Кутубхоначига ёрдам


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

5. O‘zDSt 2312:2011 Библиографик ёзув. Электрон кўри-
нишдаги ахборот-кутубхона ресурсларининг библиографик 
тавсифи. Умумий талаблар ва тузиш қоидалари Ахборот, ку-
тубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар ти-
зими)
Ушбу стандарт электрон кўринишдаги ахборот-кутуб-
хона ресурсининг библиографик тавсифини MARC – фор-
матда тузишнинг умумий талаблари ва қоидаларини бел-
гилайди: библиографик тавсиф соҳалари ва элементлари 
тўплами, уларнинг жойлашиш кетма-кетлиги, элементлар-
ни тўлдириш ва тақдим этиш усули, шартли ажратувчи 
белгиларнинг қўлланиши, шунингдек миллий хусусиятларни 
қўллаган ҳолда электрон кўринишидаги ахборот-кутубхона 
ресурсларининг тавсиф параметрларининг ҳисобини юри-
тишни белгилаб беради.
Стандарт тавсифи ахборот-кутубхона муассасалари


14
илмий-техник ахборот идоралари, давлат библиография 
марказлари, бошқа библиография қилувчи муассасалар то-
монидан тузиладиган электрон кўринишдаги ахборот-ку-
тубхона ресурсларига тегишлидир.
6. O‘zDSt 2785:2013 Маълумотлар алмашиш учун формат. 
Ёзувнинг мазмуни (Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчи-
лик иши бўйича стандартлар тизими)
Ушбу стандарт маълумотлар алмашиш учун маълумот-
лар таркиби, мазмуни ва элементлари тақдим этилишини 
белгилайди ва алмашишда қатнашувчи ахборот тизимлари 
томонидан фойдаланиши мумкин.
Стандарт кутубхоналар, илмий-техник ахборот 
органлари, давлат библиографияси марказлари, нашриётлар, 
бошқа библиографиялаш муассасалари томонидан тузи-
ладиган ҳужжатларнинг тавсифига тааллуқли.
7. O‘zDSt 2803:2013 UZMARC машинада ўқиладиган комму-
никатив формати (Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик 
иши бўйича стандартлар тизими)
Ушбу стандарт библиографик ёзувларни яратиш, сақлаш 
ва миллат ичида ахборот алмашувини амалга ошириш учун 
UZMARC коммуникатив формати талаблари, таркиби ва 
маълумотлари элементларини тўлдиришни белгилайди, бу 
библиографик ахборотдан фойдаланишни осонлаштириш, 
жамлама каталоглар яратиш ва каталог тузишда хара-
жатларни қисқартириш имконини беради.
Стандарт библиографик маълумотларни яратиш ва 
улар билан алмашинувда иштирок этувчи Ўзбекистон 
Республикаси ахборот-кутубхона муассасалари, бошқа 
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ахборот-
кутубхона ресурсларининг машинада ўқиладиган каталогини 
тузишга тааллуқлидир.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling