Кутубхоначига ёрдам


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Умумсиёсий газета – мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати 
масалаларини, шунингдек, халқаро ҳаётни тизимли равишда 
ёритадиган газета. 
Изоҳ: нашр ва тарқатилиш жойи бўйича қуйидаги газе-
талар фарқланади: халқаро, республика, шунингдек, ўлка, 
вилоятлар, шаҳар, туман. 
Ихтисослаштирилган газета – ижтимоий ҳаёт, фан, техни-
ка, маданият ва фаолиятнинг бошқа соҳаларидаги алоҳида 
муаммоларни тизимли равишда ёритадиган ва китобхоннинг 
муайян тоифаларига мўлжалланган газета.
Махсус газета нашри – китобхонга зарур ахборотни тез-
корлик билан етказиш учун асосий газетанинг чиқиш ёки 
ижтимоий таҳририяти томонидан тайёрланган, нашрнинг жо-


34
рий ва умумий рақамлари, йили, санасига эга бўлган, чеклан-
ган муддат ичида босилиб чиқадиган газета.
Журнал – доимий туркумга эга бўлган ва турли масала-
лар бўйича мақолалар ёки рефератларни ва адабий-бадиий 
асарларни ўз ичига оладиган даврий журнал нашри. 
Изоҳ: Журнал иловага эга бўлиши мумкин.
Илмий журнал – назарий тадқиқотлар тўғрисидаги мақо-
лалар ва метериалларни, шунингдек, илмий ходимлар учун 
мўлжалланган амалий характердаги мақола ва материаллар-
ни ўз ичига олган журнал. 
Изоҳ: 
1. Мақсадли вазифасига кўра қуйидаги журналлар ажра-
тилади: илмий-назарий, илмий-амалий ва илмий-услубий.
2. Техник фанлар бўйича мақолалар, материаллар, рефе-
ратларни ўз ичига олган илмий-амалий журнал илмий-тех-
ник журнал деб аталади.
Илмий-оммабоп журнал – фанлар асослари тўғрисида, 
назарий ва (ёки) фан, маданият соҳаларидаги ва амалий фао-
лиятдаги экспериментал тадқиқотлар тўғрисидаги мақолалар 
ва материалларни ўз ичига олган билимларни тарқатиш ва 
мустақил таълим олишга хизмат қиладиган журнал. 
Изоҳ: болалар учун илмий-оммабоп журналлар чоп этилади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling