Ишни бажариш тартиби. Барча калориметрик ўлчашлар 2-иловада келтирилган талаблар бўйича бажарилиши лозим.
Техник кимёвий электрон тарозида (аниқлиги 0,01 г) KCl нинг қуруқ тузи ва яна иккита сувда яхши эрувчан (масалан, ош тузи ва ичимлик содаси) тузларидан 5 г дан тортиб олинг. Тортилган намуналар массаси аниқ бўлиши керак.
Калориметрнинг ички қуруқ стаканини тортиб олинг ва унга тахминан 400 мл дистилланган сув солинг, яна тортинг. Тоза стакан ва сув солинган стаканларнинг массасини айириб, дистилланган сувнинг массасини аниқланг.
Калориметр доимийсини топиш учун калориметрга термометрли дистилланган сув солинган стаканни ўрнатиб, тортиб олинган 5 г калий хлорид тузини солинг ва секундомер орқали ҳар 20 сонияда термометрнинг кўрсаткичини ёзиб боринг.
Термометр кўрсаткичи 3-4 мартада ўзгармай қолгач, калориметрнинг ички стаканини чайқатинг ва унга яна 400 мл дистилланган сув солинг. Термометр кўрсаткичини ёзиб олинг.
Туз эритмасини тўкиб юборманг, бу эритма калориметрик эритма ҳисобланади ва уни калориметрга ўрнатиб, унга яна 5 г калий хлорид тузидан солинг. Ҳар 20 сонияда термометр кўрсаткичини ёзиб боринг.
Юқоридаги тартибда учинчи марта ҳам калий хлорид тузидан 5 г солиб, ўлчашни олиб боринг.
4-6 банддагидек тартибда бошқа тузларни ҳам ўлчанг.
Тажриба натижаларини қайта ишлаш
Тажриба натижаларини 1-жадвалга киритинг. Ҳар бир тажрибанинг бошланғич ва охирги нуқталарини белгиланг.
1-жадвал
КCl нинг эриш иссиқлиги бўйича калориметрик тажриба натижаларини қайд қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |