Ландшафтли ер тузиш


Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлаш салоҳияти


Download 1.86 Mb.
bet13/36
Sana02.12.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1780467
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ

Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлаш салоҳияти. Иқлим, рельеф ва тупроқ озми – кўпми тупроқда эрозиянинг пайдо бўлиш хавфини туғдириш имкониятлари мавжуд. Ўсимликлар қоплами эса эрозия пайдо бўлиш хавфини камайтиради ёки тўлиқ тўхтатиш имкониятига эга. Ўсимликлар, кўкат “қалқон” сифатида катта тиккаликдаги қияликларда ҳам кучли жала ёғини вақтида тупроқни эрозиядан сақлайди.
Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлашдаги роли жудаям кенг қиррали. Ёмғир томчилари аввало ўсимликлар барги юзасига тушади, қолган қисми эса баргда ва тана (новда) ларда қолиб секин – аста парланиб кетади. Ўсимликлар қанчалик қалин бўлса тушадиган ёмғир томчилари шунга кўп барглар юзасида ушланиб қолади, юзада сув оқимининг пайдо бўлишига имкон туғилмайди. Шундай қилиб, ўсимликлар қоплами сув оқими хажмини камайтиради ва бу билан эрозиянинг кучейиш хавфини пасайтиради. Баъзида ҳосилни териб олгандан кейин далада сочилиб қолган поялар ҳам тупроқни эрозиянинг кучайиш хавфини пасайтиради. Кўпчилик илмий тадқиқотлар натижасига кўра тупроқни ағдармасдан ишлов бериш ва юзада қолган ўсимлик қолдиқлари эрозиянинг олдини олишда катта аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланган.
Ўсимликларнинг илдиз тизими ҳам эрозия хавфига қарши салмоқли роль ўйнайди, улар тупроқни эрозияга қарши тура олишида “арматура” вазифасини бажаради.
Ўсимликларнинг илдизлар тизими айниб чиқиши натижасида тупроқда илма – тешиклик ортади, тупроқ серқовоқлашади. Бу эса тупроқнинг сув сингдирувчанлигини орттиради ва ўз навбатида сув оқими ҳажмини камайтиради, қияликда оқим интенсивлиги пасаяди. Ўсимликлар илдиз тизими тупроқ тузилишини яхшилайди, тупроқни органик моддалар билан бойитади, бу билан унинг унумдорлиги ошишига ва эрозияга тура олишига хизмат қилади.
Юқорида келтирилган бир қатор тўлиқ бўлмаган ўсимликларнинг ижобий томонлари тупроқда эрозия жараёнининг пасайишида, баъзида бутунлай унинг олдини олишдаги роли қанчалик катта эканлигини кўрсатади.
Кўп йиллик ўтлар. Эрозияни олдини олиш, эрозияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини қайта тиклашда кўп йиллик ўтлар катта роль ўйнайди. Айниқса бошоқли – дуккакли ўсимликлар аралашма экинлари тупроқни эрозиядан мустаҳкам сақлайди, чунки улар тупроқ юзасида қалин ўсимликлар қопламасини ташкил қилади, остида эса кенг тарқалган илдизлар тизимини, бундан ташқари, физик хоссасини яхшилаш билан бир қаторда, илдизлар тизими тупроқни азот, фосфор, калий ва кальцийлар билан бойитади. Дуккаклилар илдизида туганакли бактериялар ривожланади ва азотни ҳаво билан боғловчи восита бўлиб хизмат қилади. Кўп йиллик ўтлар тупроққа катта ҳажмда илдизлар беради. Масалан, уч ёшли беданинг илдиз массаси 0 - 40 см. қатламда 90 – 100 с/га ни ташкил этади, шундан юқори 10 см тупроқ қалинлигида тахминан барча илдиз массасининг   қисмини 0 -20 см. қалинликда 70 - 80 % ташкил этади. Кўп йиллик ўтларнинг тупроқни эрозиядан сақлашдаги самараси уларнинг ҳилли таркиби, ўтларнинг қалинлиги илдизларнинг тарқалиб ўсганлиги, чимнинг қалинлиги ва сув оқими пайдо бўлиш вақтидаги ҳолати билан боғлиқ. Шахсан кўп йиллик ўтларнинг тупроқни ҳимоялашдаги роли кўп жиҳатдан уларнинг тупроқ юзасидаги массаси ва юзани қоплай олиш даражаси билан аниқланади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling