Laboratoriya ishi №1 Mavzu: Laboratoriya mashg‘ulot darsiga kirish va laboratoriya texnikasi bilan tanishtirish. (2- soat)


Чигит тукланиши типларининг ирсийланиши


Download 411.01 Kb.
bet16/25
Sana01.11.2023
Hajmi411.01 Kb.
#1738563
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
Кўрсатма Лабаратория

Чигит тукланиши типларининг ирсийланиши. Ғўзада чигит тукланиши типларининг ирсийланиши ва намоён бўлиши тўртта ноаллел генлар фаолияти орқали амалга ошади. Уларни функцияси ва ўзаро таъсир типига қараб учта гуруҳга бўлиш мумкин.

  1. Кумулятив полимерия типида ўзаро таъсир кўрсатувчи –Ft1- ft1, Ft2-ft2 генлари. Уларнинг доминант аллеллари ғўза чигитининг микропиле қисмидаги тукланишни ривожлантиради. Чигит микропилесидаги тукланишнинг ривожланиш даражаси бу икки ген доминант аллелларининг сонига боғлиқ. Агар генотипда уларнинг сони тўртта (Ft1Ft1Ft2Ft2) бўлса, микропиледаги тукланиш кучли ривожланади ва қуюқ бўлади. Агар генотипда бу генларнинг доминант аллеллари бўлмаса, яъни рецессив дигомозигота (ft1ft1ft2ft2) ли бўлса чигит микропилесида тукланиш бутунлай бўлмайди ва чигит туксиз, яланғоч бўлади. Генотипда доминант аллелларнинг сони 1, ёки 2, ёки 3 та бўлса чигит микропилесидаги тукланиш қуюқлиги бўйича оралиқ хилма-хиллик намоён бўлади (30-расм). Бу генлар структуравий генлар жумласига кириб уларни тукланишнинг асосий генлари деб аталади.

  2. Ўзаро комплементар таъсирида фаолият кўрсатувчи генлар. Уларга қуйидаги иккита ноаллел генлар киради:

а) Ft1-ft1 - гени. Бу геннинг доминант аллеллари гомозигота (Ft1Ft1) ҳолатда генларнинг комплементар таъсирида қатнашади.
б) Fc-fc - гени. Бу ген Ft1 генидан фарқли ўлароқ мустақил фаолият кўрсата олмайди. Бу геннинг доминант аллеллари гомозигота (FcFc) ва гетерозигота (Fcfc) ҳолатларида Ft1Ft1 гени билан ўзаро комплементар таъсир этган ҳолатда чигитнинг халаза ва ён томонларида тукланишнинг ривожланишини таъминлайди. Шунинг учун бу ген қўшимча ген деб аталади. Унинг аллеллари тўлиқсиз доминантлик ҳолатида ирсийланади. Fc-fc гени ҳам структуравий генларга киради.
3. Эпистатик таъсир этувчи ген ген-ингибитор (I-i). Бу геннинг доми-нант аллеллари ҳам гомо- ва гетерозигота (II, Ii) ҳолатларда юқорида баён этилган учта структуравий генлар (Ft1Ft1 , Ft2Ft2 , FcFc) нинг фаолиятини бутунлай тўхтатади, натижада IIFt1Ft1Ft2Ft2FcFc ёки IiFt1Ft1Ft2Ft2FcFc генотип-ларга эга бўлган ўсимликларнинг чигитлари туксиз (яланғоч) бўлади.


Download 411.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling