23
нинг ажралмас шарти сифатида касбий юксалиш ва малака-
сини оширишга, маданий мустақил
таълим олишга интилади;
ўз касбининг ижтимоий нуфузини ва ахборотлашган жа-
миятда унинг истиқболли аҳамиятини
оширишга билим ва
меҳнатини сарфлайди;
касбий имижи шаклланишининг ажралмас қисми сифати-
да ўзининг ташқи кўринишига эътибор беради ва кутубхона-
да жорий қилинган дресс-код (тавсия қилинадиган кийиниш
услуби)га амал қилади.
кутубхона мутахассиси касбий
фаолияти давомида фой-
даланувчилар ва ҳамкасблар ҳисобига ҳоҳлаган шахсий ман-
фаатлардан, шунингдек, касбий бурчни бажаришга монелик
қилувчи шахсий қарашлардан фойдаланмасликка ҳаракат қи-
лади.
Ахборот-кутубхона фаолиятида қўлланиладиган
асосий тушунчалар
Кутубхона – ҳужжатлардан ташкил топган фондга эга бўл-
ган ва уларни абонементларга вақтинчалик
фойдаланиш-
га берадиган ҳамда бошқа турдаги кутубхона хизматларини
амалга оширадиган ахборот, маданий, таълимий муассаса.
Ахборот-кутубхона тизими –
ахборот-кутубхона тизими
ягона ташкилий ва услубий таъминот асосида фаолият кўрса-
тувчи ахборот-кутубхона муассасалари мажмуидир.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – Ўзбекистон
Миллий
кутубхонаси миллий ва жаҳон маданиятини, фани ва таъли-
мини ривожлантириш манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбе-
кистон Республикасида ахборот-кутубхона фаолиятини таш-
кил этувчи ҳамда амалга оширувчи умумдавлат универсал
ахборот-кутубхона муассасасидир.
Ахборот-кутубхона марказлари – Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ахборот-
кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи
универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: