Тупроқнинг эрозияга қаршилигини кучайтириш. Эрозиянинг пайдо бўлиши фақат сув ёки ҳаво оқими таъсирида эмас, балки тупроқ уларнинг таъсирига қарши турғунлиги билан боғлиқ. Демак, эрозияга қарши қўлланиладиган тадбирлар тупроқнинг ювилиш ёки емирилишга қарши турғунлигини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.
Тупроқни эрозиядан сақлашда ўсимликлар ролини кенгайтириш. Ўсимликлар тупроқни эрозиядан сақлашда қалқон (броня) ҳисобланади. Шунинг учун, эрозиянинг олдини олишда ўсимликлар қопламидан ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Тупроқни эрозиядан сақлашда ўсимликлар ролини кенгайтириш. Эрозиянинг олдини олишда қўлланадиган ташкилий хўжалик, агротехник, ўрмон мелиоратив ва гидротехник тадбирлар гуруҳи бир - бирови билан боғланган, тегишли нисбатда бўлишини ва бир вақтда бажарилишини таъминлаши керак. Жойнинг шароитига қараб тадбирлар гуруҳининг нисбатлари ҳар - хил бўлиши мумкин, лекин уларнинг ичида агротехник тадбирлар, ўзининг эрозияга тез таъсирчанлигини, соддалиги ва кам ҳаражатлилиги туфайли эрозиянинг олдини олишда кенг қўлланилади.
Тупроқни эрозиядан сақлашда фойдаланалиган тадбирлардаги минтақавийлик. Эрозиянинг олдини олишда фойдаланиладиган тадбирлар мажмуи ҳудуднинг табиий шароити (иқлим, релъеф, тупроқ ва ўсимликлар) ни, ундаги ҳусусиятларни ва хўжаликларнинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.
Тупроқни эрозиядан сақлаш тадбирларидаги иқтисодий фойдалилик. Эрозияни олдини олишда фойдаланиладиган тадбирларга керакли ерларни кам ажратиш, кам ҳаражатлар қилиш ва ўз навбатида юқори самарага эришишни таъминлаш қизил чизиқдай ўтиши лозим.
Тупроқни эрозиядан сақлаш тадбирлар мажмуини лойиҳалашда экологик мувозанатнинг сақланишини таъминлаш керак.
Тупроқни эрозиядан сақлашда фойдаланиладиган тадбирлар мажмуининг ҳосилдорликни ошириш тадбирлари билан боғлиқлигини таъминлаш. Ювилган ёки емирилган тупроқлар унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар бир вақтда эрозиянинг олдини олишга ёрдам бера олиши лозим.
Тупроқни эрозиядан сақлаш тадбирларининг ўзаро боғлиқлиги уларни эрозия хавфи бўлган барча тоифадаги ерларда қўллаш учун лойиҳалашни назарда тутади. Эрозиядан сақлаш тадбирларининг минтақавийлиги эрозияга учраган (хавфли) ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий шароитини тўлиқ ҳисобга олишни ўз ичига олади. Эрозиядан сақлаш учун қўлланадиган тадбирларининг мажмуийлиги деганда эрозияга қарши тадбирлар гуруҳи (мажмуи) ни бир вақтда қўллаш тушунилади. Эрозия жараёнининг ўтишига қараб унга қарши қўлланиладиган ҳар - бир тадбир гуруҳининг салмоғи ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин, ҳар қандай ҳолатларда ҳам тупроқни эрозиядан сақлайдиган агротехник тадбирлар кенг қўлланиши керак, чунки улар анчагина содда ва самарали ҳисобланади.
Эрозиядан сақлаш тадбирларининг иқтисодийлиги эрозияга қарши қўлланадиган тадбирлар (ишлар) ни амалга оширишда кам маблағ ва меҳнат ресурсларини сарфлаш билан юқори даражада самарага эришишни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |