Лаборатория иши №1


Download 486.5 Kb.
bet13/17
Sana16.06.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1503776
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КТ ва ТАХ Лаборатория иши

Вируслар. Вируслар асосий хавф манбаи бўлиб, вирус компьютерингизда сақланадиган маълумотга зарар етказиш учун ишлаб чиқилган махсус дастурдир (компьютер таркибий қисмларига зарар етказмайди). Бугунги кунда вирусларнинг 100 000 ортиқ тури мавжуддир.
Вируслар, одатда, кичик дастур ёки компьютер кодлари қисми бўлиб, ижроий файлларга (яъни .exe билан тугайдиган файллар) уланган бўлади, ва очилганда бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Бундай файллар очилмаса, деярли ҳеч қандай зарар етказмайди, бироқ электрон мактуб орқали бошқа инсонларга ҳам етиб бориши мумкин.
Компьютер қурти эса, мустақил равишда кўпайиш ҳоссасига эга вирус туридир, ва одатда, бундай вирус адрес китобчангизда мавжуд электрон адресларга автоматик равишда жўнатилади, Троян вируси эса, оддий дастурлар ичига беркиниб олади, ва дастур компьютерингизга ўрнатилгандан сўнг, компьютерингизга зарар етказабошлайди. (Техник жиҳатдан, Троян вирус эмасдир, ва демак, мустақил равишда кўпаймайди.)
Вируслар, одатда, электрон почта орқали тарқалади ва баъзан, ҳаттоки сиз ишонган инсонлар электрон адресидан ҳам келиши мумкин; шунинг учун, вируслар ҳавфсизлик қоидаларига амал қиладиган инсонлар компьютерига ҳам ўрнашиб олиши мумкин.
Интернет фойдаланувчилари сўннги йилларда нотаниш инсонлардан келган электрон мактубларни очмасликка ҳаракат қилмоқдалар; шунинг учун, вирус ишлаб чиқувчи ташкилот ва инсонлар, вирусларни турли вэб саҳифалар орқали тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг учун, вэб саҳифага ва ҳаттоки саҳифадаги расмларга – расмлар эса, одатда, ҳавфсиз манба ҳисобланар эди - кичик вирус код ўрнатилади. Бундай саҳифага кирадиган фойдаланувчи вирусга чалиниши мумкин.
Ойига деярли беш юз янги вирус топилади. Бошланғич вирус тез орада мутацияга дучор бўлади: вирусни аниқлайдиган дастур вирусни аниқлаганидан сўнг, вирус ёзадиган ташкилот ва инсонлар тез орада (баъзан, деярли бир кунда) айнан бу вируснинг янги турларини ёзади. Демак, сизнинг компьютерингизда Нетскай (Netsky) каби вирус пайдо бўлса (бу вирус германиялик ёш бола тарафидан ёзилган бўлиб, 2004 йили турли мамлакатлардаги компьютерларга катта талафот етказган), сизнинг компьютерингизда бу вируснинг, кам деганда, ўнта фарқли тури мавжуд бўлиши мумкин. Бироқ, бугунги кунда, вируслар ўта катта талафот манбаи бўлиши эхтимоли нисбатан кам.

Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling