Ландшафтли ер тузиш
Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда хўжаликда ички ер тузишнинг хусусиятлари
Download 1.86 Mb.
|
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ
3.10. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда хўжаликда ички ер тузишнинг хусусиятлари.
Тупроғи эрозияга учраган (хавфли) минтақаларда хўжаликда ички ер тузишни ўтказиш ўзига хос хусусиятга эга. Бу хусусият асосан хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасида тупроқни эрозиядан сақлашда қўлланадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш лозимлиги билан аниқланади. Демак хўжаликда ички ер тузишни ўтказиш жараёнида фақатгина тупроқни эрозиядан сақлашга қаратилган ҳудудни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқибгина қолмай балки унинг таркибида агротехник, мелиоратив ўрмон ва гидротехник тадбирлар ҳам ишлаб чиқилади. Эрозиянинг олдини олиш учун қўлланиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини бажариш билан бир вақт ичида амалга оширилади. Айрим вақтларда олдинги ишланган лойиҳаларнинг мазмунини тўлдириш учун қўшимча эрозияга қарши тадбирлар ишлаб чиқилади. Янги лойиҳани ишлаш ёки олдинги лойиҳа мазмунини тўлдириш жараёнларидан қатъий назар, эрозияга қарши қўлланадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш бу соҳада олиб борилаётган илмий изланишларнинг янги натижалари асосида амалга оширилиши керак. Эрозияга учраган ва эрозия хавфи бор ерларда жойлашган хўжаликлар ҳудудларини ташкил этиш (ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш) ўзига хос хусусиятга эга. Улар эрозиянинг тўхталишини таъминлаш, бузилган ерларнинг унумдорлигини тиклаш ва уларнинг кенглик тавсифларини яхшилаш зарурати билан боғлиқдир. Ҳудудни эрозияга қарши ташкил этишнинг асослари эрозияга қарши тадбирларни башоратлаш, мос режалаш олди ва лойиҳа олди ечимлари босқичларидаёқ яратилади, уларга ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ишлаб чиқаришини жойлаштиришда ва ривожлантиришда мажбурий тарзда риоя қилиш керак. Бу мақсадлар учун режалаштирилган ресурслар (давлат бюджети ва ҳусусий шахслар маблағларини ҳам қўшиб) ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ишлаб чиқариш режаларида хисобга олиниши керак. Ҳудудни эрозияга қарши ташкил этишнинг мақжуд тизими эрозия хавфи бор ва эрозияга учраган ерлардан фойдаланишни башоратлаш, режалаш ва лойиҳалашни ўз ичига олади, яқин йиллардаги эрозияга қарши тадбирларни амалга ошириш бўйича ташкилий – хўжалик, техник ишларни ҳамда ерларни эрозиядан ҳимоялаш бўйича стратегик мақсадларни ва уларга эришиш йўлларини аниқлайди. Унинг объектлари қуйидагилар бўлади: бутун мамлакат, республика, вилоятлар ва минтақалар, мамлакатимиз ер фонди тоифалари, қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни, ер турлари, алмашлаб экишлар, алмашлаб экиш далалари, ишчи (суғориш) участкалари. Қабул қилинган ечимлар ўзаро чамбарчас боғланган қатор лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари шаклида расмийлаштирилади. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling