Kutubxona-axborot faoliyati 204-guruh talabasi Turg’unova Gulasalning Axivshunoslik: nazariyasi va tarixi fanidan taqdimoti


Download 0.75 Mb.
Sana03.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1150430
Bog'liq
N.NAZIROVA

Kutubxona-axborot faoliyati 401-guruh talabasi NAZIROVA NARGISning Axivshunoslik: nazariyasi va tarixi fanidan taqdimoti

Qabul qiluvchi: Ro’ziyeva Nilufar Pardayevna

Европа ва Америкада замонавий архивларнинг пайдо бўлиши

Ватикан архиви. Бу ерда ўрта аср Европа тарихига доир бой материаллар сақланади. Мазкур архив саккиз бўлимдан иборат. Авинён легат бошқармасининг ҳужжатлари (ХIV-ХVIII асрлар), папа маҳкамасининг материаллари, черков мансаблари ва бенефитсийлар инъом этиш ҳақидаги актлар, папа куриясининг фаолиятига доир материаллар, папаликнинг ташқи алоқалари тўғрисидаги ҳужжатлар ва ҳоказолар сақланмоқда.

Енг бой архивлардан бири Лондонда 1838-йилда ташкил қилинган Давлат очиқ архивидир. Архивда ҳукумат муассасаларининг ҳужжатли материаллари сақланади. Архивдаги фондлар икки бўлимга бўлинади: Қонунчилик ҳужжатлари ва Давлат ҳужжатлари. Қонунчилик ҳужжатлари - бу қироллик маҳкамаси ва “Шахмат тахтаси палатаси” (олий молиявий орган) ҳужжатларидир. Биринчи фондда ХII асрниг охири – ХVI асрларда яратилган ҳужжаталар - қиролларнинг мактублари, ер, унвонлар, мансаблар ва имтиёзлар инъом этилгани ҳақидаги патентлар, маҳмурий ёзишмалар, ташқи сиёсатга доир материаллар сақланмоқда.

“Шахмат тахтаси палатаси”нинг ҳужжатлари таркибига тангалар зарб этишни изга солувчи буйруқлар, молиявий тилхатлар, кирим-чиқим ҳужжатлари, қирол маҳкамасига тегишли маҳмурий ва юридик характерга эга бўлган материаллар (ХII асрнинг ўрталари – ХVI аср) киради. Шу ернинг ўзида пергаментга битилган ҳужжатлар мажмуаси сақланмоқда. Бу бўлимдаги энг эътиборга лойиқ ҳужжатлардан “Даҳшатли суд китоби” (1086-й.) ва “Буюк озодлик хартияси” (1215-й.)ни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Давлат ҳужжатлари бўлими хорижий алоқалар материаллари ва ички ишлар материалларидан иборат. Архив инглиз флоти ва Англянинг мустамлакачилик сиёсатига доир кўплаб материалларга эдадир.Буюк Британиянинг қатор бошқа архивларида ҳам қимматли материаллар сақланади. Бундай архивлар жумласига Ҳиндистон ишлари бўйича вазирлик архиви (ХVII асрда Лондонда ташкил этилган.), Шотландия давлат архиви (ХVIII асрда Эдинбургда ташкил этилган.) киритиш мумкин. Бундан ташқари Британия музейи ва Оксфорд университети қошидаги Бодлий кутубхонасининг қўлёзмалар бўлимларида ҳам катта миқдордаги ҳужжатли материаллар сақланади.

Германияда мавжуд бўлган архивлар орасида энг муҳимлари қуйдагилардир:Потсдамдаги Германия марказий архиви. Унга собиқ Империя архиви фондлари кирган. Архивда 1867-1947-йилларга мансуб марказий бошқарув органлари материаллари сақланади. Олдинги давр ҳужжатлари эса Мерзебург шаҳридаги Германия марказий архивининг иккинчи бўлимида сақланади. Бу бўлим 1950-йилга қадар мустақил архив сифатида фаолият кўрсатган.Кобленс шаҳридаги Федерал архив. 1952-йила ташкил этилган. Унинг ихтиёрида ХIХ асрнинг ўрталари - ХХ асрларда ғарбий Германияда мавжуд бўлган давлатларнинг марказий муассасалари ҳужжатлари сақланади.

Франфуркт-Майн шаҳридаги Федерал архив боўлими. Марказий давлат муассасаларининг (Муқаддас Рим империяси, Германия иттифоқи, Франфуркт халқ мажлиси) ХVI-ХIХ аср ўрталарига доир ҳужжатлар сақланади.Испанияда қуйдаги йирик архивлар мавжуд:Миллий тарихий архив (Мадрид 1866-й.). Мазкур архивда испан қиролларининг домениял архивлари, давлат ва қироллик кенгашларининг ҳужжатлари сақланади. Аммо архивда тугатилган монастирлар ва корпоратсияларнинг фондлари асосий ўрин тутади.Симанкасдаги бош архив ХVI асрда ташкил этилган. Кастилия қироллиги архиви сифатида шаклланган. Бу ерда ХV асрдан то ХIХ асрнинг 20-йилларига қадар бўлган даврга тааллуқли 30 миллионга яқин ҳужжатлар сақланмоқда. Энг қадимги ҳужжат 1189-йилга мансубдир.

Арагон тожининг архиви Барселона шаҳрида жойлашган. Арагон қироллигининг IХ-ХVIII асрларга доир ҳужжатлари сақланади.Италия архивларда ҳам ҳужжатли материалларнинг катта массиви сақланади:Марказий давлат архиви. Рим шаҳрида 1861-йилда Италия қироллигининг архиви сифатида ташкил этилган.Рим архиви собиқ Папа вилояти марказий муассасаларининг ҳужжатларини (IХ асрдан бошлаб) ўз ичига олади.Венетция архиви ўрта асрларда италияликлар савдоси тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда Дожлар ва Сенат архиви ҳам сақланади.

Полша Республикасидаги энг йирик архив - бу Қадимги ҳужжатлар бош архиви бўлиб, 1808-йилда Варшава шаҳрида ташкил қилинган. Мазкур архивда қадимги даврдан то 1918-йилгача яратилган ҳужжатлар жамланган. Архивда катта миқдордаги пергаментга битилган ҳужжатлар сақланади. Қоғозга битилган ҳужжатларнинг энг қадимгиси 1155-йилга мансубдир. Янги ҳужжатлар архивида 1918-йилдан кейин яратилган ҳужжатлар сақланади. Маҳаллий архивлардан Варшава, Краков, Лодз, Познан, Битгош, Гданск ва Вротслав воеводаликлари давлат архивларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

E’tiboringiz uchun raxmat


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling