Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Шакл тушунчасининг мохияти. Буюмннинг ташқи кўриниши ва чегарасини ифодалайдиган геометрик моҳияти шакл деб ҳисобланади. Шакл (лот. forma) – ташқи кўриниш, чегара.
Шаклни танлаш ва уни тузилишидан санъат бошланади деб санъатшунослар ҳисоблашади. Санъатни бошқа турларига нисбатан костюм инсоннинг сиймоси ва қомадига кўра доимо ривожланадиган кўп сатҳли тизим. Костюм тарихи, санъатшунослик, фалсафа, психология, бионика, эргономика, моделлаш амалиётидан ва костюм графикаси соҳаларидан костюм шаклини тадқиқодчисининг билими бўлиши керак. Фақат чизиқлар ҳаракатининг нюансини, фигура ва шаклни бурулишларини сезилгандагина бир шаклдан иккинчисига ўтилганини сезиш мумкин. Шакл тушунчаси қуйидаги нуқтаи назарлардан таҳлил этилиши лозим: шакл – фалсафа категорияси; шакл – рамз; шакл – объект, буюм; шакл – фаолият. Шу билан бир қаторда шакл – бу кетма-кет омиллар тупланиши ва уларни доимо ўзгариши, яъни тизимнинг динамик модели деса бўлади. Шакл тушунчаси инсоннинг дунёқараши билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, Афлотун шаклни ташқи дунёнинг моҳияти деб ҳисоблаган. Қадимий юнонларда шакл ташкилни, уйғунликни тимсоли, моддий дунёни ифодаси бўлган. Бежиз эмаски, улар дунёнинг уйғунлигини “Космос”, тартибсизликни – “Хаос” деб номлашган. И.Кантни фикри бўйича шакл – бу фигура, тур, қиёфа, уйин. Шу билан бирга уйин фигуралар ёки сезгилар уйини бўлиши мумкин. Уйин фазода ва муайян вақтда рўёбга чиқади. “Коинотнинг барча таркибий қисмлари Галактикадан атомгача мозаиканинг ҳар бир булакчалари каби бир бирига мос бўлиши лозим. Коинотни ифодалайдиган мозаика кўп ўзгаришларга сазовор. Вақт мобайнида ўзгариши айрим фрагментларни тўғри кетма-кетликка йиғш учун бизга ёрдам беради” – деб М.Борн ёзган. Демак, хозирги шакл ўтмиш шакллар билан таққосланмасдан ва келажак шакл учун хулоса қилинмасдан таҳлил этилиши мумкин эмас. Вақт мобайнида шаклни ривожланиши кетма-кетлигини, намунани, идеал шакл сифатида замонавий шакл стандартини (дамба–дам дизайнерлар томонидан бузиладиган) пайдо бўлишини англайди, бу услубни ўзгаришига, уни ривожланишига ва янгиланишига олиб келади. Шакл буюм мавжудлигининг усули, техник ва эстетик зарурлиги билан таърифланади. Шакл маълум психологик маънони ифодалайди ва муайян сиймоли мазмунни ифодалавчи белги, рамз тизими дейилади. Дизайн шакли яратилганда қуйидаги талабларига аҳамият берилади: функционал – буюмнинг техник мақсадини ва инсоннинг утилитар талабларини олдиндан аниқлаш; конструктив-технологик - материалнинг физик ва механик ва хусусиятлари ва шакл конструкцисияни оқилона ифодалаш; эстетик – жамиятнинг эстетик идеалларига буюмнинг мослиги. Костюм шакли инсон билан чамбарчас боғлиқ ва фақат унинг сиймоси, размери, ҳаркатини инобатга олган ҳолда таҳлил этилиши лозим. Костюмнинг ҳар бир қатлами ўз хоссаларига эга: устки қатлами: ранг, фактура, чизиқ, нақш, безак, яни композицион безак қатламларидан иборат; геометрик таркиб, у шакл элементларининг ўзаро пропорционал нисбатларини аниқлайди; тана ва қобиқ орасидаги фазо; одам фигураси. Костюм шаклини биз ҳаракатда кўрамиз, ҳаракат – бу костюм шаклини таърифлаш учун энг муҳим омилларидан биридир. Шакл ривожланиш жараёнида турли фазалардан ўтади, чунки ҳаракат – бу фақат физик жисмини фазода кучиб юришигина эмас, балки биологик, интенсивлик ва тангликни ўзгаришлари, товуш ва ритмик ҳаракати – булар барчаси моддани ҳаракатидир. Костюм шакли биологик тизим каби хусусиятлар тўплами ёрдамида барпо этилади. Демак, шакл – бу одам қомати, муҳит ва белгиланган муайян функция билан боғлиқ, элементлари эса ўзаро таркибий мослашган фазовий-вақт модели. Шакл таркиби. Костюмни муайян таркиб ифодалайди, яъни унинг бўлимларининг таркиби. Сиймоли, функционал ва техник ечимлари билан боғланган шакл геометрик элементларининг маълум фазовий тизими шакл деб тушунилади. Костюм таркиби – бу костюмнинг айрим элементларининг (кийим, бош ва оёқ кийим, қўшимчалар, тақинчоқлар) турғун ташкил этиш усули. Костюмда шакл – бу унинг таркибини ташқи кўриниши. Костюм таркиби ҳаракат билан боғлиқ ва фақат унга кўра шаклни тўғри тасаввур этиш мумкин. Костюм таркибини ўрганиш учун шаклни оддий хусусиятлари, геометрик фигуралари, уларнинг алоқалари ва комбинациялари орқали кийимнинг турли-туман турларини ифодалаш керак. Таркиб элементи – бу энг оддий геометрик шакл, яъни шакл яратиш учун “қурилиш” элементи. Костюм таркибини аниқлаш учун ҳажмларнинг геометрик асосларини ажратиб олиш керак. Бу ҳолда албатта безак элементлари ҳисобга олинмайди. Костюмда асосан учбурчак, тўғрибурчак, трапеция ва овал каби таркиб элементлари учрайди. Ташкилий принципи бўйича костюм таркиби симметрик ва носимметрик бўлиши мумкин. Симметрик таркибли костюм одам фигурасига нисбатан симметрик жойлашади, носимметрик таркибли костюмда эса – фигура ва костюм носимметрик жойлашади (масалан, Готик ва Модерн бадиий услубдаги аёллар костюми). Костюм шакли стабил ва мобил элементларидан иборат. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling