Ландшафтли ер тузиш
Мустақил ўрганиш учун саволлар
Download 1.86 Mb.
|
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 БОБ. ТУПРОҒИ ЭРОЗИЯГА ХАВФЛИ МИНТАҚАЛАРДА ТАДБИРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ОЛИНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ САМАРА.
Мустақил ўрганиш учун саволлар
Тупроқ эрозияси нима ва у қандай кўринишларда намоён бўлади? Тупролқ эрозиясининг қандай турларини биласиз, уларнинг кўринишлари қандай? Тупроқларнинг шамол эрозияси республикамизнинг қайси минтақаларида кенг тарқалган? Тупроқларнинг сув эрозияси ремпубликамизнинг қайси минтақаларида кенг тарқалган? Суғориш эрозиси қай тарзда намоён бўлади вуа у мамлакатнинг қайси минтақаларида анчагина кенг тарнқалган? Тупроқ эрозиясига хафли бўлган худудлар қандай тавсифланади? Тупроқларда сув эрозиясини юз беришига таъсир кўрсатувчи омиллар нималардан иборат бўлиши мумкин? Тупроқларда шамол эрозиясини вужудга келишига таъсирн кўрсатувчи омиллар нималар бўлиши мумкин? Жойнинг нишаблиги қандай тартибда аниқланади? Нишаблиги юқори бўлган худудларда қандай эрозия жараёнлар юз бериши мумкин? Табиий ўсимликларни эрозиядан мухофаза қилиш салохияти қандай аниқланади? Тупроқ эрозиясига қароши курашиш учун қандай тадбирлар амалга оширилади? Тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларининг сакмарадорлиги нима ва у қандай тартибда аниқланади? Тупроқ эрозиясига қарши майдонларни ташкил этишнинг мохияти нималардан иборат? Тупроқ эрозиясига қарши агротехник тадбирларнинг асосий йўналишлари ниималардан иборат? 4 БОБ. ТУПРОҒИ ЭРОЗИЯГА ХАВФЛИ МИНТАҚАЛАРДА ТАДБИРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ОЛИНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ САМАРА. 4.1. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда эрозиядан ҳимояланадиган майдон ўлчамини аниқлаш Текис ерлар шароитида далаларни ҳимоялайдиган ўрмон дарахтлари чизими икки хил: асосий (узунасига жойлашадиган) ва ёрдамчи (кўндалангига жойлашадиган). Улар асосан далаларни кучли чанг бўрондан, экинларни эса иссиқ (гармсел) шамолдан сақлашга қаратилган. Далалар чизимининг жойлашуви юқори самарали бўлиши учун уларни лойиҳалашда қуйидагилар тўғри ҳал этилган бўлиши лозим: Ўрмон дарахтлар чизимини йўналиши; Дарахлар чизими орасидаги масофа; Дарахтлар чизимининг кенглиги. Текис ерларда далаларни ҳимоялайдиган асосий ўрмон дарахтлари чизими шамолнинг ҳукмрон йўналишига кўндаланг қилиб, одатда алмашлаб экиш далалари, суғориш (ишчи) участкаларининг узун томонларида, канал ва йўллар бўйлаб жойлаштирилади. Ёрдамчи ўрмон дарахтлари чизими эса асосий дарахтлар чизимига кўндаланг, дала ва участкаларнинг қисқа томонида жойлаштирилади. Лекин кўпчилик ҳолатларда – хўжалик ерининг умумий нишаблиги, канал, йўл ва бошқа чизиқли элементларнинг жойлашуви таъсирида дарахтлар чизимини шамол йўналишига тик жойлаштириш имконияти бўлмайди, тикликка нисбатан оғиш бурчаги ҳосил қилиб жойлаштиришга мажбур бўлинади. Албатта, бундай оғиш бурчак маълум бир чегарада бўлиши лозим, чунки у катталашган сари В – нинг қиймати кичрайиб бораверади. Шунинг учун амалда оғиш бурчак 300, айрим ҳолда, истисно тариқасида, 450 гача бўлиши мумкинлиги қабул қилинган. Дарахтлар чизими билан зарарли шамол йўналиши орасида тикликка нисбатан оғиш бурчаги ҳосил бўлган тақдирда В қуйидагича топилади: В=Хлп*Н*Каср бунда: Каср- оғиш бурчаги қийматини ҳисобга оладиган ўртача нисбий коэффициент. Унинг қиймати қуйидагича топилади: Каср= бунда Ка1....Ка4 – тўрт жуфт йўналишлар бўйича дарахтлар чизимининг ҳимоялаш таъсири коэффициентлари; Пв1,...,Пв4 – тўрт жуфт (шимол+жануб; шимолий шарқ+ жанубий ғарб; шарқ+ғарб; шарқ+шимолий ғарб) йўналишларда шамолнинг такрорланиши, %. Оғиш бурчак билан боғлиқ Каср- нинг қиймати қуйидагича: 900-1; 1800-0,98; 700-0,9; 600-0,87; 500+0,77; 450-0,71; 300-0,50; 200-0,35; 100-0,2; 00-0,05.* Тикликка нисбатан оғиш бурчагининг В қийматига таъсирини қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Масалан Н=16м; Хлп=25. Агар дарахтлар чизими зарарли шамол йўналишига тик жойлашса, яъни 900 бўлса Каср – қиймати 1, демак В=25*16*1=400м. Тикликдан оғиш бурчаги 200 бўлганда Каср қиймати -0.9, 300 да-0.87, 450 бўлса – 0.71. Ҳимояланадиган майдоннинг кенглиги ўз навбатида 360 м; 348 м ва 284м. Айрим вақтда дарахтлар чизимини зарарли шамол йўналишига тик жойлаштириш мавжуд чизиқли элемент (канал, йўл ва бошқа) ларни қайта жойлаштириш йўли билан бажарилади. Бу билан бир вақтда далалар ва суғориш масаланинг ечилиши капитал харажатлар ҳажмининг кўпайишига сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда мелиоратив ўрмон тадбирларни минтақавийлаштириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида уч гуруҳдан иборат географик районлар ташкил этилган. Географик районлар ерида далалрни ҳимоялайдиган ўрмон дарахтлари чизимини жойлаштириш лойиҳасини ишлашда қуйидагтҳиларга амал қилинади. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling