Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet12/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
Kniga

Таянч иборалари: экология, истъемолчи, маданият, инсон, классик услуб, ишлаб чиқариш, “хай теч”, неотехнология, инсонпарварлик, альтернатив иктисодиёт, этномаданият, истеъмол, костюм.
Назорат саволлари.

1. Дизайндаги экологик йўналишлар.


2. Истеъмолни экологизациялаш йўналишни таърифлаб беринг.
3. Истеъмолчилар тўғри муамола этиши учун экологлар қандай йўналишларни тавсия этади?
4. Ишлаб чиқаришни экологизациялаш йўналишни тавсифлаб беринг.
5. Костюмда ишлаб чиқаришни экологизациялаш муамоласи қандай ечилади?
6. Альтернатив экономика тарафдорларини тавсия этган ғоялари.
7. Экологик тарҳиботнинг ўрни.
8. Инсон экологияси ва дизайнни инсонпарварлик йўналишни тавсифлаб беринг.
9. Неотехнологик дизайнни нимани тавсия этади?
10. Маданият ва дизайн экологияси йўналишини тавсифлаб беринг.
11. Экологик цивилизация нимани назарда тутади?
12. Замонавий костюм дизайнида этномаданий дизайннинг ўрни.

Маъруза № 6


Мавзу: Моданинг функциялари ва ривожланиш қонуниятлари.
Режа



  1. Моданинг таърифи ва унинг таркиби.

  2. Костюм ва мода функцияси.

  3. Модани ривожланиш асосий қонуниятлари.

  4. Модани прогнозлаш.

  5. Моданинг психология назарияси.

  6. Мода - оммабоп муамола шакли.

  7. Мода - реклама шакли сфатида.

  8. Мода намойиши.

Адабиётлар: 2, 3, 4, 5, 15, 19, 34




Мода таърифи ва таркиби. Дизайнернинг асосий фаолиятининг мазмуни маданий намуналарни яратиш бўлгани учун, унда мода каби феномен тўғрисида тўлиқ тассавури бўлиши лозим. Мода индустриясида муваффақиятли ишлаш учун моданинг асосий қонуниятларини, модани ижтимоий ходиса сифатида тушиниш керак, уни ижтимоий психологик ва ижтимоий ривожланиш жихатларини, прогнозлаш усулларини ва ўзгариш инновацион ва циклсимон механизмини билиш керак.
Булар барчаси фақат модали намуналарни тақлид қилмасдан ва яратмасдан, балки модага онгли таъсир этиб, уни бошқаришдир. Мода фақат костюм эволюцясини муҳим фурсатларини намойишчиси бўлмасдан, балки замонавий жамиятда ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг бошқарувчи сифатида бўлади.
ХVII асрни охирида мода инсон маданиятининг ўзига хос феномени сифатида санъат соҳасида ва костюмда эстетик идеал ва дидни ўзгариш билан боғлиқ эстетик ҳодиса сифатида таҳлил этилди. ХIХ-ХХ асрларда мода тадқиқотчилари модани ижтимоий ва психологик феномен сифатида таҳлил этишган, уни пайдо бўлишига ва ривожланишига сабабларни ва уни таъсирида рўй берадиган ижтимоий, иқтисодий ва маданий оқибатларини кўриб чиқишган.
Модани ҳар хил нуқтаи назардан ўрганишган: ижтимоий психология ва психотаҳлил, бозор иқтисоди ва маданиятшунос, замонавий жамиятда уни динамикасини белгилайдиган муҳим компоненти сифатида.
Мода лот. modиs- меъёр, қоида: французча - moda; италиан - moda; немис - moda; инглис - moda (кўпинча fashion атамаси қўлланади).
Замонавий жамиятда мода оммабоп хулқ шаклларидан биридир. Демак, мода атамасини қуйидагича таърифлаш мумкин: мода бу ўзига хос усул, сиймо, ижтимоий ахборотни ишлаш учун меъёр (психолог Л.Петровнинг таърифи); мода бу кўп инсонларга оид сезиш тури (американ ижтимоий психолог Э.Богардуснинг таърифи); мода ижтимоий гуруҳлар афзал кўрган такрорланадиган ўзгаришлар серияси (американ ижтимоий психолог Э. Росснинг таърифи).
Мода ўзгариш жараёнда бўлган моддий ва руҳий қийматларга кирадиган барча маданият турларига мансуб: санъат (рангтасвир, адабиёт, мусиқа, театр, кино, дизайн), фан, техника, сиёсат, спорт. Дизайн - мода механизмини фаол таъсир этадиган маданият соҳасидир.
Мода инсонни атрофидаги барча буюм муҳитига таъсир этади, яъни интерьер ва магазинни витриналари безагига, маиший буюмларни, оммабоп байрамларни ва саир томоша индустрия дизайнига.
Аммо, кўпинча мода инсоннинг ташқи кўринишида акс этади: либосларида, соч турмагида, макияжида, муамола тарзида, буюмлар доирасида.
Костюмда инсоннинг талаклари ва интилишлари, ўзи тўғрисида ва атрофдаги инсонларга ижтимоий муносабати ва ижтимоий ҳолини акс этгани боис, канадалик жамиятшунос М.Маклюэн инсоннинг уйини ва либосини “бизнинг теримизни давоми” деб айтишга асос булган.
Мода костюмга, буюмлар хоссасига, ғояларга, сузларга ва б., яъни мода намунаси бўладиган буюмларга (мини юбка, соч ранги ва турмаги, автомобиль маркаси, тоғда дам олишга ва б.) таъсир этади.
Моданинг таркиби қуйдаги элементларидан иборат: модали стандартлар - муамола ва ҳатти-ҳаракат намуналари ёки усуллари; модали объектлар, улар моддий ва моддий эмас бўлиши мумкин: буюмлар, ғоялар, сузлар, объектларнинг хоссалари; моданинг қиймати; мода мухлисларнинг ҳатти-ҳаракати модали стандартлар, объектлар ва қийматларга ориентлашган.
Моданинг ҳар бир намунаси уни мухлисларига муайян мақсадга эришишга, интилишга; замонавий кўриниб туришига ёки оммалар орасида ажралиб туришига, атрофдаги инсонларга ўзи тўғрисида маълум маълумот беришига имкон беради.
Замонавий йирик шахар-мегеполисда мунасобат воситаси сифатида моданинг роли жуда катта, у ерда инсонлар орасидаги мунасобатлар қисқа муддатли (кучада, транспортда, жамоат жойларида ва б.). Шунинг учун ўзи тўғрисида инсон бермоқчи бўлган маълумотни костюм беради.
Мода таркибининг қийматларини орасида биринчиси (атрибутив ёки ички) ва иккинчиси мавжуд.
Модани биринчи қийматларига замонавийлик, универсаллик, демонстративлик ва ўйин киради.
Замонавийлик – моданинг таркибида фундаментал қийматидир. Ҳар қандай янгиликлар модали бўла олмайди, ва ҳар қандай модали стандартлар ва намуналар ҳам янги бўлмайди (масалан, “ретро” услуби). Экологик услуб модада янги юқори технологик синтетик материалларни ишлатишни инқор этиб, минг йиллар мабойнида маълум анъанавий зиғир, ип, шойи ва жун газламаларни киритди.
Модада янгилик - бу аввалги модага нисбатан янги ғоялардир. Замонавийликнинг қиймати модани мухлисигасига “вақт билан юрувчи” деб ўзини хис қилишга ва тез ўзгаряпган замонга мослашишга имкон беради.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling