Курс лойиҳаси


Крестовина узунлигини аниқлаш


Download 0.93 Mb.
bet9/23
Sana01.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1737005
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ

2.3.2. Крестовина узунлигини аниқлаш
Крестовинанинг умумий узунлиги олд ва орқа қисмлари узунлиги билан белгиланади (4-расм).

2.3.2.1. Крестовинанинг назарий ўлчамларини аниқлаш

Ус рельсларининг чок ыисмидаги бириктиргичлар ва крестовина дум қисмининг чок бириктиргичлар конструкциясига боғлиқ равишда крестовинанинг назарий ўлчамларини аниқлаш ҳисобий формулалари фарқланадилар. Бироқ умумий кўринишда ус ва орқа туртиб чиққан қисмлари узунлиги крестовина бурчагига боғлиқ бўлмаган ва бу бурчакка боғлиқ қисмларининг қўшилишидан келиб чиқади. Крестовина бурчаклари α кичиклиги туфайли эканлигини ҳисобга олсак, крестовинанинг ус ва орқа туртиб чиққан қисмининг назарий ўлчамларини аниқлаш юзасидан умумий формулаларни ёзиб олиш мумкин бўлади:


м ва м (2.17)
бу ерда Д – крестовина олд туртиб чиққан қисмининг унинг бурчагига боғлиқ бўлмаган ёки жойланма-қопланма ёки қопланма-дум бирикмаларидаги узунлигининг бир қисми:
м
бу ерда:
G –крестовинанинг бурчагига боғлиқ бўлган ёки жойланма-қопланма ёки қопланма-дум бирикмаларидаги олд туртиб чиқиб турган қисми узунлиги ўлчамини белгилайдиган параметр, G=tr , м;
Д1-крестовинанинг бурчагига боғлиқ бўлмаган ёки жойланма-қопланма ёки қопланма-дум бирикмаларидаги орқа туртиб чиқиб турган қисми узунлиги ўлчамини белгилайдиган параметр, Д1= 0;
G1 -крестовинанинг бурчагига боғлиқ бўлган ёки жойланма-қопланма ёки қопланма-дум бирикмаларидаги орқа туртиб чиқиб турган қисми узунлиги ўлчамини белгилайдиган параметр қуйидагига тенг:

Крестовина таркибий қисмлари ўлчамларини белгилайдиган формулаларда қуйидаги белгилар қабул қилинган:
ln - чок қопламаси узунлиги Р65 ва Р75; ln = 800 мм русумли рельслар учун ва Р50 учун ln =820 мм;
-рельс каллагининг ҳисобий кесимидаги эни; Р65 ва Р75 рельслари учун = 75 мм, Р50 P43 учун =70 мм;
-қоплама узунлиги бўйича ҳамда крестовина бўйни жойидаги допускларни ҳисобга оладиган крестовинани олд туртиб чиқиб турган қисми узунлиги захираси; =10-15 мм (1);=10мм
Вn-рельс асоси эни; Р65 ва Р75 русумли рельслар учун Вn =150 мм, Р50 учун Вn =132 мм;
Н – крестовина орти рельсининг баландлиги; лойиҳада 1 б. да олинган рельс русуми қабул қилинади; Н мос равишда Р75, Р65 ва Р50 P43 рельслари учун 192, 180 ва 152 мм га тенг;
Z – крестовина ортидаги ўзгармас рельснинг тепасидан унинг ҳисобий даражасига қадар масофа; Р75 релси учун 15 мм, Р65 ва Р50 P43 рельслари учун мос равишда 14,5 ва 14 мм;
1/m – крестовина орти рельсининг қиялик даражаси; одатда m=20;
2Е – тайёрлашда йўл қўйиладиган хатоликлар туфайли нохуш мос тушганида рельслар “бошмоғи” қийилиб кетишининг олдини олиш ҳамда бирикмани монтаж қилишни соддалаштириш учун крестовина дум қисмига бирикадиган рельс “бошмоқ” лари орасидаги масофа; 2Е=5 мм [4].

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling