Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet19/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
Kniga

Мода коммуникациясининг иштироқчилари. Конкрет модани қабул қилишни ёки қилмаслигини, одатда, бу масалани ҳар бир шахс ихтиёрий равшда хал қилади. Модани яратадиган, у тўғрисида маълумот тарқатадиган, мода намунасини истъемолчилари мода коммуникациясининг иштироқчилари деб аталади. Улар уч гуруҳга бўлинади: яратувчилар, тарқатчилар ва истеъмолчилар.
Модани яратучилар ўз навбатида ижодкорларига, ишлаб чиқарувчиларга ва кўпайтирувчиларга бўлинади.
Мода ижодкорлари – бу модали бўладиган намуналарни яратувчилари (либос дизайнерлари, ёзувчилар, мусиқачилар, рассомлар, кинорежисёрлар ва б., яъни маданий намуналарни профессионал ижодкорлари). Аммо, оддий инсонлар, ёшлар субмаданият вакиллари ҳам мода ижодкорлари бўлиши мумкин. Бу холда яратилган модани тасодифий, “куча мода”си дейишади.
Мода ишлаб чиқарувчилар келажак мода намунасини тиражлаш учун хужжатларни тайёрлашади (кийим конструкторлари ва технологлар, ва б.).
Модани кўпайтирадиганлри мода намунасини тиражлашади, улар буюмни оммабоп ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ.
Мода тарқатувчилари – булар истемолчиларга мода йўналиши тўғрисида маълумот беришади. Уни мода журналлар мухарирлари, фотографлар, модани намойиш этувчилар ва б.
Мода истеъмолчилари – бу мода намуналарини ўзлаштириб кийишадиганлар. Барча истъемолчиларни модага нисбатан қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин (америка тадқиқодчиси Э.Роджерс типологияси бўйича):
- новатор ва экспериментаторлар (2,5%) – булар янги модани яратишга ва экспериментлашга тайёр. Айнан шу истеъмолчиларга авангард дизайнерларнинг коллекциялари яратилган, улар янги услуб ва экстравагант шаклларни тақдим этишади;
- илк мухлислари (13,5%) – улар биринчи бўлиб моданинг янги ғояларини ўзлаштиришади ва ўз муҳитида пешқадам бўлишади;
- илк кўпчилик (34%) – улар модага амал қилишади, аммо, авайлаб, барча зид томонларидан воз кечиб. Бу истеъмолчилар учун янги шакл, ранг материалларни қўллаб либос яратишади;
- кечиккан кўпчилик (34%) – мода жамиятда кенг тарқалганда, улар шундагина модани ўзлаштиришади. Улар энг янги услублар, шаклларни қабул қилмасдан, утган модага амал қилишади;
- консерваторлар (анаъначилар 16%) – янги мода йўналишидан воз кечган истеъмолчилар, улар фақат утмиш модага амал қилишади. Бу истеъмолчилар учун классик услубдаги буюмларни тақдим этилиди.
Мода пешқадамлари модада фаол катнашади – улар мода стандартлар ва намуналарни илк тарқатучиларидир. Улар модада ўзига хослигини кўрсатиш ва гуруҳда ажралиб туриш учун модани пешқадам позицияни эгаллашга интилишади. Бу уларни ғайриодатийликка ва янги мода намуналарни қидиришга туртади. Мода пешқадамлари расмий ва норасмийга бўлинади.
Расмий пешқадамлари (биричи босқични пешқадамлари) янги модани байналминал ёки миллий тарқатиш билан боғлик. Бу холда маълумот оммабоп коммуникация воситалари орқали тарқалади. Мода тарихида қироллар, сарой амалдорлари, артистлар бўлган бўлса, ҳозир мода пешқадамлари – ёшлар.
Норасмий пешқадамлари (иккинчи босқич пешқадамлари) ўз гуруҳида пешқадам бўлишади.
Мода – реклама шакли сифатида. Янги мода йўналишининг рекламаси бир неча турда қилинади: модалар журналлари, магазин витринаси, моделлар намойиши, интернет, дизайнернинг имиджи.
Мода йўналиши бўйича энг эффкетли маълумат берадиган реклами тури – модалар журналлари.
Мода журналлар ўтмишдорлари: таҳминиан ХIII асрда расм солинган қўлёзмалар, XVI асрда мода гравюралари, 1672 йилда Лионда “Mercur Galante” газетасида илк бор модага бағишланган иллюстрацияли чоп этилган рубрикаси, 1785 йилда Парижда “Кабинет мода” номли биринчи модалар, 1779 йилда Россияда “Модное ежемесячное издание ёки Библиотека дамского туалета” номли чиққан нашрлар. Х1Х–ХХ асрларда мода журналлари фирма, модельерлар ва дизайнерлар учун рекламанинг аосий воситаси бўлди.
Турли мода мухлисларига мулжалланган жахонда кўп мода журналлари чоп этилади: андазали журналлардан бошлаб (масалан,”Бурда моден”), оммабоп истеъмолчилар учун аёллар “ўқидиган журналар” (“Эль”, “Мари - Клер”, “Космополитен” ва б.) то элитар журналларгача (Америкада 1867 й. Ф.Харперз ташкил этган “Харпперз Базар” ва 1892 йилда К.Наст ташкил этган “Вог” мода журналлари) ва мода соҳасида ишлайдиган мутахассислар учун маҳсус журналлар (масалан, немис журнали “Текстиль Виртшафт”).
Мода журналларида бизнеси билан боғлиқ турли касб эгалари ишлайди: муҳаррирлар, мода шарҳловчилари, стилистлар, рассомлар ва фотографлар. Илк бор мода йўналиши тўғрисида манба машҳур мода рассомлари чизган тасвирлар бўлган: Х1Х асрда граф де Каликс, ХХ аср бошида Ж Барбье, Ж. Лепан, Эрте (Р.Тыров), Э.Диран, Х.Драйден; 1930-1950 йй. – К.Берар, Эрик (Эриксон), Бенито, Р. Груо, 1960-1980 йй. Антонио (А.Лопес ва Х. Рамос), Т.Перес ва б. Модали тасвирни, одатда, машҳур кутюрье ва дизайнерларнинг тайёр моделларидан чизишарди. Сўнг модали расмни ўрнига аввал оқ-қора, кейин рангли фотография услуб, сиймо ва ва шакллар тўғрисида маълумот бериларди. Мода фотографияси замонавий санъатнинг бир йўналишига айланганига машҳур фотографлар Э.Стейхен, П.Хорст, Г.Гойнинген-Ганс, С Битон, Н.Паркинсон, И. Пенн, Х.Ньютон. Р.Аведон, Д.Иссерман. С.Мэйзел ва б. сабаб бўлган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling