Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet25/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
Bog'liq
Kniga

Базавий шакл - бу ижтимоий ва моддий турмушнинг ғоявий-сиймоли тамойили ва одамга эстетик таъсир этадиган шаклдир. У муайян бадиий услуб шаклнинг ғоясини ифодасидир.
Базавий шакл асосида барча кейинги шакл турларининг дастлабки таркиблари тузилади. Бу шакл буюмлар серияси асосида бўлади.
Базавий шакл қуйидаги хусусиятларга эга:
- шакл асосидаги геометрик элементларнинг бирлиги ва барқарорликка асосланган уйғун боғланган яхлитлиги;
- узоқ вақт давомида бўлимларнинг деярли турғун ўзаро нисбатлари;
- илмий, техникавий ва эстетик савияни ифодалайдиган муайян таркибни мавжудлиги;
- маълум пластик сиймони (гавда тутиш – қоматни) ифодалаши;
- базавий шакл асосида ётган тизим бўлимларнинг ўзаро алоқасини бирлиги; шаклнинг геометрик тури, конструктив ва силуэт чизиқларни, бўлимларни пропорционал ва ритмик тузилиши, симметриклиги, ранглар, материалллар, фактура ва безакларни тақсимланиши.
Агар услубга оид базавий шакл даврнинг жиддий белгиларини ўз элементларида тўлиқ тўпланса, у классик шакл бўлиши мумкин. Шундай шакл сифатида аёллар колготкаларини мисол қилиш мумкин.
Тез утар замон талабларига мос шакл модали деб аталади.
Шакл элементлари билан бемалол фойдаланиш учун қуйидаги қоидаларни инобатга олиш лозим:
- костюмнинг ҳилма-хил турларини тузиш асоси сифатида базавий шакл олинади, чунки у даврга мос. Уларни синчиклаб ўрганиш ва кийим лойиҳалашда илмий изланишлар ўтқазиш керак. Саноатни талвасага солмасдан мантиқий равшда янги шакл ва материални вужудга келтириш учун талабларни тайёрлаш шарт;
- максимал утилитар ғояни ифодалаган шакл эстетик шаклгача ўсиши керак. Шаклнинг мукаммал эмаслигини яширадиган тикувчининг қувликлари бўлмаслиги керак ва ёмон конструкцияни безаксимон “ямоқлар” билан чалиғитмаслик лозим;
- замонга мос шаклни бениҳоя пластик ифодаликлиги, нақш ва фактурани чуқур маънолиги, моделни юксак даражада ва аниқлик билан ижро этилганлиги исталган натижани беради;
- базавий шаклни тушуниб етиш даражаси модага нисбатан муносабатини аниқлайди. Мода – бу базовий шаклнинг намоёни, аммо ҳар доим уни таърифламайди;
- барча модали силуэтлари саноатда ишлаб чиқариш шарт эмас. Фақат келажаги бор силуэтларгина тикилиши лозим. Кўп фасонларни яратишга ҳам зарурият йўқ, чунки улар ишни қийналтитриб, маҳсулотни мукаммал эмаслигига олиб боради.


Таянч иборалари: шакл, категория, мохият, таркиб, қонуният, геометрик, пластик, пульсация, цикл, базовий, классик, модали, хусусият, мода, услуб.

Назорат саволлари.





  1. Шакл тушунчасининг моҳияти.

  2. Шакл таркибини нима ифодалайди?

  3. Шаклни ривожланиш қонуниятларини таърифланг.

  4. Шаклни циклсимон ривожланиш қонуниятини тавсифлаб беринг.

  5. Шаклнинг геометрик ва пластик турлари қандай алмашади?

  6. Шакл пульсациясини тавсифлаб беринг.

  7. Бир цикл мабойнида шакл қандай ривожланади?

  8. Ранг гаммасига кўра шаклни холатини аниқлаш мумкинми?

  9. Классик шаклни нима тавсифлайди ?

10. Базовий шаклни нима тавсифлайди ?
Маъруза № 8.

Мавзу: Костюм дизайниниг ижодий асослари.


Режа.


  1. Дизайнда ижодий асосларини урни.

  2. Дизайнда бадиий ижод босқичлари.

  3. Дизайнда сиймолик.

  4. Дизайнда ҳажмий шаклнинг ўрни.

Дизайнернинг ижодий фаолияти учун кўп билим соҳаларидан маълумотларгга эга бўлиши лозим, улар бир биридан узоқ бўлса ҳам. Ижобий натижага эришиш учун дизайнер санъат соҳасига ва фан йўналишига таълуқли билимларини ўзлаштириши лозим.


Санъатни ҳар бир турида ғоявий-ижодий асоси – композициядир. Бошқача айтганда, композиция орқали дизайнер қизиқтирган ғояни ифодалайди.
Бадиий асар – муайян ўзаро боғланишда бўлган бир турли элементлар (чизиқлар, рангли доғлар, ҳажм, нақш, колорит ва б.) мураккаб тизими.
Бадиий асарда эстетик ва сиймо принципларини ўзаро нисбати истеъмолчида тасаввур ва фантазияни уйғотади, ассоциатив фикрлар ва хис тўйғулар мураккаб тизимини тасаввур этишга сабаб бўлади.
Ассоциативлик – гўё бир бирига тўғри келмайдиганларни орасида боғланишни сезиш ва ўрнатиш қобилиятдир. Ўхшаш ёки контраст бўйича ассоциациялари буюмларни функционалликка оидлигини енгишга, уларни орасидаги қонуний боғлиқларни ва янги функционал мўлжални барпо этишга кумак беради. Санъатга оид умумий бадиий шакллантириш усуллар симметрик ва носимметрик, контраст ва нюанс, гротеск, метафора ва б.бўлиши мумкин.
Бадиий шакл – маънонинг ички таркибини санъат қонунларига оид буюм сифатида барпо этиш. Шакл барча санъат турларига оид умумий тушунчасидир.
Композицион шакллантириш бараварига икки соҳадан келиб чиқади –шаклни рамзидан ва формал алоқаларидан. Улардан қайсиниси дастлабки, қайсиниси иккиламчи эканлиги номаълум, чунки ижодий жараён ақлга бовар қилмайди. Аммо шуниси аёнки, ассоциациялар манбаси – муаллифни ижоди ўзига ҳослиги, унинг шахсий сиймолар дунёсидир. Формал – композицион алоқалар соҳаси эса одам шакллини тасаввур этиш объектив мавжуд қонунларидан келиб чиқади. Шунга қарамай бир-бирисиз ижод бўлмайди. Уларни орасидаги алоқа чуқур ва табиий.
Ассоциацияларидан тўғиладиган мавзу тартибсиз, тарқатиб жойлантирилган морфологизацияланган элементлар тўплами сифатида кўриниши мумкин. Реаллик ва яхлитликни у фақат композиция орқали, барча элементларини узвий боғлиқ тартибига бинон эришилади.
Дизайнер икки вазифани ечади: ижтимоий-коммуникатив ва эстетик маданийни. Дизайнга оид оммабоп коммуникация маълумотни эстетик эҳтиёжни уйғотиб, ривожлантириб ва мустаҳкамлаб, токи у иқтисодий кучга айланганча кўп одамларга “эстетик маълумотни” етқазишга имкон беради. Одамлар янги буюмларни фақат уларни янги утилитар хоссаларини, модали ва престижлиги учунгина талаб қилмайди, балки “тирикчилик учун энг зарур”, эстетик дидга биноан эстетик эҳтиёж оммабоп талабига айланади. Эстетик талабни қондириш учун буюмларнинг шакли доимий ўзгариши керак: шакллар услубий бир хил бўлган ҳолда индивидуал ҳар хил бўлиши лозим, шунга кўра дизайнер фақат стилист бўлмасдан, балки рассом, ижодий шахс бўлиши зарур.
Ижод – бу воқеликни қайта тушиниш ва ўзгартиришдир. Билим ва сезгисиз ижодий фантазия тўғилмайди. Бой ва тўғри тузилган билимлар мажмуи – ижоднинг асосидир. Қачонки яратувчи, ижодий фаолият пухта ва аниқ билимлар мантиқа асосида барпо этилса, таниш буюмлардан янгиларга ўтиши аён. Қачонки янги ғоя тасодифий, мантиқий ва онгли жараёндан холи пайдо бўлса, интуиция ва илҳом келади дейишади. Сўнги йилларда одамни фикрлаш фаолияти қонуниятларини тадқиқот этадиган фан туғилди, у ерда фаҳм, онгсизлик ва интуиция эвриситка элементлари мавжуд. Ушбу фан одамни интуиция ёрдамида ижод этиш, “газламани сезиш” билан шуғулланади.
Дизайнер умумий ва мутахассисга оид билимларини тўплаши лозим. Ижодий фантазияни тарбиялаш профессионал қизиқувчанликсиз ва кузатувчанликсиз мумкин эмас.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling