Asosiy adabiyotlar ro’yhati.
1. Ғофуров А.Т. Дарвинизм (дарслик) T., «Ўқитувчи», 1992.
2. Гуляев Г.В. Генетика. M., “Клос”, 1984.
3. Мақсудов.З.Ю. Умумий генетика. Т., “Ўқитувчи” 1980.
4. Салихбоев И.К. Ривожланиш биологияси. T., ToшДУ, 1992. 7-9 бетлар.
5. Холиқов П.Х., Шарофиддинхўжаев Н.Ш. ва бошқалар. Биология. (дарслик) Т., 1996.
6.Ҳ. Қ. Қаршибоев: «Цитология» курсидан ўқув қўлланма. Гулистон- 2002.
7. T.Б.Бойқобилов, T.Х.Икромов: Цитология. Тошкент «Ўқитувчиi» 1980.
11-laboratoriya
Mavzu: Xromosoma abberatsiyalari va ularning turlari
Darsning maqsadi: Talabalarga xromosoma abberatsiyalari haqida tushuncha berish va ularni kuzatish metodini o‘rgatish.
Юқорида биз ген мутацияларининг таъсирида генетик материалда бўладиган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтдик. Генетик материалнинг янада йирикроқ ўзгаришлари хромосома мутациялари билан боғлиқ. Бундай мутациялар хромосомалар қайта тузилишлари ёки хромосома аберрациялари деб ҳам аталади. Хромосома аберрациялари кариотип доирасида яъни хромосомалар сони ўзгармаган ҳолатда хромосомалар структураларини ўзгаришга олиб келадилар. Бундай қайта тузилишларга битта хромосома ёхуд гомологик бўлмаган хромосомаларнинг қисмлари жалб этилган бўлади. Бу мезонга мувофиқ хромосомалар ичидаги ва хромосомалараро аберрациялар фарқлантирилади.
Хромосомалар ичида кетадиган мутациялар- қуйидаги мутация типларига бўлинади:
дефишенси ва делеция - хромосомаларда маълум қисмининг етиш-маслиги;
дупликация - хромосомалар маълум қисмининг икки мартага ортиб ёки кўпайиб қолиши;
инверсия - хромосомаларда маълум қисмининг узилиб, 1800 даража айланиб, яна ўз ўрнига жойлашиши;
инсерция - хромосоманинг бир ёки бир неча генларни ўз ичига олган кичик бир қисмининг ўзгариши (102-расм).
Қуйида ана шу мутация типларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |