1. Икки атомли молекулаларнинг тебраниши. 2. Кўп атомли молекулаларнинг тебраниши. 3. Углеводородларнинг ИҚ- спектрлари 4. Гомофункционал бирикмаларнинг ИҚ- спектрлари 5. Гетерохалқали бирикмаларнинг ИҚ- спектрлари F-куч доймийси (константаси) ёки бошланғич ҳолатга қайтарувчи куч; - F-куч доймийси (константаси) ёки бошланғич ҳолатга қайтарувчи куч;
- mz - айрим массаларнинг ўртача миқдори ёки келтирилган масса ҳам дейилади;
- - тебраниш частотаси;
- v - тебраниш квант сони, исталган сон, ноль ҳам бўлиши мумкин;
- Икки атомли молекула тебраниш энергиясининг поғоналари.
- Кўп атомли молекулаларнинг тебраниши
- Молекулалараро таъсирлар ва гуруҳларнинг
- характеристик частоталари
- Водород боғларининг мавжудлигини аниқлайдиган жуда кўп физикавий усуллар бор, аммо буларнинг ичида инфрақизил спектроскопияси энг олдинги ўринларда туради. У.Лиддел ва О.Вулъфлар (1933-1935 йил) водород боғларининг борлигини аниқлайдиган қулай усул ишлаб чиқдилар. Бунинг учун моддаларнинг тўрт хлорли углеродда (CCl4) спектри олиниб, ОН ёки NH гуруҳларининг валент тебранишларига тегишли бўлган соҳа (3000-3700 см-1) чуқур ўрганилиб, водород боғларининг табиати, барқарорлиги тўғрисида хулоса қилинади.
- Тўйинган углеводородларнинг ИҚ -спектрлари
- -CH2 -гуруҳи учун қуйидаги тебранишлар тури мавжуд:
- -CH2 -гурухи учун қуйидаги тебранишлар қийматлари мавжуд:
- s 2853 см-1 айланма = 1300 см-1
- as 2926 см-1 елпиғичсимон 1180 см-1
- қайчисимон қ 1470 см-1
- маятниксимон (m) 720-725 см-1
- Бу тебранишлар турлари ичида энг муҳимлари валент, деформацияли ва маятниксимон тебранишлардир. CH2 гурухи частоталарининг интенсивлиги бу гурухларнинг сонига боғлиқ. Нормал углеводородларда CH2 нинг сони бешдан кўп бўлса, спектрдаги ютилиш чизиқлари интенсив ва ингичка кўринишда намоён бўлади.
- Маятниксимон тебранишнинг қийматлари углеводород занжирининг узун ва қисқалигига ҳам боғлиқ. Масалан,
- СН3 – CH2- СН3 маятниксимон 790-770 см-1
- СН3 - CH2 - CH2 - CH3 743-734 см-1
- СН3 - СН2 - СН2- CH2 - CH3 725-720 см-1
- СН3 гурухи учун асосан валент ва деформацияли тебранишлар муҳим ҳисобланади.
- s2872 см-1 s=1380 см-1
- as2962 см-1 as=1460 см-1
- Бу тебраниш частоталари ичида углеводородларнинг тузилишини изоҳлашда керакли маълумот берадиган соҳа деформацияли тебраниш частоталарининг намоён бўлиш соҳаси ҳисобланади.
- Агар 1380 см-1 соҳада ютилиш чизиқлари шакли ва интенсивлиги билан бир хил бўлган иккита чизиқларга ажралса, яъни-дублет кўринишдаги частота бўлса, бу молекулада гем - диметил (С(СН3)2) гурухи борлигини тасдиқлайди. Амалиётда кўрсатилиши - бўйича, молекулада изопропил гуруҳи бўлса (СН(СН3)2) спектрда 1170 ва 1145 см-1 ларда частоталар намоён бўлади, агар молекулада учламчи - бутил (-С(СН3)3) гуруҳи бўлса иккита ютилиш частотаси 1255 ва 1210 см-1 соҳада ва ниҳоят тўртламчи углерод атоми бўлса (Н3С-С(СН3)2-СН3) 1215 ва 1195 см-1 соҳада намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |