Кутубхоначига ёрдам


Ахборот-ресурс марказлари


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Ахборот-ресурс марказлари – давлат таълим муассасала-


24
ри ҳузурида ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек 
аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш-
га қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширув-
чи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Кутубхона абоненти – кутубхона томонидан доимий фой-
даланувчи сифатида рўйхатга олинган жисмоний ёки юридик 
шахс.
Кутубхона хизмати – кутубхонадан фойдаланувчининг 
маълум бир эҳтиёжини қондирувчи кутубхона хизматининг 
муайян натижаси (ҳужжатларни бериш ва банд қилиш, янги 
адабиётлар тўғрисида маълумот бериш, кўргазмалар ташкил 
этиш, маслаҳатлар бериш ва ҳ.к.)
Ахборот-кутубхона фондитизимлаштирилган ахбо-
рот-кутубхона ресурслари мажмуи.
Ҳужжат – жамият томонидан фойдаланиш ва сақлаш мақ-
садида замон ва маконда узатишга мўлжалланган матн, то-
вушли ёзув ёки тасвир кўринишидаги ахборот акс этган мод-
дий объект.
Ахборот-кутубхона фаолияти ахборот-кутубхона, ах-
борот-ресурс марказлари ва кутубхоналарнинг тармоғи, 
ахборот-кутубхона фондлари, фойдаланувчиларга хизмат 
кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқот ва методик таъ-
минотини ташкил қилувчи фаолият соҳаси.


25
IV. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИ. 
АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИ БЎЙИЧА АСОСИЙ 
ТУШУНЧАЛАР 
Фонд – кутубхона, ахборот марказининг вазифаларига ҳамда 
ихтисосига мос келувчи ва фойдаланиш ҳамда сақлаш учун мўл-
жалланган ҳужжатларнинг тартибга солинган йиғиндиси.
Асосий фонд – кутубхона, ахборот марказининг ихтисоси 
бўйича ҳужжатларнинг асосий салмоғини қамровчи ва фой-
даланиш ҳамда сақлаш учун мўлжаланган фонд.
Депозитар фонд – махсус ажратилган кутубхоналар, ахбо-
рот марказларида доимий сақлаш ва фойдаланиш учун мўл-
жалланган фонд.
Алмашинув фонд – ҳужжатлар билан алмашинув, кутубхо-
налар, ахборот марказларига бепул бериш ва (ёки) ташкилот-
лар ҳамда алоҳида шахсларга сотиш учун мўлжалланган фонд.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling