2. КЕСУВЧИ ТИПЛИ ЭГРИ ЧИЗИҚЛИ АЙРИГА ЭГА БЎЛГАН ОДДИЙ СТРЕЛКАЛИ ЎТКАЗГИЧНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ВА УНИНГ БЕРИЛГАН ЭКСПЛУАТАЦИЯ ШАРОИТЛАРИГА КЎРА ҲИСОБ-КИТОБИ
Стрелкали ўтказгич темир йўл изининг энг масъулиятли элементи ҳисобланади. Стрелкали ўтказгич элементларининг тўғри танланиши ва ҳисоб-китоб қилинишига кўп жиҳатдан поездлар ҳаракати хавфсизлиги боғлиқдир. Геометрик ҳисоб-китоб ёрдамида стрелка элементларининг чизиқли ўлчамлари ва бурчак параметрлари, крестовина қисмлари, стрелкали ўтказгичнинг ўқли (бўлакли) ўлчамлари, ўтказгич эгри чизиқларининг ординаталари, рельс рубкалари узунлиги ҳамда стрелкали ўтказгич эпюрасини компоновкалаш учун зарур ўлчамлар белгилаб олинади.
Стрелкали ўтказгич асосий параметрлари ва элементларининг ҳисоб-китоби ва уларга қўйиладиган талаблар, ҳамда илмий жиҳатдан асосланган маълумотларга асосланади [1, 2, 3].
2.1. Лойиҳалаштиришнинг бошланғич параметрлари
Стрелкали ўтказгични лойиҳалаштириш учун параметрларнинг бир қисми берилиб, яна бир қисми бошланғич ҳисоб-китоб натижаларига кўра белгиланади.
Курс лойиҳасида берилган параметрларга қуйидагилар киритилади:
Vn–поездларнинг тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланишининг йўл қўйиладиган максимал тезлиги, Vn=110 км/соат=30,56 м/с ;
Vb – худди шунинг ўзи, ён йўналиш бўйлаб, Vb =50 км/соат=13,89 м/с;
J0 –тўсатдан юзага келадиган сўндирилмаган горизонтал кўндаланг тезланишнинг йўл қўйиладиган қиймати; J0 = 0,320 м/с2
γ0 –доимий амал қиладиган (сўндирилмаган) тезланишнинг йўл қўйиладиган ўлчами; γ0 = 0,430 м/с;
W0 –поезд айри устига чиққанида тезлик йўқотилишининг йўл қўйиладиган ўлчами (айрига урилиш тавсифи); W0 = 0,227м/с;
Wк –(пошерстний) йўналишда ҳаракатланганда ғилдирак контррельс ва (усовой) рельсга урилишда йўл қўйиладиган тезлик йўқотилиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |