воситаси сифатида қоғоз пулларни кириб келишининг сабаблари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш лозим: қимматбаҳо металларни олиб юриш, сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муаммоли ҳолатларнинг вужудга келиши; олтин ва кумуш муомалада қўлдан қўлга ўтиши натижасида едирилиб, ўзининг дастлабки ҳажми ва хоссасини йўқотиши; қимматбаҳо металлар зебу зийнат ва бойлик тимсолида муомаладан чиқиб кетиши; иқтисодий тараққаётнинг юқори даражада ривожланиши натижасида товар ва хизматлар массасининг қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш) массасига нисбатан шиддат билан ортиб бориши. Дастлаб муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг асоси олтин билан таъминланган бўлиб, ушбу пуллар билан биргаликда олтин тангалар ҳам муомалада иштирок этган. Қоғоз пуллар мустақил қийматга эга бўлмасдан, улар давлатнинг қонуний ҳужжатлари асосида мамлакатда тўлов ва муомала воситаси ролини бажаради.2 Шунинг учун қоғоз пулларнинг қиймати ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, у мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф, миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ҳамда ижтимоий – иқтисодий ҳолатлар таъсирида ўзгариб туради. Бу унинг сотиб олиш қобилиятининг мустаҳкамлиги, инфляция даражаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларда намоён бўлади. Пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида иқтисодий адабиётларда турли таърифлар ва талқинлар мавжуд бўлиб, унинг моҳиятига нисбатан ягона ёндошув мавжуд эмас. Чунки, жамиятда хўжалик юритиш тузумининг ва ижтимоий – иқтисодий шароитнинг ўзгариши пулнинг моҳиятини турлича талқин этилишини талаб этмоқда. Жумладан, иқтисодчи олимлар ва соҳа мутахассислари пулни – иқтисодий категория сифатида, қиймат ўлчови воситаси, умумэквивалент товар, махсус товар, айирбошлаш воситаси эканлигини эътироф этади. Пул жамиятда содир бўлаётган ижтимоий – иқтисодий муносабатларда, жами ижтимоий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда, бозордаги талаб ва таклиф асосида товарлар баҳосини аниқлашда бевосита қатнашиши унинг моҳиятини намоён қилади. Пулнинг иқтисодий моҳияти ва унинг заруриятига хориж иқтисодчилари алоҳида эътибор қаратган бўлмасаларада, иқтисодий назариячиларнинг асарларида унга нисбатан берилган фикрларини учратиш мумкин. Масалан, А.Смит пулни иқтисодий категория даражасига кўтариб, унга “пул – бу муомаланинг буюк ғилдираги“, “савдо сотиқнинг юксак қуроли” сифатида таъриф беради.3 Д.Юм А.Смитнинг пул хусусидаги қарашларига эътироз билдириб, “Пул бу – савдо – сотиқнинг ғилдираги эмас, балки у ёғ, шу савдо – сотиқ ғилдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир” деган фикрни билдиради.4 Россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига алоҳида эътибор қаратишган. Жумладан, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.И.Соколов пулнинг моҳиятига “пул меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бораётган ушбу жамиятда товарларни айирбошлаш ва тўловларни амалга ошириш ишларини енгиллаштиради” дея таъкидлайди.5 Ўзбекистонлик иқтисодчи олима Ш.З.Абдуллаева пул, кредит ва банклар масаласига бағишланган иқтисодий адабиётларда пулнинг моҳиятини очишда учта жиҳатига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайди.6 “Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қиймати ўз аксини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил этади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади. Шунга асосланган ҳолда, пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хулосага келиш мумкин”. Иқтисод фанлари доктори, профессор О.Ю.Рашидов ва бошқалар иштирокида нашрдан чиқарилган дарсликда “Пул – бу умумий эквивалент сифатида кўлланиладиган универсал товарнинг алоҳида тури бўлиб, бошқа барча товарларнинг қиймати у орқали ифодаланади. Пул – бу бошқа неъматларнинг қимматини ўлчаш воситаси (умумий эквивалент) ёки айирбошлашда ҳисоб – китобларни амалга ошириш воситаси (айирбошлаш воситаси) функцияларини бажарувчи неъматдир. Пул – бу мутлоқ ликвидлиликка эга бўлган неъматдир. Пул – бу иқтисодий категория бўлиб, одамлар ўртасидаги муносабатлар унда намоён бўлади ва унинг ёрдамида қурилади. Пулнинг мақсади бозорга оид ўзаро ҳаракатларнинг трансакцион харажатларини тежашдан иборат”. Пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида фикрларни эрамиздан олдинги даврда яшаган Аристотель (эр.олдинги 384 – 322 йй.), кейинчалик саркарда Александр Македонский каби буюк шахслар томонидан қолдирган манбаларда ҳам кўриш мумкин. Пул–иқтисодий категория бўлиб, барча товарлар учун умумэквивалент вазифасини бажарадиган махсус товардир. Пул фақат айирбошлаш жараёнида зарур бўладиган, ҳукумат томонидан ўрнатилган тўлов воситасидир. Пул – қатъий ўрнатилган кафолатланган баҳони аниқлайдиган восита эмас. У оддий товар, фақат бошқа товарлардан унга эҳтиёжнинг юқорилиги ва қолган барча товарлар учун айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланганлиги билан ажралиб туради. Бошқа товарлар сингари пул ҳам кишилар томонидан жамғарилади. Кишилар товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш орқали уни «сотиб» олади ёки жамғаради. Товарларни сотиб олиш ва турли хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш натижасида уни «сотади». Download 56.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling