Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet35/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
Kniga

Деконструкция усули. 1980 йилларнинг бошида япон дизайнери Ё.Ямамото ва Р.Кавакубо ва кейин бельгияликлар Д.Ван Ноттен ва А.Дольмейстерлар деконструкция усулини тавсия этишди. Жан Поль Готье ва Джон Гальяно бу услуни қўллашди.
Либос моделлашда деконструкция усули янгича ёндошиш, фигурада буюмнинг ўтиришини ва унинг шаклини эркин манипуляция қилишини назарда тутади. Япония дизайнерларнинг ишлари европа дизайнерларига кучли таъсир этди. Улар қизиқиш билан носимметрик бичимни, буюмнинг четини нотекислигини, узилишни, турлича йиртиқлар ва кесикларни, конструкциянинг чап ва ўнг томонига бўлишни, инверсияни (чоклар буюмни ўнг томонида, лацканлар орқасида, тақилмалар ноанъанавий жойларда, виточкалар ўнг томонида), тугалланмаган элементларни, анаънавий технологияни бузилишини моделларида кенг қўллайдиган бўлди.
Инверсия (лот. inversio – ўрин алмаштириш) ўзига хос қизиқарли усул – зидни асос қилиб лойиҳалаш усули, ўрин алмашиш усули, кўпинча беъмани ўрин алмашишда.
Натижада костюм дизайнида бу усулнинг айрим мисоллари қуидагилар: чоклари ўнгига тикилган буюмлар; ичи бўш кўп сиртқи чунтакли сумкалар; иккиюзли буюмлар; фирма лейблини (белгиси) буюмнинг ўнг томонига чиқариш; ва ҳ.к.
Инверсия дизайнерни ноанъанавий фикрлашга, умуман янги ғоя пайдо бўлишига имкон беради. Масалан, ёқа ва лацканлар этагида жойлашган, кўйлак ва галстук юбкага айланади, шимлар блузкага ўхшаб қўлга кийилади ва б.
2000-2007 йиларда деконструкция одатий кийим комлектларнини бузиш томонига ўзгарди: блуза, майка ва бир енгли куртка; бир почали шим; фақат бир чап ёки ўнг томонли курткалар; орт бўлаксиз ва олинадиган енгли куртка; юбканинг ярмидан биттаси иштон почаси; юбканинг ярми; чўзилишга оид кийимга ўтган жакет; ва б.
Либос кийиш усули ҳам ўзгарди. “Гранж” услубини кучли таъсири кўринди: жўртага қилинган пала-партишлик, ҳар хил узунликдаги буюмларни қават-қават қилиб кийиш.
2001 йил мода программасининг энг муҳим довруғи – трикотаж кийимда, шимларда, жакетларда, юбкаларда ва енгларда кундаланг сер бурма қилиш бўлди.
Ундан ташқари, анъанавий классик ансамбль “жакет-юбка-блузка” ҳам бузилди. Классик пиджакка юбка ўрнига ички кийим услубидаги “пачка” туридаги юбка, жакет+шортлар, пиджак галстук билан+трусилар, нимча+ футболка+шортлар, пиджакнинг иккига бўлиниши ва ҳ.к.
Шундай қилиб деконструкция усули 1990 йй. охири – ХХ1 аср бшида дизайннинг фарқловчи хусусияти бўлди. У коматда кийимнинг эркин ўтиришини, ғижимларни мавжудлигига, тана ва кийим орасида ҳавони мавжудлигига сабаб бўлди ва кийимни комфорт қилди. Ундан ташқари, деконструкция классик костюм турғунлигини бузишни тавсия этди ва кийим кийишнинг янги усулларини тақдим этди.


Таянч иборалари: комбинаторика, трансформация, модуль, инверсия, деконструкция, костюм, кинетизм.
Назорат саволлари.

  1. Муҳитни лойиҳалаш принципининг асослари.

  2. ХХ1 аср костюм дизайни қандай масалаларни ечиши мумкин?

  3. Дизайнерни ижодий жараёнида қандай режалари мавжуд бўлиши лозим?

  4. Замонавий костюмда комбинаторика усулини қўлланиши қай даражада?

  5. Комбинаторика усулининг турлари.

  6. Жойини ўзгартириш усулини таърифлаб беринг.

  7. Қўшимча усулини таърифлаб беринг.

  8. Трансформация усулини усулини таърифлаб беринг.

  9. Кинетизм усулини таърифлаб беринг.

  10. Размерсиз кийимини ишлаб чиқиш усулини таърифлаб беринг.

  11. Яхлит мато бўлагидан кийим ишлаб чиқиш усулини таърифлаб беринг.

  12. Модуль усулини таърифлаб беринг.

  13. Деконструкция усулини таърифлаб беринг.

  14. Инверсия усулини таърифлаб беринг.

Маъруза № 12

Мавзу: Костюмни лойиҳалаш асослари.


Режа


  1. Лоиҳалашнинг асосий босқичлари.

  2. Лойиҳалашдан олдинги вазиятни таҳлил этиш.

  3. Тахлилни синтез этиш.

  4. Ижодий концепцияни ишлаб чиқиш.

  5. Дизайн–лойиҳанинг асосий вазифаларини аниқлаш.

  6. Лойиҳалаш усуллари.

  7. Лойиҳа-график моделлаш.

  8. Техникавий моделлаш.

  9. Компьютер дизайни.

  10. Макетлаш.

Адабиётлар: 4


Костюм лойиҳалаш – бу тадқиқот этиб, эскизлар, макетлар ва моделларни яратиш, буюмларни чизмасини ва хисобини ишлаш, тажриба учун намуналарни ишлаш, белгиланган хусусиятларга эга янги кийим памунасини яратиш жараёндир.


Дастлабки лойиҳалаш тадқиқотлар ва ўхшаш моделлар тахлили асосида янги ижодий концепцяда тўғилади, улар энг аввалосиймода ўз аксини топади. Сиймо балки эскизда яратилиб, макетда ва кейин моделда ифода этади ёки бевосита газлама билан макетлаш жараёнида моделга айланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling