Laboratoriya ishi №1 Mavzu: Laboratoriya mashg‘ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish. (2- soat)
-расм. Сув айиқтовони ўсимлигининг барглари
Download 411.01 Kb.
|
Кўрсатма Лабаратория
3-расм. Ҳимолай қуёнларида жун рангининг ҳароратга боғлиқ ҳолда ўзгариши. Рақамлар – чегара ҳарорати, ундан юқори ҳароратда тананинг мазкур қисмида жунлар оқ, ундан паст ҳароратда - қора рангда бўлади.
Қушларда кузатиладиган модификацияга мисол қилиб ёруғлик кун узунлиги таъсирида товуқларда тухум қилишликнинг ўзгаришини кўрса-тиш мумкин. Кам тухум қилувчи товуқлар учун ёруғлик кунни 13-14 соатга етказиш орқали уларда тухум қўйишликни ошириш мумкин. Худди шу усулни ғозларга ҳам қўллаш мумкин. Куркаларда иссиқ иқлим билан боғлиқ модификация қайд этилган. АҚШнинг жанубида жойлашган паррандачилик хўжаликларида бронза зотли (бошқа зотлар бундан мустасно) куркаларнинг 3-4 ойлик болаларида иссиқ кунларда кўп сув истеъмол қилганлиги учун осилган бўқоқ ҳосил бўлади. (4-расм). Бўқоқнинг осила бориши кучайиб боради ва кўплаб паррандалар пневмония ёки ўзлари томонидан бўқоққа етказилган жароҳатга инфекция тушиши орқали нобуд бўладилар. Бу аномалиянинг иқлим шароитлари билан боғлиқ эканлиги кейинчалик, ёш куркаларнинг ярми бирмунча салқин ҳароратли янги жойга кўчирилгандан сўнгина аниқланди. Янги иқлим шароитида бўқоқнинг осилиб кетишлигига барҳам берилди. Кундалик кузатишлар, асрлар оша мавжуд амалий чорвачилик ва медицинада аксарият кўзга ташланадиган модификациялар уй ҳайвонлари ва одамларда ҳам кузатилади. Шундай қилиб, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар организмларнинг ҳаёт давомида орттирилган белги ва хоссаларининг келгуси авлодга берилмаслиги исботлаб берилди. Пировардида модификациялар билан мутацияларнинг ўртасидаги фарқлар устида тўхталамиз. Мутациялар билан модификациялар ўртасидаги фарқларни билиш ҳам назарий ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Эволюцион жараённи билишлик учун табиий танланиш ҳам мутацион, ҳам модификацион фенотипик ўзгаришларни тенг ҳолда ҳисобга олишлигини назарда тутиш керак бўлади, аммо фақат биринчисигина наслдан-наслга берилади. Уй ҳайвонлари, маданий ўсимликлар ва фойдали микроорганизмлар селекциясида ҳоҳишга лойиқ ўзгаришларга эса бўлган индивидларни кўпайтиришга қолдирилган вақтда, бу белгиларнинг мутациялар томонидан (у ҳолда бу ўзгаришлар ирсийланади), шунингдек, модификациялар томонидан (унда бу белгилар авлодларга берилмайди) ҳам назорат қилинишларини ҳисобга олиш керак бўлади.
Download 411.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling