Laboratoriya ishi №1 Mavzu: Laboratoriya mashg‘ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish. (2- soat)


Download 411.01 Kb.
bet17/25
Sana01.11.2023
Hajmi411.01 Kb.
#1738563
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Кўрсатма Лабаратория

29.1-расм. G.hirsutum L. турига мансуб ғўза чигитининг
тола қоплами бўйича генетик коллекцияси.
1-толасиз линиялар;
2-чигит тукланиши генларининг плейотроп таъсирида назорат қилинувчи толага (А) эга линиялар;
3-толанинг соф полимер генлари томонидан бошқарилувчи толага (В) эга линиялар;
4-ҳар икки генетик тизим (А+В) томонидан бошқарилувчи толага эга линиялар.

29.2-расм. G.hirsutum L. турига мансуб ғўзанинг сифат белгилари бўйича
генетик коллекцияси.
1 – антоциан рангли ва панжасимон – кесик баргли;
2 – яшил рангли ва панжасимон – кесик баргли;
3 – антоциан рангли ва панжасимон – бўлинма баргли;
4 – яшил рангли ва панжасимон – бўлинма баргли;
5 – чекланган шохланиш;
6 – чекланмаган шохланиш;
7 – қўнғир тола;
8 – оқ тола.



30-расм. G.hirsutum L. турига мансуб ғўзаларда чигит тукланишининг типлари:
а – ГС-яланғоч уруғли; б – нз-МС-жуда кичик микропиляр тукланиш; в –м-МС-ўртача микропиляр тукланиш; г – п-МС-оралиқ микропиляр тукланиш; д – н-МС-нормал микропиляр тукланиш; е – б-МС- катта микропиляр тукланиш; ж – ПС-чигитнинг микропиляр қисмида нормал тукланиш, халаза қисмида тукланишнинг нотекис тақсимланиши; з – ОС-чигитнинг тўлиқ тук билан қопланиши.


Nazorat savollari.

  1. Polimer ta’sir nima?

  2. Pleytrop ta’sir nima?


10-LABORATORIYA
Модификациялар – реакция нормаси доирасидаги
организмларнинг ўзгариши
Ташқи муҳит турли хил омилларининг таъсирида организмда кўплаб модификациялар вужудга келади. Муҳит таъсиротлари ўхшаш генотипли индивидларнинг барчасида бир хил ва аниқ бир модификацияни келтириб чиқаради. Модификациянинг мутациядан асосий фарқи ҳам шундадир.
Модификациянинг бундай аниқлиги, бир хиллиги органик дунёнинг энг содда формаларидан тортиб энг юқори ривожланган формаларигача кузатилади. Эволюцион тараққиётнинг турли босқичларида турган организмларда кузатиладиган айрим модификациялар устида тўхталиб ўтамиз. Ана шундай мисоллардан бирига айрим тубан ҳайвонларда уруғланишдан сўнг бўладиган жинсни аниқлаш киради. Bonellia денгиз чувалчангларининг эркак ва урғочилари бир хил генотипга эга. Агарда эндигина тухумдан чиққан личинкалар алоҳидаланиб парвариш қилинса, улардан урғочи индивидлар вояга етади. Агарда бу личинкалар вояга етган урғочи индивидлар ёнига қўйиб юборилса, уларнинг баъзилари вояга етган урғочи индивиднинг хартуми ичига ўтиб у ерда микроскопик даражадаги эркак индивид сифатида ривожланиб, пировардида урғочи организмнинг жинсий йўлига ўтади. Бу ерда у паразит сифатида яшаб, тухум ҳужайрани уруғлантириш функциясинигина бажаради.
Ташқи муҳит омилларининг таъсирида сувда ўсадиган ўқ барг (найзабарг) ҳамда сув айиқтовони ўсимликларининг сув остида ва сув усти юзасида жойлашган барг шаклларини келтириш мумкин. Сув айиқтовони (Batrachium) ўсимлигининг сув остидаги барглари сув устидаги баргларига нисбатан кучли қирқилган (105-расм). Бошқа сув ўсимлиги – ўқ барг (Sagittaria) нинг сув остида, сув юзасида ва сув устида жойлашган баргларининг шакли бир-биридан фарқ қилади; сув остидаги барглари узун, ингичка; сув юзасида сузиб юрувчи барглари кенг; сув устидаги барглари найзасимон (1-расм). Хитой наврўзгули (Primula sinensis) ўсимлигининг қизил гулли ирқи одатдаги муҳит шароитида ривожланганида қизил гуллар ҳосил қилади. Бироқ ўсимлик 30о дан юқори ҳароратда ўстириладиган бўлса, гул тож баргларида пигмент ҳосил бўлмайди ва гуллар оқ бўлиб қолади. Ана шундай оқ гулли наврўзгул уруғини экиб кўрилса, шу уруғлардан нормал шароитларда ўсиб чиқадиган ўсимликларнинг гули қизил рангда бўлади. Бу ерда пигментациянинг ўзгаришини мерос қилиб олинмаганлигини кўрамиз.
Юқори ҳайвонларда кузатиладиган модификациялар ҳам хилма-хил. Бунга ёрқин мисол қилиб ҳимолай қуёнларида жун рангининг модификацион ўзгаришини кўрсатиш мумкин. Одатда 20оС ҳароратда бу зотли қуёнларнинг қулоқлари, оёқларининг учи, бурнининг атрофи ва думи қора рангда бўлиб, тананинг қолган қисми оқ рангда бўлади. 30оС ҳароратда қуёнлар танасининг барча қисми оқ бўлади. Агарда ҳимолай қуёнининг орқа қисмидан маълум жойининг жуни қириб олиниб музли боғлағич билан боғлаб қўйилса, у ҳолда, терининг бу жойидан қора жунлар ўсиб чиқади. Қуён танаси ҳар бир қисмининг ҳарорат чегараси бўлиб, ундан юқори ҳарорат бўлса оқ жунлар, паст бўлса – қора жунлар ривожланади (2-расм). Бинобарин, ҳимолай қуёнлари гомозигота бўлган ch аллелининг намоён бўлишлиги ҳароратга боғлиқ экан. Юқоридаги тажриба оқ альбинос (caca) қуёнларида юқоридагидек ижобий натижа бермайди.






Download 411.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling