Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet37/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
Kniga

Техникавий моделлаш – бу базавий модель ёки уни график тасвири бўйича чизмалар ва кийим намунаси ишлаш жараёнидир. Ишлаб чиқарилган намуна оммабоп ишлаб чиқариш корхоналарга шакл ва конструкцияси бўйича намуна бўлади.
Замонавий дизайнда компьютер дизайни муҳим ўринни эгаллайди, чунки у янги технология ривожланиши нуқтаи назаридан энг перспектив деса бўлади. Компьютер дизайни мустақил йўналишга асосланиб, маълумот билан визуал ишлашга асосланган (компьютер графикаси, дизайн WEB-саҳифалар).
Фото- ва видео кўргазма материаларга компьютер ишлов бериш, рақамли тарқатувчиларнинг визуал маълумотларни кенг ёйилгани (маслан, мода фотосуратчилар энди ретушдан воз кечишди, энди фотография компьютерда ишлаб чиқарилганда нафақат нуқсонлари йўқотилади, балки моделнинг кўз, соч ва терисини рангини ўзгартириш мумкин). Келажакда эҳтимол бу усул тирик фото- ва топ-моделлардан воз кечишга олиб келади. Компьютер дизайни хаёлий реал ва виртуал сиймоларни яратишга қаратилган.
2001 йилда Францияда биринчи виртуал фотомодель Ева Солал пайдо бўлган, у “Madam Figaro” журнални муқовасида манекеншчица касбини бошлаган. Унинг иштироқчилари М.Мианс, Ф.Леви ва А.Лейрони бўлган. Улар виртуал персонажларни яратишга ихтисослашган дунёда биринчи фирмани барпо этишган.
Шакл дастурлашга ва серияликка асосланган компьютер графикаси шаклни кўп ҳар хил турларини яратишга, буюмни батафсил моделлашга имкон беради. Уч ўлчамли компьютер графикаси мавжуд эмас объектларни ҳажмий тасвирини яратишга имкон беради. Компьютер дастурлар билан стилистлар фойдаланади (макияж ва соч турмаги, кийим моделини маълум шахс учун танлаш); тўқимачилар ва трикотаж дизайнерлари (нақш, ранг гаммаси вариантларини яратишда); кийим дизайнерлари (моделлар экизини ишлаш); конструктор ва технологлар. Компьютер моделлашнининг ривожланиши ишлаб чиқариш янги технологиялари билан чамбарчас боғлиқ, масалан, реклама ва полиграфияда.
Кийим ишлаб чиқаришда ҳам компьютер дастурлар кенг қўлланмоқда. Улар янги моделлар жорий этилганда харажатларни камайишга, мослашувини ва ҳаракатчанлигини тезлаштиришга имкон беради: лойиҳалашни автоматлаштирган тизими, конструкторлик дастурлари стандарт ва шахсий ўлчамлар асосида нафақат базавий асосни тузишга, унга модел хоссаларини киритишга имкон беради, балки мавжуд эмас моделнинг ҳажмий тасвирини моделлашга ҳам имкон беради.
Аммо, компьютер моделлашнинг истиқболи ажабли бўлса ҳам дизайнда янги моделларни яратганда дизайнерни роли камаймайди. Компьютер ҳеч қачон дизайнернинг ўрнини босмайди, у ижодкорни қўлида фақат мослама сифатида қолади (қалам ёки мўйқалам каби), лойиҳалашнинг баъзи босқичларини тезлаштириб ва енгиллаштириб. Энг муҳими – компьютер графика дизайннинг моҳиятини ва маъно қийматини асослайдиган янги ғоялар ва тамойилларни ярата олмайди.
Лойиҳалаш усулларидан яна бири – макетлаш. Дизайнда макетлаш - бу масштабда ёки аслига мос ҳар хил материаллардан макетларни ишлаш. Макет – лойиҳалаётган буюмни материалдан ишлаб чиқаришдир. Ҳажмий макетлар буюмнинг фазовий таркиби, ўлчамлари ва пропорциялари тўғрисида тасаввур беради. Костюм макетини яратиш учун материал сифатида макет материаллари, қоғоз, нотўқима материаллар, целофан, сунъий чарм, пластелин ва б. қўлланиши мумкин. Замонавий костюм дизайнда асосан лойиҳа-график моделлаш ва макетлаш усуллари қўлланади.


Таянч иборалари: лойиҳа, концепция, усул, техник моделлаш, график моднллаш, макетлаш, шакл ретроспктива, вазифа.
Назорат саволлари.

1. Костюм лойиҳалаш асосий босқичлари.


2. Лойиҳалашдан олдинги вазиятни таҳлил этиш нимани назарда тутади?
3. Шакллантириш маълум турларини таҳлил натижаларини синтез этиш нимани назарда тутади?
4. Асосий вазифаларни аниқлаш нимани назарда тутади?
5. Лойиҳа вазифани ечиш учун оптимал вариантларни қидиришда ҳар хил лойиҳалаш усулларни қўллаш нимани назарда тутади?
6. Ижодий концепцияни ишлаб чиқиш нимани назарда тутади?
7. Дизайн лойиҳанинг асосий вазифаларини аниқлаш нимани назарда тутади?
8. Лойиха-график моделлашга нима киради?
9. Ретроспектив моделлашга нима киради?
10.Конструктив моделлашга нима киради?
11. Перспектив моделлашга нима киради?
12. Техникавий моделлашга нима киради?
13. Замонавий костюм дизайнида компьютер моделлашнинг ўрни.
14. Костюм лойиҳалашда макетлаш усулининг ўрни.

Маъруза № 13


Мавзу: Костюм дизайнида ижодий концепция.


Режа
1. Дизайн концепциясининг йуллари.
2. Дизайнда ХХ аср глобал концепциялари.
3. Постмодернизм концепцияси.
4. Постиндустриал цивилизация концепцияси.
5. “Янги дизайн” тушунчаси.
6. “Яхши шакл”.
7. “Очиқ шакл”.
8. Замонавий дизайнда ижодий концепциялар.

Адабиётлар: 4


Замонавий дизайнни муаммоларида ижодий концепция муаммоси (асосий ғоя, лойиҳалаш мақсади ва вазифаларини, маънавий йўналиши) марказий ўринни эгаллайди. Концептуаллик – бу лойиҳа маданиятнинг моҳиятини асослайдиган умумий ижодий кўрсатмадир. Ижодий концепция лойиҳанинг қиймати ва маънавий мазмунини белгилайди. Ижодий концепциянинг мазмуни ва характери нафақат муаллифни шахсий дунёқарашини билан, балки лойиҳа маданияти ва жамиятни ривожланиш асосий рағбатлари билан боғлик. Одатда, дизайнда концепциялар муҳим муаммоларни ифодалайди, улар жамиятни ва инсонни ҳаяжонтиради. Дизайн инсонларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиши зарур ва уларнинг муаммоларини ечишда ўз ҳиссасини киритиш лозим. Акси ҳолда у маданиятда инсонпарварлик маъносидан ўз мавжудлигиндан машҳур бўлади.
Дизайннинг концепцияларини лойҳалаш қуйидаги асосий йўллар билан боғлиқ:
- баҳолаш йўли лойиҳалашни жамият ва инсоннинг турмуш тарзи ва шахснинг турини, ижтимоий ва шу жумлада эстетик қоидалари билан боғлиқ объектив ва субъектив бойликларни яратиш фаолиятини кўриб чиқади;
- тизим йўли дизайнер лойиҳалаш объекти моддий-функционал ва ижтимоий-маданий элементларини ўзаро боғлиқ тизим сифатида кўриб чиқади. Тизим йўли муҳит, унинг элементларини, инсон ва жамиятни иштирогида ўтаётган жараёнлар орасидаги аниқ функционал боғлиқларни аниқлашни кўриб чиқишни талаб қилади. Лойиҳалашда шундай йўлнинг натижаси – тизимли объектни тузилиши;
- муҳит йўли – инсон фазовий-буюм муҳитини, ҳаётий атрофини ўзлаштириш натижасини кўриб чиқади. Инсоннинг фаолияти ва муомаласи муҳитни айрим элементларини биргаликка боғлайдиган марказ ва аниқлайдиган фактор сифатида эътиборга олинади. Бу ҳолда лойиҳалаш яхлит сиймони яратишга ва муҳитни функционал ташкил этишга йўналтирилган.
Костюм дизайнида мавжуд концепциялар, одатда, ўз давр дизайнинг асосий муаммоларини оқимидадир ва турмуш тарзини ўзгариш умумий рағбатлари билан боғланишидадир. Аммо, бу умумий рағбатлар дизайнда ҳар хил муаллифлар концепцияларида ўзлаштирилади, яъни дизайнерлар буюмнинг функциясига ўзгача қарашади, гардеробни таъмиллаш турли концепцияларини тарафдорлари бўлади, ҳар хил шакллантириш усулларни қўллашади, турли турмуш тарзда яшаётган инсонларга ўз кийимини таклиф этишади. Бундан ташқари, кийим дизайнини ўзига хослиги шундаки, концепция матнда эмас, балки визуал шаклда ўз ифодасини баён этади. Модани мавсумий ўзгариш ритм анъанаси кийим дизайнида ижодий концепциясини асосий ўзлаштириш шакли - моделлар намойишдир. Концептуаллик фақат кийим моделлашдагина эмас (гарчи бу энг муҳими бўлса ҳам), балки моделларни танлашда, муайян сиймо яратишда (соч турмак, грим ва б.), мусиқа жўрлигида ва намойиш ўтқазиш жойда намоён бўлади.
Дизайнерларнинг муаллиф ижодий концепциялари, одатда, лойиҳа маданиятни ривожланиш умумий тенденцияларидан холи эмас ва дизайнда мавжуд у ёки бу умумий концепцияларга қайд қилмайди.
ХХ асрда лойиҳалашда икки глобал концепциялари мавжуд: ХХ асрни биринчи ярмида дизайннинг ривожини аниқлайдиган функционализм; ХХ асрни охирида постмодернизм (“янги дизайн”, “антифункционализм”).

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling