Ландшафтли ер тузиш
Эрозиянинг антропоген омиллари
Download 1.86 Mb.
|
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика ҳудудида тупроқ эрозиясини вужудга келиш хусусиятлари
Эрозиянинг антропоген омиллари. Табиий омиллар эрозия вужудга келиши учун шароит яратиш ва унинг озми – кўпми ривож топишига бевосита таъсир қилиши мумкин. Лекин тезлашган эрозиянинг ўзи инсоннинг эрозияга хавфли бўлган ерларда нотўғри хўжалик фаолияти туфайли вужудга келади.
Одатда эрозиянинг омиллари табиий, ижтимоий – иқтисодий ва бошқа антропогенларга бўлинади. Бунинг биринчисига иқлим, рельеф, тупроқ ва ўсимликлар киради. Иккинчисига эса инсоннинг кўп қиррали хўжалик фаолияти. Лекин бундай бўлиниш шартли ҳисобланади, чунки инсон ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти билан эрозия жараёнининг омилларига тез – тез таъсир қилиб туради ва уларни ўзгартиради. Инсон ўсимликларни йўқ қилиб, шу билан эрозиянинг хавфини кучайтириши мумкин ва аксинча, ўрмонзорлар барпо қилиб, кўп йиллик ўтлар ва бир йиллик ўсимликлардан фойдаланиб, у ўсимликларнинг тупроқни ҳимоя қилиш ролини максимал кучайтириши ва шу билан эрозия хавфини бутунлай тугатиши ёки пасайтириши мумкин. Инсон тупроққа ишлов бериш билан унинг эрозия пайдо бўлишига таъсир этувчи хоссасини аста – аста ўзгартириши мумкин. Тупроқнинг физик хоссасини ёмонлаштириб кучли эрозия вужудга келишини осонлаштириши мумкин. Аксинча уларни яхшилаш билан эрозия жараёни хавфлилигини анчагина пасайтириши мумкин. Қиялик ерлардан нотўғри фойдаланиш билан инсон эрозиянинг кучайишига ёрдам бериши мумкин. Лекин у қиялик ерлардан тўғри фойдаланиб эрозияга қарши антропоген нано ва микрорельеф ташкил қилиши, рельефнинг ноқулайлигини кескин пасайтириши ҳам мумкин. Инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти эрозиянинг юзага келишига ёрдам бериши мумкин, аксинча унинг вужудга келиши ва ўсишига тўсиқлик қилиши ҳам мумкин. Эрозия жараёнининг вужудга келиши умуман инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти билан эмас, балки унинг нотўғри фаолияти билан боғлиқ. Республика ҳудудида тупроқ эрозиясини вужудга келиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли хил тупроқ эрозияси жараёнлари кечади ва маълум даражада интенсив равишда ривожланмоқда. “Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг берган расмий маълумотларига кўра мамлакат ягона ер фондининг деярли 96,0 фоиз майдони турли хиллардаги эрозияга у ёки бу даражада учраган. Улар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги, 5-жадвалда келтирилган. Кейинги йиллари пахта ғосилдорлигини кескин тушиб кетишида тупроқ эрозияси ҳам катта роль ўйнаган. 5-жадвал Ўзбекистонда тупроқ эрозиясини тарқалиш кўламлари
Ўзбекистонда тупроқ эрозиясининг тарқалиш кўламлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, мавжуд 44,9 млн.гектар барча ерларнинг деярли 70 % ида, яъни 30,9 млн.гектар ерларда у ёки бу даражаларда шамол ёки сув эрозиясига учраган. Буларнинг катта қисмини экин ерлари ташкил этади. Чорва молларини нотўғри боқилганлиги оқибатида яйловларнинг катта қисми ҳам эрозияга учраган. Кейинги йиллари қишлоқ хўжалигида юз берган таркибий ўзгаришлар, ихота дарахтзорларининг камайиб кетганлиги оқибатида шамол эрозиясига учраган майдонлар анчагина кўпайган. Бундан ташқари, жойларда етарли даражада эрозияга қарши тадбирларнинг мавжуд эмаслиги сабабли сув эрозияси, айниқса суғориш эрозияси кўпайиб кетмоқда. Бундай эрозияга учраган ерларнинг аксарият қисми нишаблиги 3° дан юқори бўлган, янгидан суғорилаётган ҳудудларга тўғри келади. Республика ҳудудининг катта қисмини эгаллаган кулранг-қўнғир, тақир ва қумли тупроқларнинг, шунингдек қумлар асосан тупроқ эрозиясига учраган. Қум барханлари шамоллар таъсирида бир жойдан бошқа жойга кўчиб яйловларни, унумдор ерларни аҳоли пунктлари, йўлларни босади ва натижада республика иқтисодиётига катта зарар етказади. Суғориладиган деҳқончилик минтақасида шамол эрозиясига асосан Фарғона водийсининг ғарбий ва марказий қисмлари, Бухоро ўлкаси, Мирзачўл шимолий-ғарб қисми, Қарши ва Шеробод йўллари учраган. Республиканинг бу қисмларидаги шамол эрозиясига учраган ерларнинг умумий майдони 1841,6 минг гектарни ташкил этади, шундан 775, 6 минг гектар ер майдонида ўртача ва кучли даражадаги шамол эрозияси кузатилади. Қайд қилиш зарурки, енгил механик таркибли тупроқларда шамол эрозиясининг энг юқори зарарлари намоён бўлади. Бундай тупроқларда ҳайдаладиган экинларнинг якка ҳокимлиги, кўп йиллик ўтларни экиш нисбатлари унча катта бўлмаган ҳолатларда келтириладиган зарар янада юқори бўлади, негаки кўп йиллик ўтларсиз шамол эрозиясидан ҳайдалма экинларни ҳимоя қилиш унчалик юқори самара бермайди. Суғориш эрозиясининг кучли ривожланиши асосан эрозияга қарши агротехник тадбирларни асосланмаган ҳолда далаларга қўллаш натижасида рўй беради. Бунда, хусусан, суғориш участкалари майдонларини жойдаги мавжуд нишабликларни эътиборга олмаган ҳолда йириклаштириш катта роль ўйнайди. Бундай йирик суғориш участкаларида суғориш сувини нишаблик бўйича оқиш тезлигининг ошиши ва тупроқларнинг кўп миқдорда ювилиши кузатилади. Суғориш участкаларининг йириклаштирилиши ва бир вақтнинг ўзида ихота дарахтзорларини йўқ қилиниши сув ва шамол эрозияларини кўпайишига замин яратган. Суғориш эрозиясига учраган ерларни ҳам республиканинг кўпгина регионларида кузатиш мумкин. Уларнинг аксарият майдонлари Чирчиқ-Ангрен воҳасининг жанубий-ғарб қисмида, Жиззах вилоятининг жанубий-шарқ қисмида, Фарғона водийсининг шимолий ва жанубий қисмларида, Қашқадарё дарёсининг устки қисмида, зарафшон водийсининг шимолий ва жанубий қисмларида жойлашган. Ушбу ҳудудлардаги 237,0 минг гектар майдонда асосан суғориш эрозияси анча ривожланган (6-жадвал). 6-жадвал Суғориш даври ва эрозияга учраш даражасига қараб ерларни тақсимланиши, минг.га
Республика қишлоқ хўжалигига жарликлар вужудга келтирадиган эрозия ҳам катта зарар келтиради. Жарликлар асосан чизиқли эрозиянинг ивожланиши натижасида пайдо бўлади. Олинган маълумотларга қараганда, жарликларнинг учдан бир қисми йилига 2,0 м. гача тезлик билан каттайиш, 40,0 %га яқини -3,0 м. дан 8,0 м.гача, тўртдан бири эса 10 м.дан 40 м.гача каттайиш эвазига вужудга келган. Хўжалик ерларининг нишаблик участкаларида ерлар майда, ишлашга ўнғайсиз майдонларга бўлинган. Жарликли эрозия ер участкаларини қуриб қолиши тезлашганлиги сабабли далалар ҳосилдорлигини ошириш имкониятларини пасайтиради, негаки ёз пайтларида жарликлар ёғингарчиликларнинг сиртқи оқим миқдорларини оширишга шароит яратади. Чўл текислигидаги минтақада шамол эрозияси катта зарарлар келтиради. Сув эрозияси эса асосан тоғости текисликларида, тоғолди, шунингдек паст ва ўрта баланд тоғларда кузатилади. Тоғости текисликларида, тоғолди ва пастқам тоғлар минтақасида баъзан иккала, сув ва шамол эрозиялари ҳам кузатилади. Республиканинг турли табиий-иқлим шароитларида эрозияга мойил бўлган қишлоқ хўжалик ерлари таркибини таққослаш маълумотларини ўрганиш шундан далолат берадики, суғориладиган ва лалми ерларда сув эрозияси, асосан тоғли ҳудудларда, шамол эрозияси эса, асосан текислик минтақаларида кузатилади. Алоҳида қайд қилиш зарурки, қишлоқ хўжалиги учун фақатгина жарликларнинг физик майдони эмас, балки жарлик орқасидаги ер майдонининг миқдори ҳам муҳимдир, негаки жарликка туташган ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланишга ўнғайсиз ҳамда жарликларни таъсирида бу ерлар кам ҳосилли ерлар бўлади. Шу сабабли ҳам жарликлар орқасидаги ерлар майдонини ҳисоблашда икки баробар катта қилиб ҳисоблаш зарур. Ўзбекистоннинг суғориладиган митақаларида жарликлар асосан дарё қирғоқлари, йирик каналлар ва зовурлар қирғоқлари бўйларида вужудга келади. Республиканинг тоғ, тоғолди минтақасида жарликлар асосан йирик дарё ва сой бўйларида, шнингдек сув тошқинларини ташлайдиган тармоқлар бўйларида пайдо бўлади. Жарликлар билан банд бўлган катта майдонлар Қашқадарё – 19,5%, Сурхондарё – 18,2 % ва самарқанд вилоятларида – 12,0 % мавжуд. Жарликларнинг энг катта қисми – Тошкент вилоятида(76,1%) мавжуддир. Юқорида келтирилган умумлашган маълумотлар шундан гувоҳлик берадики, жарликларнинг вужудга келиши натижасида катта майдонлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришдан чиқиб кетган. Амалга оширилган қатор тадбирларга қарамасдан жарликлар пайдо қилувчи эрозия жараёнлари бугунги кунга қадар долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бундай эрозияланишга қарши катта тадбирла айниқса Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва жиззах вилоятларида амалга оширилган. Демак, эрозияга қарши ишларни режа асосида ва қатъий равишда амалга ошириб бориш суғориладиган экин ерларини ишлаб чиқаришдан чиқиб кетишини олдини олади ва аксинча олдинлари қишлоқ хўжалигидан қишлоқ хўжалигидан чиқиб кетган майдонларни қайта тиклашга имконият яратади. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling