L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Тўлдириш. Бу усулни икки хил кўринишда қўллаш мумкин: эркин тўлдириш


Download 398.68 Kb.
bet33/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

Тўлдириш.

Бу усулни икки хил кўринишда қўллаш мумкин:

  1. эркин тўлдириш: сильный - ....... – самый сильный.

Бу топшириқни бажариш учун ўқувчи ўртадаги сўзни, яъни қиёсий даража (сравнительная степень)ни ифодалайдиган сўзни топиши керак (сильнее);

  1. берилган сўзлардан фойдаланиб тўлдириш:

Бу вазифани бажариш учун талаба сўзнинг маъносига қараб, унга мос бўлган бошқа сўзни қавс ичидан танлаб олади. Шунда мантиқан бир-бирига мутаносиб сўзлар жуфтлиги ҳосил бўлади
Ушбу шакл 1-курс талабалари орасида ўтказилган тест синовларида қўлланганда қуйидагилар маълум бўлди:

  • уни бажаришга бошқа шакллардан кўра камроқ вақт сарфланди;

  • бу шаклнинг имкониятлари чекланган, чунки уни айрим мавзулардагина қўллаш мумкин;

  • бу усулда бажарилган тестнинг натижаларини қайта ишлаш нисбатан мураккаб кечди.

Шу сабабларга кўра, бу шаклни кундалик дарсларда, маълум бир мавзуларни мустаҳкамлашда ишлатиш мақсадга мувофиқ.

  1. Сўзларнинг тагига чизиш.

Бунда талаба қавс ичида берилган сўзлардан асосий сўзга мос (бу ерда – қарама – қарши маъноли) бўлганини танлаб, унинг тагига чизиши керак. Бу шаклдаги топшириқни мураккаблаштириш учун уни қуйидаги тарзда бериш мумкин:
Юқоридаги топшириқ синовдан ўтказилганда қавс ичидан қарама–қарши маъноли сўзни топиб, тагига чизиш вазифаси берилди. Талабаларнинг 55 %и берилган сўзнинг маъносини англамаган ҳолда унга шаклан ўхшаш бўлган сўзни танладилар. Фақат 3 талаба (10 %)
Бошқа ўқув гуруҳида ушбу шаклни қуйидаги тарзда қўлладик: берилган сўзлар ичидан бошқаларига маъно жиҳатдан ўхшамаган, яъни “ортиқча” сўзни топиб, унинг тагига чизиш керак:
“Қизил,сариқ, ҳаворанг,кўк,оч,оқ”
Талабаларнинг 86 %и бу топшириқни бажариб, рангни билдирмайдиган “оч” сўзининг тагига чиздилар. Демак, улар барча сўзларнинг маъносини тушунганлари учун ҳам бу топшириқ улар учун қийин бўлмади.
Мазкур шаклни бажариш талабаларда қизиқиш уйғотди, бироқ уни ҳам фақат айрим мавзуларда қўллаш мумкин. Талабалар унинг бажарилишини турли тарзда амалга оширдилар, бу эса натижаларни қайта ишлашни қийинлаштириб юборди. Шу сабабли бу шаклни ҳам кенг қўллаш тавсия қилинмайди.


  1. Download 398.68 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling