Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet28/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
Kniga

Таянч иборалари: ижод, ассоциация, бадиий босқич, бадиий сйимо, рамз, ўйин усули, интуиция, композиция, колористика, хажмий..

Назорат саволлари.


1. Ижод атамасининг маъноси нимадир?
2. Ассоциативлик костюм дизайнида қандай қўлланади?
3. Костюм дизайнида бадиий босқичлар.
4. Интуиция костюм дизайнида қандай қўлланади?
5. Бадиий сиймо костюмда қандай ифодаланади?
6. Костюм дизайнида рамзларнинг ўрни.
7. Ўйин усулини ижод жараёнида қўлланиши.

Маъруза № 9


Мавзу: Костюм дизйнида ижодий манбалар ва эвристик усуллари.

Режа
1. Костюм дизайнида ижодий манбалар турлари.


2. Бионика манбасининг қўллаш йуллари.
3. Ўсимликлар манбасини костюмда қўлланиши.
4. Меъмор ва амалий санъат асарларнинг манба сифатида қўлланиши.
5. Манба турини танланиш сабаблари.

Адабиётлар: 2, 3, 4, 5, 10, 11, 15, 30.


Дизайнер костюм коллекциясини яратишда ижодий манба сифатида ҳар қандай табиий ҳодисалар, буюм муҳитнинг турли элементлари, дунёда содир бўлаётган воқеалар, мусиқа, рангтасвир, адабиёт, балет , театр, цирк, кино, томоша тадбирлари, этник мавзулар, меъморчилик, муҳандислик иншоатлари, машина деталлари, турли механизмлар, маиший буюмлар, амалий санъат асарлари (шиша, тош, ёғоч, металл, керамика ва б.), мусиқа асбоблари, ер фактураси, юлдузли осмон, оригами ўйини, экология, тарихий, халқ ва классик костюмлар, эклектика усули, пародия усули, стилизациялаш усули ва ҳ.к. бўлиши мумкин.


Ҳар бир дизайнер ўз фаолиятининг муайян босқичида тарихий ва халқ анъаналари билан илҳомланиб, ижодий манбаларга мурожат қилади.
Экзотик мамлакатларнинг маданияти кўп бадиий услубларда ғоя ўзлаштириш мода тарихида доимо бўлган. ХХ аср модаси кўпинча этник ва тарихий манбаларга мурожат қилган. Классик шаклни ва экзотик халқларнидан ўзлаштирилган безакни бирга қўшиб, моделларни барпо этадиган дизайнерлар авлоди пайдо бўлди, масалан, Ж.П.Готьенинг “эскимос” коллекцияси.
Табиат азалдан инсон учун иш майдони бўлган. Ташқи дунёни тушуниш ва ўрганиш эҳтиёжи унинг қонунларини ўрганишга ва ўзлаштиришга олиб келади.
Асрлар мобайнида маълумот йиғиб, одамзод бионика (юнонча biou – “ҳаёт элементи”) фанни барпо этди. Бу йўналиш 1950 йилларнинг охирида пайдо бўлди. Ушбу фаннинг асосий мақсади – биологик тизимлар ва жараёнларнинг имкониятларини ўрганиш эди. Леонардо да Винчи, Н.Е.Жуковский, Л.Гальвани биониканинг кашфиётчилари деб ҳисобласа бўлади.
Х1Х-ХХ асрлар оралиғида пайдо бўлган бадиий услуб Модерн жонли табиатга асосланган ва айнан шу даврда чекланган меъморчилик империяси пайдо бўлди. Испан меъмори А.Гаудининг ишлари бунга ёрқин дадил. Унинг ишларида эгри чизиқли юзалар меъмор конструктив шаклларни биологизацияланиши деса бўлади. Бионика бошқа соҳаларда жадал тарқалди: маиший техникада, ҳарбий саноатда (сув ости кемаларининг шакли балиқ шаклида) ва б. Замонавий костюмда биониканинг тимсоли чакамуғ ўсимликнинг тикани асосида кашф этилган “велкро” тасмаси кенг қўлланилади.
Табиат миллион йиллар давомида дурдона асарлар яратиб, ўз маҳоратини доимо оширади.
Табиатнинг органик ва мантиқий боғлиқлари мужассамлашган янги шаклларни яратиш имкониятни топиш, замонавий дизайн янги йўналишнинг асосий вазифаси бўлди, бунга ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган бионика ва кристаллография катта таъсир этмоқда. Уларнинг асосида кўп объектлар ва дизайн буюмлари (аксессуарлар, заргарлик буюмлари ва б.) барпо этилмоқда.
Жонли табиатда яшаш жараёни органик маъқуллик билан боғлиқ. Ҳудди шундай одам ҳам ўз фаолиятида истаган натижага эришишга интилади. Муаммони ечиш учун биринчи планга буюмнинг кўпфункционаллиги чиқади, яъни буюмлар бир неча мўлжалда қўллаш мумкинлиги. Бу муаммони трансформациясиз ечиш мумкин эмас (бу усулни 1920 йилларда конструктивистлар тақдим этишганди, аммо у ҳозирги кунларда амалга оширилди).
Трансформация – бу буюм шакли ва ҳажмини ҳар хил усулда бириктириш, жойини ўзгартириш, айрим деталларни алмаштириш ҳисобига ўзгартириш. Бошқача айтганда, буюм лойиҳасига қандайдир қўзғалувчанликни асос қилинади, чунки истеъмолчининг ҳамкорлиги назарда тутилади. Стандарт деталлар тўпламидан асосий шаклга ҳар хил бириктирув усуллари ёрдамида кўп вариантларни ҳосил қилиш мумкин. Замонавий мода буюмларни функционал трасформацияси норматив операцияларни доимо бўлганлиги оқибатидир.
Сўнгги йилларда дизайн стилистик ўзгаришларга учраганлиги айниқса сезилади, бу стилистик ўзгаришларни импульслари эса фақат функционал-конструктив таркибидагина эмас, балки формал-эстетик изланишларидан ҳам. Дизайнерлар кўпроқ шакллантириш соҳасида конструктивизмга мурожат этишади. Бу йўналиш “хай-тач” деб номланади. Хай-тач дизайннинг ривожланишида замонавий йўллардан биридир. Бу юқори технологиялар, инсоннинг яшаш муҳитига корхона элементларини ўтқазишдир. Охирги пайтларда сунъий муҳитнинг ўзгариш тезлиги инсоннинг унга мослашиш қобилиятидан ўтиб кетди. Техноген муҳитда антропологик адаптациянинг асосий қийинчилиги буюм дунёсининг реал моддийлигини йўқотилганлиги, шунинг учун дизайнерлар олдида янги ўта таъсирли дунёни ҳосил қилиш масаласи қўилган. “Хай-теч” – бу ўзига хос шакллантириш, сенсорлик, моддийлик, ранг, муҳитнинг акустик режими, ёруғлик дизайни.
Костюм композициясида ифодали сиймоларни барпо этишга ассоциатив фикрлаш имкон тўғдиради – буюм, абстракт ва психик ассоциацияларни, объект ечимини график изланишларга айлантириш, яъни ассоциатив расм солишдир.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling