Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Мода - психологик ва ижтимоий феномен. Модани тадқиқотларига муҳим ҳиссани психолог ва социологлар муҳим ҳисса киритишади. Мода инсон психологиясини, ижтимоий гуруҳнинг хулқ атворини, инсон, ижтимоий гуруҳ ва бутунлай жамиятни эҳтиёжларини ифодалайдиган ижтимоий ҳодиса сифатида таҳлил этади. Айнан модани ўрганиш психологик ва социологик йўллари уни ҳақиқий моҳиятини аниқлади ва уни пайдо бўлиш ва ўзгариш сабабларини очади.
Моданинг психологик назарияси. Мода психологик феномен сифатида тадқиқот этилган. Бу нуқтаи назардан ижтимоий кониформизм ва шаҳсий эркинлик орасидаги тўқнашувни ҳал этиш механизм сифатида одамларнинг эҳтиёжларини қондиради. Мода тадқиқотчилари модани психологик функциясига акцент қилишган, у эмоционал юмшаш усули бўлиб, одамни янги тўйғулари ва эҳтиёжларини қондирадиди деб хисоблашган. Психолог Л.Петров модани дамба-дам (6-8 йил) ларзаси деб номлади, уни ёрдамида инсон тез ўз ҳиссаларини янгилайди. Модага психологик нуқтаи назаридан қараш, уни ўзгариш икки асосий сабабларини аниқлашга имкон беради: 1) “ориентировкани сўлиш” психологик қонуни: ориентир рефлексини пасайиши, сўлиши, идроқ этилган сиймони ўз аҳамиятини йўқотиши, мода объектини аста-секин замонавийлик қийматини йўқотиши; 2) олдинги мода намуналарига нисбатан янги таъсир қилувчини пайдо бўлиши. Аввалги намуна ўз муҳимлигини йўқотгандагина янги намуна модали бўлиши мумкин. Шунинг учун шароит етилгандагина янги модани тақдим этиш мумкин. Дизайнерлар шу пайитни сезиши лозим, бўлмаса ғоя жорий этилмайди (масалан, 1922 ва 1969 йилларда модага “макси” узунликни киритишга ўриниш беҳуда бўлганди). З.Фрейд ва Э.Фромм психоаналитклари модани пайдо бўлиш сабабларини ғайрийшурий жараёнлар билан боғлаган. Масалан, З.Фрейд модани шундай таърифлайди: “Гўзаллик, маънолик ва эркинликка мурожатлар таъсирида янги мода пайдо бўлади”. Мода престиж йўқлигини тиклайди қандаийдир алданиш ҳисобига, ўзгариш иллюзисини яратиб. Масалан, уй бекаси пешбандда ўзини хизматчи сифатида ҳис қилади, башанг кийимда эса у ўзини леди деб ҳис қилади. Психотадқиқотчилар нуқтаи назаридан инсоннинг бир ҳислати етишмайдигандан комплекси модани асосий ҳаракатлантирувччи кучидир. Шундай модани ўрганиш йўли ҳайришурий жараёнлари билан модани эротк интерпретациясига олиб келди, яъни эротик эҳтиёжларини қондириш. Европа костюми ўзгариш сабабини тушуниш учун Дж.Флюгель “эроген зона”лари назариясини тавсяи этди. Шубҳасиз, костюм тарихида шундай мисоллари кўп: силуэт ўзгаришни мантиқаси, кринолинни ўрнига турнюрни кириши, узун юбкани ўрнига мини юбкани келиши, одам танасини беркитадиган кийим шакллари ва х.к. Одатда, эроген зонасини костюмнинг композицион маркази кўрсатади. Мода феноменида шахс ўзини икки томонидан кўрсатади: мода жамиятга, ташқи дунёга ва ўзига инсоннинг муносабатини кўрсатади. Бир томондан инсон ўз индивидуаллигини сақлашга ва кўрсатишга хохлайди, иккинчи томандан эса – жамиятни бошқа аъзоларига ўхшашга интилади. Демак, битталари мода ёрдамида ажраб тўришга интилса, бошқалари эса – хаммага ўхшашга интилади. ХХ асрни охирида индивидуаллик фақат кийимдагина ифодаланмасдан, барча буюм муҳитига мансуб бўлди, аммо, оммабоп модада “ҳаммадек бўлиш” шиори тарқалганди. Ижтимоий ёки ёш гуруҳига нисбатан инсон модага ўз муносабатини кўрсатади. Агар ёшлар, айниқса тинейджерлар мода ёрдамида ажралиб тўришга интилса, ўлғайган ёшдагилар модага танқидий қарашади ва фақат ўзига ярашадиган модани танлашади. Инсон модага нисбатан бефарқ ва модадан ташқари бўлиши мумкин эмас: у авангардист, ўртача ёки консерватор бўлиши мумкин. Модага ўз муносабатини кўрсатишдан кўра унга бўйсуниш онсонроқ. Ундан ташқари инсон ташқи кўринишини атрофидагиларни маъқуллашини хохлайди. Бу эҳтиёж “ҳаммадек бўлиш” хохишнинг кучли стимулидир. Мода кониформизмга бўйсуниш ва индивидуал ажралиб туриш хохишни орасидаги тўқнашувни юмшатади, бараварига иккаласини таъминлаб. Бунда моданинг ижтимоий функцияларидан бири намоён бўлади – бу ижтимоий назорат функциясидир. Моданинг ижтимоий моҳияти. Ижтимоий воқеа сифатида мода икки асосий функцияни бажаради – престиж ва бошқарувчи. Модани престиж функцияси инсонга ўз реал ижтимоий холатини ёки уни юқрироқ қилиб кўрсатишга имкон беради Модали костюм атрофдагиларга инсонни муайян ижтимоий гуруҳга мансублигини намоён этади (масалан, оссур-бобилликлар кийимида қирмизи рангли шокила, римликларда қирмизи рангли тога, ўрта аср кийимларида кашталанган герб, ХVII аср зодагонларни шляпалрдаги пат ранги ва пойабзлнинг қизил пошнаси, ХIХ асрда жуда яхши сифатли тикилган фрак ва б.). Анъанавий ва имтиёзли табақалар ҳокимиятида ижтимоий гуруҳлар костюмида одат ва ҳуқуқ қатъий чекланганди. Масалан, ўрта аср Европада паст табақаларга ёрқин ранг кийим кийиш ман этилганди. Костюмда муайян материал, безак, шаклларни қўллаш қирол бўйруғи билан белгиланарди. 1480 йилда француз қироли Карл VIII зарбоф ва кумуш кимхобни фақат зодагонлар кийимида қўлланиши мумкин эди, у ҳаттоки пойабзал учининг узунлигини ижтимоий холига кўра белгилаганди. Модада тенглик фақат демократик жамиятларда бўлади. Хозирги жамиятда ўрта синф етакчи роль ўйнайди, у мода қонундори бўлди. Айнан ўрта синф модада кониформизм тарқатувчиси бўлди. Энди жамиятниг элитаси ва маргиналлари (бомжлар, дайдилар) оммабоп модасидан холи ва атрофдагиларнинг фикридан қарам эмас бўлишди. Шунинг учун мода кўпинча паст табақаларда ёки элитада тўғилади, чунки улар одат ва анаънани бузишади. Замонавий мода – бу битта стандарт эмас, балки кўп модалар. Аммо, мода намуналари муайян ижтимоий гуруҳларига мансуб. Моданинг бошқарувчи функцияси бир томондан жамиятда тенгсизликни кўрсатади, иккинчи томондан эса – ҳар хил ижтимоий гуруҳлар орасида тенгсизликни юмшатади замонавий демократизацияланишни омили бўлиб. Иқтисодий юксалиш даврида истеъмол ўз чуққисига эришади – инсонлар ўз муффақиятларини престиж маркали ва фирмаларнинг буюмларини ҳарид қилишади (масалан, 1980 йилда Шанель, Версачи, Москино фирмаларнинг кийимлари элитар деб ҳисобланган). Дж.Армани, Черутти ёки Хуго Босс фирмалрнинг классик костюмларни яппилар (биржада спекуляция қилиш натижасида тез бойиб кетган ёшлар) костюми бўлган. 1990 йилларда янги иқтисодий бум кўр-кўрона дабдабаликка берилиб кетишга олиб келди – “гламур минимализм”, “хиппи-шик” услублари юқори мақомини ва моддий имкониятлар тимсоли бўлди. Модага престиж маркалар кирди, “логомания” таркалди, логотиплар либосда нақш ва безакка айланди. Инқироз даврида бу тамойил сўсаяди. Юқори табақали синфлар паст ёки ўрта синфларга тақлид этишади. Масалан, 1990 йилларни бошида элита паст табақаларга ўхшаб кийинишган, атоқли шахслар футболка ва йиртилган джинсни кийишган ва мухтожларга ёрдам бериш билан шуғулланган. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling