Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet32/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
Kniga

Ўйин усули модада ўйин фурсатини назарда тутади, ўйин эса доимо инновацион фаолият билан боғлиқ. Ўйин мода намуналари ва сиймоларини ўзгаришига оборади ва қидиришни рағбатлантиради. Ўйин учун жараённи ўзи муҳим, қайерда буюмни трансформация ва якунига етқазмаслик асоси қўйилади. Эркин рух, театраллик, таввакал ва эрмак – бўлар барчаси замонавий дизайн элементлари.
ХХ1 аср либос коллекцияларида ўйин усули кўпинча қўлланади: деконструкция, эклектика ва б.


Таянч иборалари: ўйин усули, эмпатия, антропотехника, ақл хужуми, илғор технология, декомпозиция, каррикатура, бионика, аналогия, ассоциация, эвристика, неология.

Назорат саволлари.


1. Эвристика тушунчасини таърифлаб беринг.


2. Эвристик усуллар турлари.
3. Ассоциация усулини таърифлаб беринг.
4. Аналогия усулини таърифлаб беринг.
5. Бионика усулини таърифлаб беринг.
6. Каррикатура усулини таърифлаб беринг.
7. Бошқалар фикрини аниқлаш усулини таърифлаб беринг.
8. Декомпозиция усулини таърифлаб беринг.
9. Ёрдамчи вазифа усулини таърифлаб беринг.
10.Камчиликлар рўйхати усулини таърифлаб беринг.
11.Ёрдамчи саволлар усулини таърифлаб беринг.
12. Антропотехника усулини таърифлаб беринг.
13. Эмпатия усулини таърифлаб беринг.
14. Ақл хужуми усулини таърифлаб беринг.
15. Ўйин усулини таърифлаб беринг.

Маъруза № 11


Мавзу: Костюмни бадиий лойиҳалаш усуллари.


Режа


  1. Мухит лойҳалаш принциплари.

  2. ХХ1 асрда костюм дизайнида ечилишга лозим масалалари.

  3. Дизайнернинг фикрлашига ихтисос йўналишлари.

  4. Лойиҳаланаётган масалани ечиш учун дизйнерни ижодий жараёнида режаси.

  5. Комбинаторика усуллари.

  6. Жойини ўзгартириш.

  7. Кўшимча (ўйиб ўрнатиш).

  8. Трансформация.

  9. Кинетизм.

  10. Размерсиз кийимни ишлаб чиқиш.

  11. Яхлит мато бўлагидан кийим ишлаб чиқиш.

  12. Лойиҳалашнинг модуль усули.

  13. Деконструкция усули.

  14. Инверсия усули.

Адабиётлар: 4.


Ҳозирги шароитда кийим дизайнини ўқитишнинг асосий вазифаси лойҳалаш учун ҳар хил усулларидан фойдаланиб, ижтимоий ва маданий муамолари билан боғлиқ, олдида муҳим лойиҳа вазифаларини қўядиган ва уни ечадиган мутахассис тайёрлаш.


Постмодернизм эстетикаси истеъмолчининг эстетика эҳтиёжларига биноан пайдо бўлиб, яни эстетик ва экологик муаммолари янги сиймолар, янги шакллар, технологик усуллар ва кийим моделларида замонага яраша янги тамойилларни талаб қилади.
Эски лойиҳалаш принципларини ўрнига “муҳит” лойиҳалаш принциплари келди: инсон экологиясини инобатга олиб, лойиҳалаш реал маданий-тарихий контекстга киритиш; абстракт истеъмолчига эмас, балки индивидуал шахсга инъом этигш; дизайн объектининг асосий истеъмолчиси билан ҳамммуалифлик этиш; дизайнер берган схемасига билан пассив фойдаланмасдан, дизайн махсулотигига актив ижодий муносабаттда бўлиш; дизайнер фаолиятининг моҳияти, буюм муҳитнинг кўпгина объектларини яратмасдан, инсоннинг турмуш тарзи сценарийсини тақдим этишдир.
Шу сабабдан дизайн мухсулотларига янги талаблар қўйилади: гўзаллик, инсон психикасига яхши таъсир этиши, ижобий ҳиссаларни туғдириши, ижод этишга имконият бериши лозим.
Костюмни моделлашда айрим вазифа қўйилса, дизайн эса умумий муаммони қўйиб, уни ечишга уриниб кўради. Бу муаммолар модали тенденциянинг жиҳати бўлмасдан, инсонни жамиятдаги фаолиятига таалуқлидир. Агар кийимни моделлаш яхши шакл ҳосил қилиш, фигурага мос бўлиш, замонавий бўлиш мақсади қўйилса, дизайн эса муайян мақсадда эркинлик бериб “шаклни бузади” (деконструкция усули), буюмни гавдада бошқа классик европа анъаналарига оид бўлмаган ўрнашишни атайлаб синаб кўради.
Дизайн янги йўналишларни ишлаб чиқади, уларга асосланиб модада тенденциялар ривожланади.
ХХI аср костюм дизайни қуйидаги масалаларни ечади деб тақазо этиш мумкин: оддий шаклни мураккабга трансформациялаш; размерсиз кийимни ишлаб чиқиш; тикилмаган кийимни тавсия этиш; оддий бичим асосида кийим яратиш; ҳар хил ассортиментларнинг бир-бирига киришиши ва қўшилиш тенденциясини ривожлантириш; оддий воситалар ёрдамида кийим ишлаб чиқиш; “унисекс” буюмларни яратиш; комфортни тақдим этиш учун киймни трансформация этиш; янги материаллар, фактуралар ва нақшларни қидириш; янги технологик усулларини тақдим этиш; идеал буюмни ишлаб чиқиш; ноанъанавий материаллардан бир марта фойдалаланадиган кийим лойиҳалаш.
Натижада костюм дизайни кийимни комфортлилигини, ташқи муҳит билан уйғун қўшилишин, кийимнинг янги шаклларини яратиш муаммоларини ечишга уринади. Комбинаторика, модуль, деконструкция ва бошқа усулларидан фойдаланиб, дизайнер келажак кийимни ривожланиш йўлларини тақдим этади.
Дизайнернинг фикрлаши ихтисос йўналишга оид ривожланса ва дизайнер ўзи қуйидаги хусусиятларга эга бўлса, лойиҳалаш шундагина фойдали натижа беради: масалани аниқ кўриш ва ифодалаш қобилияти бўлиши лозим; қисқа вақт давомида кўп ғояларни тез ишлаб чиқиши лозим; ажойиб ечимларни топиш; берилган муаммога оид жуда зўр ечимларни тез ўйлаб чиқиш маҳорати бўлиши лозим.
Лойиҳаланаётган масалани ечиш учун дизйнерни ижодий жараёнида режа мавжуд бўлиши лозим: ғояни пайдо бўлиши ва масалани қўйиш; маълумотни йиғиш ва тўплаш, ижодий манбани танлаш; кучни концентрациялаш, интенсив ишлаш, ҳар хил эвристик ва лойиҳалаш усулларидан фойдаланиш; танффус этиш, диққатни четга тортиш ва бир неча вақт ўтгандан сўнг яна ечимга қайтиш, янги нуқтаи назар билан уни баҳолаш; фикрнинг равшанлашуви – якуний оптимал ечимни ҳосил қилиш.
Назарий ва амалий иш барча лойиҳалаш босқичларида умумий лойиҳалаш усулида тузилиши мумкин: муаммо ситуациясини англаш; лойиҳалашдан олдин таҳлил этиш; масалани ечиш учун воситалар ва принципларни таърифлаш; формал сиймони ташкил этиш; лойиҳани ишлаб чиқиш.
Лойиҳалаш услубий жураённи тўрт асосий босқичга бўлиш мумкин: информацион қисм; таҳлилий-тадқиқот қисм; синтетик қисм; коммуникатив-амалий қисм.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling