Ландшафтли ер тузиш


Download 1.86 Mb.
bet25/36
Sana02.12.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1780467
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ

E=f (J, K, C, L, R), (10)
Бунда, Е - дефляция интенсивлиги, 1 га йилига т;
J - тупроқларнинг дефляцияланиши, 1 га йилига т. (тупроқдаги лой заррачалари, майда ва йирик қум, гумус миқдорини тавсифлайди);
К - шамол тезлигини ва ёгингарчилик самарадорлигини тавсифловчи
дефляциянинг иқлимий кўрсаткичи;
С - тупроклар юзасининг нотекислиги омили;
L - дефляция хавфи бор шамолларнинг асосий йўналишлари бўйлаб далаларнинг ўртача узунлиги;
R - рельеф элементларини ҳисобга олувчи кўрсаткич (очиқ, текис дала, шамол томондаги қиялик, қабариқ ёки ботиқ қиялик ва ш.ў.).
Дефляциянинг ҳисобланган интенсивлиги тупроқларнинг меъёрий йўқотилиши (эрозия меъёри) билан таққосланади ва унинг ёрдамида ҳудуднинг дефляцияга қарши салоҳияти аниқланади. Бу курсаткич бўйича ҳайдалма ерларни гуруҳлаш учун дефляция оралиқлари шкаласидан фойдаланилади. Тайёргарлик ишлари натижасида ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш лойихаларини ишлаш учун асос ҳисобланадиган ерларнинг эрозия (дефляция) хавфи тоифалари харитаси тузилади. Ерларнинг эрозия (дефляция) хавфи тоифалари деганда бир хил рельефга, тупроқларига, эрозия (дефляция) жараёнлари интенсивлигига, эрозияга учраш даражаси тавсифларига эга ва бир хил типдаги эрозияга қарши тадбирларни талаб этадиган участкалар тушунилади. Масалан, тупроқларнинг сув ва шамол эрозиялари биргаликда намоён бўладиган минтакада эрозия хавфи тоифаларини белгилашда, барча ерлар 9 эрозия хавфи тоифасини ўз ичига оладиган 4 гуруҳга бўлиниши мумкин:
А. Деҳқончиликда интенсив фойдаланиш учун яроқли ерлар (I-III тоифалар);
Б. Чекланган ишлов бериш учун яроқли, шу жумладан юмшатиб ишлов бериладиган экинларни экиш учун яроқсиз ерлар (IV ва V тоифалар);
В. Сойлар, уларнинг ҳайдалма ерларга туташадиган юқори кисми ерлари (VI ва VII тоифалар);
Г. Қишлок хўжалигида фойдаланишга яроқсиз ерлар (VIII ва IX тоифалар).
Ерларнинг ҳар бир тоифаси учун xўжалик ҳудудини эрозияга қарши ташкил этиш лойиҳасида минтақавий тавсиялар ва кўрсатмалар асосида фойдаланиш ҳарактери белгиланади, агротехник, ўрмон мелиорация ва гидротехник тадбирлар мажмуаси ишланади.
Лойиҳада куйидаги масалаларни ечиш мўлжалланади:
- хўжалик чегараларининг жойлашишини таҳлил қилиш ва улар бўйлаб тупроқлар ювилишининг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаш;
- хўжаликнинг ихтисослигини аниқлаш;
- ер турларини ва алмашлаб экишларни эрозияга қарши ташкил этиш;
- дарахтзорлар, яйловлар ва пичанзорлар ҳудудларини эрозияга қарши ташкил этиш;
- агротехник, ўрмон мелиорация ва гидротехник тадбирлар мажмуасини лойиҳалаш;
- лойиҳани иқтисодий асослаш.
Қайд этиш лозимки, ер турларини, алмашлаб экишларни эрозияга қарши ташкил этиш ва уларнинг ҳудудларини тузиш масалаларини ечиш агротехник, ўрмон мелиорация ва гидротехник тадбирлар мажмуасини лойиҳалаш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда бажарилади. Йирик қишлок хўжалик корхоналарида, уларнинг ерларида фермер хўжаликларини ташкил этиш имконияти ҳам ҳисобга олиниши керак. Уларни ташкил этиш хўжаликлараро ер тузиш жараёнида амалга оширилади. Шунинг учун йирик хўжаликларда ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш лойиҳасида бундай ер тузишнинг, фақат, айрим масалалари (мавжуд аҳволнинг таҳлилини ва айрим ечимларга тузатишлар киритиш имкониятини қўшиб) кўриб чиқилади.
Фермер хўжаликларига ер ажратиш, албатта, ҳайдалма ерлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ерларининг катта сув йиғиладиган майдонларини майда участкаларга бўлишга, кўшимча марказлар ва йуллар тармоғини ташкил этишга, уларни қияликлар бўйлаб ва горизонталларга бурчак остида жойлаштиришга олиб келади. Санаб ўтилган масалаларни аниқ сув йиғиладиган майдонларда эрозия жараёнларининг интенсивлигини ҳисобга олмасдан ечиш, тупроқларнинг ювилиши кучайишига ва жарликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Лойиҳани ишлашда аввало, хўжаликнинг ихтисослиги ва унинг эрозияга қарши тадбирларга мослиги ўрганилади. Қишлоқ хўжалик экинлари тупроқлар эрозиясига ҳар хил таъсир кўрсатади. Масалан, юмшатиб ишлов бериладиган экинларни эрозия хавфи бор ерларда экиш тупроқларнинг ювилишини ва дефляциясини кучайтириши мумкин. Шунинг учун экин майдонлари таркиби ер тузиш йилига ва лойиҳа бўйича экинлар эрозия хавфининг ўртача коэффициенти Кур ёрдамида баҳоланади:
  (11)
Бунда, Pi - i экин экилган майдон, га;
Ki - i экиннинг эрозия хавфи коэффициенти;
n - хўжаликда экиладиган қишлоқ хўжалик экинлари сони.
Агар экинларнинг эрозия хавфи коэффициенти лойиҳа буйича камайса, ихтисосликни аниқлаш туғри бажарилган ҳисобланади. Унинг ўсиши эрозия хавфи ўсишини билдиради. Хўжалик ихтисослигига тузатиш киритиш, фақат барча эрозияга қарши тадбирлар мажмуаси ҳисоблангандан кейингина, асосланган ҳисобланиши мумкин.
Ер эгаликларининг сув йиғиладиган майдонда жойлашишини баҳолаш, хўжалик чегараларининг оқим чизиғига нисбатан жойлашишининг эрозия хавфи коэффициентидан фойдаланиб, бажарилиши мумкин. Бундай коэффицентлар оқим чизиғига бурчак остида жойлашадиган чегараларнинг ҳaр бир бўлаги пайдо қиладиган қўшимча сув йиғиладиган майдонни ҳисобга олади. Бошқа бир хил шароитларда бурчак канча катта булса, йуналтирилган оқим ҳажми катта ва эрозия жараёнларининг тезлашиш хавфи юқори бўлади.
Ҳисоблашлар ер эгалигининг тўла периметри бўйлаб лойиҳанинг ҳар хил ечимлари бўйича ўтказилади. Горизонталлардан оғиш бурчаги 50-600 бўлганда коэффициент максимал қийматга (1), 80-900 ёки 100 гача бўлганда эса - минимал (0,2-0,3) қийматга эришади.. Унинг ўртача қиймати Кгр қуйидаги ифода бўйича аниқланади:

бунда: хўжалик чегарасининг бўлагининг узунлиги, км.;


хўжалик чегарасининг бўлаги жойлашишининг эрозияга хавфлилик коэффициенти;
чегараларнинг бутун перниметри бўйича таҳлил қилинадиган бўлаклар сони.
Агарда Кгр< 0,6- 0,7 бўлса ер эгалигининг сув йиғиладиган майдонда жойлашишига тузатиш киритиш ёки лойиҳада эрозия ҳавфи билан жойлашган чегараларнинг бутун узунлиги бўйлаб қўшимча равишда эрозияга қарши тадбирларни назарда тутиш тавсия қилинади. Ер турларини ва алмашлаб экишларни эрозияга қарши ташкил этишнинг7 асосий вазифаси уларнинг эрозияга хавфсиз таркибини, ер тоифалари бўйича экинлар ва ер турларини табақалаштириб жойлаштиришни таъминлаш хисчобланади. Шу мақсадда эрозияга қарши тадбирлар ( ихота дарахтлари полосалари, ўрмон дарахтлари, қияликларни ўтлоқлаштириш, жарликларни яссилаш ўтлоқларни текислаш ва ш.ў.) учун ажратиладиган ерлар майдони, ер турлари чегараларининг рельеф бўйича жойлашиши аниқланади, ткпроқларни химояловчи алмашлаб экишлар, тупроқлар дефляцияси бор участкаларда ва қияликларда жойлашган яйловлар ва пичанзорларни яхшилаш тизими ишланади.
Хайдалма ерларга қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун яроқли барча ерлар ( эрозия хавфи 1-IV тоифадаги) ўзлаштирилади Эрозияга учраш даражасига, қияликлар узунлигига, шамолларнинг интенсивлиги ва тезлигига боғлиқ холда тахминан 2,5-3,0% хайдалма ерлар алмашлаб экиш далалари ишчи (суғориш) участкуалари чегаралари бўйлаб ўрмон полосалари учун ажратилади.
Пичанзарлар ва яйловлар майдони уларнинг ҳақиқатан мавжудлиги, эрозияга учраш даражаси ва эрозия жараёнларининг потенциал интенсивлигани хисобга олиб белгиланади. Пичанзорлар учун ўтлоқи ерларнинг йирик массивлар бўлиб жойлашган, пичанларни механизация билан ўриб йиғиб олишга ва уларни яхшилаш бўйича тадбирларни ўтказишга яроқли, энг махсулдор майдонлари ( эрозия хавфи бўйича У1 ва VII тоифалар) ажратилади. Айрим холларда хайдалма ерлар орасида жойлашган, молларни боқиш учун фойдаланиш қийин ва ноқулай бўлган кичик сувсиз сойлар ҳам ажратилади.
Яйловларга кўмилган жарликлар, ўпқонлар трансформацияланади Биринчи навбатда ҳайдалма ерларга, дарахтзорлар билан банд ерларга суқилиб кирган ёки улар билан чегарадош ҳамда яхшиланадиган яйловларда жойлашган, майдони бўйича кичик жарликлар ва ўпқонлар текисланиши ва яссиланиўи керак.
Кўмиш ва яссилашга нишаблиги 10-150гача бўлган сойлар қияликларидаги , бир бирларидан 100метрдан кам бўлмаган масофада жойлашган жарликлар ҳам мўлжалланади. Бунда сув йиғиладиган майдон 20,0 га, унинг нишаблиги 60%дан ошмаслиги керак. Чуқурлиги 5 метргача блган жарликларни тўла кўмиш мумкин; чуқурлиги 6-10 м бўлганда, қир-оыларни трактор щта оладиган нишабликларгача яссилаш (дала алмашлаб экишларида 40,0 гача, тупроыларни химояловчи алмашлаб экишларда 100,0 гача, табиий пичанзор ва яйловлар учун фойдаланишда – 120, гача) максадга мувофик бўлади.
Кенглиги 200 метргача бўлган жарликлар қирғоқлари 20 -250 метргача яссиланиб, қисман кўмилиш ва кейинчалик поғоналаниши зарур. Уларнинг бюаландликлари атрофида қайта ювилиш бўлмаслиги учун сувни тўхтатувчи ёки сувни олиб чиқиб кетувчи гидротехник иншоотлар қурилади.
Яссилаш ва кўмиш бўйича ишлар маълум технология бўйича ўтказилади, бундай ишлар жарликларнинг пастки қисмидан бошланади ва тепа қисмида тугатилади. Бунда қирқиб олинадиган уюмлардаги унумдор тупроқлар жарлик тепасидаги жинслар устига ётқизилади. Жарликлар яссиланган жойларда пайдо бўладигавн чуқурларда сувларни тўхтатувчи тупроқ кўтармалари яратилади. Уларнинг орасидаги масофа нишабликка ва тупроқ турларига боғлиқ бўлиб, у 20 -120м ораликда ўзгариб туради.
Чуқурлиги 1,5 -2,0 м бўлган жойлар чуқур ҳайдаладиган плуглар билан 2 томондан тупроқларни уларга ағдариб ўтиш билан тўла кўмилади. Кўмилган ва яссиланган жарликлар улар қайси ер турларига суқилиб кирган бўлса, ўша ер ер турига ажратилади. Шунга қарамасдан биринчи 3-5 йилларда улардан пичан ўриш учун фойдаланиш м ақсадга мувофиқ бўлади. Қияликларда яйловлар ва пичанзорлар ташкил этилганда гидротехник иншоотлар тизими лойиҳаланади, суни тўхтатувчи кўтармалар сув йиғиладиган майдонга боғлиқ холда ёлғиз ёки каскадли ( учи чокланган), икки уч ярусли қилиб қурилади. Жарлик тепасидан биринчи кўтармагача бўлган масофа L қуйидаги ифода бўйичааниқланади:
L=2HK (13)
Бунда Н-баландликлар фарқи; К – тузатиш коэффициенти (қумоқ, қумлоқ тупроқлар учун 1,4, соз тупроқлар учун – 1,2, шағалли тупроқлар учун - 1).
Сув тўхтатувчи тупроқ кўтармалари учун сув йиғиладиган майдон 20 га ошмаслиги керак. Нишаблик катталашган сари у кичираяди (20-20 га , 2-40-10 га, 6-80-7 га). Кўтармаларни жойлаштиришда иложи борича хайдалма ерларни эгалламасликка ҳаракат қилиш керак. Сув тўхтаткич кўтармалар тагида майдон (кўлчаси билан) 1 га сув йиғиладиган майдонга 0,04-0,06 га ер ҳисобидан белгиланади. Нишаблиги кичик қияликларда сув йиғиш майдони 10гектаргача бўлган жарликнинг бошида, қишлоқ хўжалик ерларини эгалламаслик учун, чуқур бўлмаган жарликларнинг (2-3 м) юқори қисмида кўтарма-дамбалар (кўтарма-марзалар) қуриш мақсадга мувофиқ бўлади. Саёз жарликларнинг юқори қисми қисман кўмилади ва яссиланади, жарликнинг тепасидан 50-10 м пастда кўтарма дамбалар қурилади. Кўп юқори бошланиш ирмоқларига эга ва сув йиғиладиган сув майдони 10-15 гектаргача бўлган жарликларда узунлиги 100 м гача бўлган сувни чиқариб кетувчи каналлар лойиҳаланади. Чиқарилган сувлар сойларга ёки махсус сув ташланадиган иншоотларга йўналтирилади. Сувларни йўналтирувчи кўтармалар тагида майдон 1 га сув йиғиладиган майдон ҳисобига 0,02 – 0,03 га ташкил этади. Тепаликдаги каналлардан кўпроқ сойларнинг хайдаладиган нишаблиги катта қирғоқларини, яссиланган жарликларни ҳиомя қилиш учун, сизот сувларини, ҳамда чуқурликлардан, эгатлардан, йўллар ва ўрмон полосалари бўйлаб келадиган сувларни чиқариб юбориш учун фойдаланилади. Каналнинг чўкиндиларга тўлиб қолмаслиги учун, уларнинг узунасига нишаблиги учбурчак сифаи кесимдагилари учун 0,005 дан, трапеция шаклидаги кесимдагилари учун эса 0,003 дан кам бўлмаслиги керак. Тупроқларнинг сув ва шамол эрозиялари ривожланган минтақаларда ер турлари таркибини ва майдонларни аниқлашда, асосий сув ажраладиган жойлар ёнидаги (шамолни синдирувчи), сувлврни тартибга солувчи, сойлар ёнидаги ва жарликлар ёнидаги ўрмон полосалари, дарёлар ва йирик сув хавзалари қирғоқлари бўйлаб дарахтзорлар лойҳаланади, ўрмонлаштириш учун участкалар ажратилади. Сув ажратиладиган жойлар ёнидаги шамол ўтиб турадиган тузилишга эга, кенглиги 10 м гача бўлган ўрмон полослари қорнинг текис тақсимланишига ёрдамлашади, шамолнинг тезлигини пасайтиради; улар йирик қабариқ ва қиррали сув ажратгичларнинг ва зарарли шамолларнинг жойлашишига боғлиқ бўлади; бунда жанубий-шарқий қияликлар томонга оғишга ва йўлларни ва алмашлаб экиш далаларини оқилона жойлаштириш мақсадида тўғрилашга йўл қўйилади. Асосий сувларни тартибга солувчи ўрмон полосалари яққол кўзга ташланиб турадиган ва ювилишга учрвгвн қиялик профилнинг синган жойларида жойлаштирилади. Улар 15 метргача кенгликка, елвизак тузилишига эга бўлишади ва қияликка кўндаланг қилиб ҳар хил қиялик йўналишларига эга сув йиғиладиган майдонларда эса – горизонталлар йўналишлари бўйлаб, чуқурликларда тўғриланиб, жойлаштирилади. Бундай вазиятларда улар гидротехник иншоотлар билан кучайтирилади. Сойлар ва жарликлар бўйидаги зич тузилишга, 21 м гача кенгликка эга ўрмон полосалари сойлар, жарликлар қияликларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ўсишини тўхтатиш учун яратилади. Булардан ташқари улар атрофидаги қияликлардаги қорни тўхтатади ва уларни шамоллардан ҳимоя қилади. Сойлар ёнидаги ўпқонлар ва жарликлар билан кучли кесилган, улар орасидаги масофалар 100 м гача бўлган қияликларда битта сой бўйи ҳимоя полосаси, ўпқонлар ва жарликлар қирғоқлари тепасидан 20-25 м юқорида лойиҳаланади. Жарликлар ёнидаги ўрмон полосалари йирик жарликлар бўйлаб қирғоқларнинг кутилаётган ўпирилиши масофасида, бироқ жарлик қирғоҳига 3-5 м яқин бўлмаган масофада лойиҳаланади. Улар фақат жарликнинг юқори қисмида лойиҳаланади, сабаби, пастки қисмида кейинчалик табиий яссиланиш юз бериши ваулар яйлов ёки пичан ўриш учун фойдаланилиши мумкин. Кўллар ва сув хавзалари атрофида кенглиги 18 м гача бўлган ҳимоя ўрмон полосалари лойиҳаланади, улар сув сатҳининг энг юқори даражасидан баландда, тик қирғоқларда эса – қирғоқдан юқоридажойлаштирилади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз қумлоқ ерларда ўрмон дарахтлари жойлаштирилади. Асосий ўрмон полосалари орасидаги масофа 100-120 м етиши мумкин; кўндаланг полосалар 400-500 м кейин жойлаштирилади. Улар нафақат тупроқларни шамол учиришидан сақлайди, балки экинлар ҳосилдорлигини ва уларни сақланишини оўиради. Қумлоқ тупроқли яйловларда ҳам ўрмон полосаларини жойлаштириш керак. Ер турлари майдонларини белгилаш билан бир вақтда уларни, шу жумладан, табиий пичанзорлар ва яйловларни яхшилаш бўйича тадбирлар ишланади. Ўт қопламасининг сифатига боғлиқ ҳолда ва эрозиядан ҳимоя қилиш талабларини ҳисобга олиб, қияликларни текислаш (чуқурликлар, жарликларни кўмиш ва яссилаш, ўпқонларни текислаш, тепаликларни қирқиш, тик қияликларни яссилаш, ер сатҳини текислаш), тубдан ва юзаки яссилаш, маданий яйловлар яратишкаби тадбирлар лойиҳаланади.
Жарликларни ва ўпқонларни яссилаш технологияси юқорида кўрилган эди. Нишаблиги 20-350 қияликларни яссилаш (тиккасига текислаш) қишлоқ хўжалик техникасидан фойдаланиш учун яроқли нишабликларни яратиш имконини беради. Ғилдиракли тракторлар билан кўндалангига шудгорлаш 8-100 гача, занжирли тракторлар билан 16-180 гача нишабликка эга қияликларда бажарилиши мумкин.
Ўт қатламали юзаки яхшилашда дискалаш, кўп йиллик ўтлар уруғлари аралашмасини экиш, тупроқларни ёриш ва ш.ў. ўтказилади, ўғитлар солинади. Тубдан яхшилашда шудгорлаш ва кўп йиллик ўтларни полосалаб экиш бажарилади. 50 гача бўлган ясси қияликларда 40-60 м кенгликдаги полосалар шудгорланади ва ўтлоқлаштирилади, улар кенглиги 10-15 м бўлган табиий яйловларнинг шудгорланмаган полосалари билан навбатлашиб туради; тикроқ қияликларда (50 юқори) ўтлоқлаштириладиган полосалар энсиз, ҳимоя (қалқон) полосалари кенгроқ бўлади. Қолдирилган полосалар 2-3 йилдан кейин шудгорланади ва ўтлар экилади. Нишаблик 13-170 бўлганда шудгорланадиган полосалар кенглиги 20 метргача кичрайтирилади. Агротехник тадбирлар-ўғитлар солиш, қияликларни ёриш ва тупроқда сув захирасини кўпайтириш учун кичик дренажчалар олиш ҳам амалга оширилади. Шамол эрозиясига учраган, юмшоқ қумли ва кулранг қумли озуқа моддалари кам тупроқли яйловларда тубдан ёки юзаки яхшилаш ўтказилади; бунда тупроқнинг ўсимликлар билан қопланиш даражаси ҳисобга олинади. Қисман ишлов бериб ўтларни экиш, фақат, ўтлар билан кам қопланган қумлоқ тупроқларда ижобий самара беради. Ўртача ва кучли ўтлар билан қопланган участкаларда қўшимча экилган ўтлар ниҳоллари ёввойи ўтлар рақобатига чидамасдан қуриб қолади. Шунинг учун бу ерда экиш, тупроқларга ишлов беришдан кейингина, (тубдан яхшилаш) бажарилади. Тупроққа ишлов берилмаган полосалар билан алмашланиб турадиган кенглиги 15-30 м полосаларга ишлов берилади ва ўтлар экилади. Яхшиланаётган участкаларда 2-3 йил ичида мол боқилмайди. Алмашлаб экишлар катта эрозияга иқарши салоҳиятга эга бўлади. Улар эрозия хавфи бор ерлар тоифалари бўйича қишлоқ хўжалик экинларини ва бўш шудгорларни табақалаштириб жойлаштиришни таъминлаши керак. Йирик хўжаликларда ҳайдалма ерлар ҳудудларин эрозияга қарши ташкил этиш, айнан, ерларни махсус тупроқларни ҳимояловчи алмашлаб экишларга ажратишдан бошланади. Бунинг учун ерларнинг эрозияга хавфли ер тоифалари харитасидан фойдаланилади.
Ювилиш интенсивлиги йилига 1 га 40 т етадиган IV, V ва қисман III тоифалар ерларида кўп йиллик ўтлар нисбати катта бўлган алмашлаб экишлар лойихаланади. Тупроқларни ҳимояловчи алмашлаб экишлар чегаралари эрозияга учраган ерларнинг рельефини қаттиқ ҳисобга олиб жойлаштирилган, сувларни тартибга солувчи ўрмон полосаларининг жойлашиши билан боғланади. Бунда кучсиз ювилган кичик участкаларни, агар жойлашиши ва шакли бўйича улардан мазкур алмашлаб экишда фойдаланиш мақсадга мувофиқроқ бўлса, қўшишга йўл қўйилади. Ҳайдалма ерларни эрозиядан ҳимоя қилишда энг эрозия хавфи катта экинларни (юмшатиб ишлов бериладиган) тўғри жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Бундай экинлар бор йирик массивларни ажратиш керак. Масалан 16-расмда келтирилган массивда IV ва қисман III тоифадаги ерларда тупроқни ҳимоя қилувчи махсус алмашлаб экиши мўлжалланган. Дала алмашлаб экишда тоза шудгор (пар) ва юмшатиб ишлов бериладиган экинлар далаларида ўтлар ва ёппасига экиладиган экинлар жойлаштирилади. Эрозия хавфи бор ерлар тоифалари бўйича экинларни табақалаштириб жойлаштириш натижасида тупроқларнинг ювилиши икки бараварига камаяди.
Фермер хўжаликларининг майдонлари нисбатан кичик бўлгани учун уларда ҳар хил экинлар таркибига эга бир-неча алмашлаб экишларни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларини табақалаштириб жойлаштиришга бир далагабир неча экинларни киритиш ва уларни полоса-полоса қилиб ёки ишчи (суғориш) участкалари бўйича лойиҳалаш билан эришилиши мумкин. Тупроқни ҳимояловчи ўсимликлар полосалари эрозия хавфи бор экинлар билан алмашиб туради ёки эрозияга учраганлиги учун ажратилган участкаларда тупроқларни эрозиядан яхши ҳимоя қиладиган экинлар, қолган эрозияга учрамаган ерларда эса юмшатиб ишлов бериладиган экинлар ва бўш шудгор жойлаштирилади. Агар тупроқлар унумдорлигини тиклаш учун узоқ вақт талаб этилса, кўп йиллик ўтларнинг алмашлаб экишдан чиқариладиган даласини лойиҳалаш керак. Тупроқларни ҳимоялаш вазифасини кўп йиллик ўтлар, баҳорги ва кузги экинларнинг (буғдой, арпа) илдизлари бажаради. Кузги экинлап тупроқларни шамол эрозиясидан, фақат, улар куздан бошлаб нормал қалинлик ва ривожланишига эга бўлсагина ҳимоялашга қодир бўлишади. Ожиз, сийрак кўкарган экинлар, одатда, чангли бўронларга ҳимояланмаган шудгордан ҳам ёмон қаршилик кўрсатади. Қурғоқчилик минтақаларида кузги экинларнинг экилганидан бошлаб яхши ривожланишига эришиш ва улардан кафолатланган юқори ҳосил олиш, уларни фақат тоза шудгорларга экиш йўли билан таъминланиши мумкин.
Барча алмашлаб экиш далаларини шамол эрозиясидан ҳимоялаш учун экин майдонлари таркибида 50% дан кам бўлмаган ҳимояловчи экинларга эга бўлиш керак. Барча хўжаликларда бунга эришиш қийин, шу сабабли, ҳимоя мақсадларида, қиш олдидан ясси кескичлар билан ишлов берилган полосалардан ҳам фойдаланилади. Уларнинг кенглиги тупроқларнинг механик таркибига боғлиқ бўлади: енгил тупроқларда 50 дан 100 метргача, оғир тупроқларда 100-150 м, шуни қайд этиш керакки, улар шамолга тескари қияликларда кенгроқ, шамол эсадиган томонда эса энсизроқ бўлади. Полосалар кенглиги экиш агрегатининг ишчи кенглигига каррали бўлиши керак.
Мазкур вазиятда кўп йиллик ўтлар чиқариладиган полосаларда жойлашади ва яхши ҳосилни таъминлаб турган даврида фойдаланилиши мумкин. Бу ерда 5 даладан тўрттаси кўп йиллик ўтлар ёки тоза шудгорга экилган кузги экинлар билан ишончли ҳимояланган, бешинчи дала эса олдинги йили бошоқли дон экинлари эгаллаган полосаларга ясси кескич билан ишлов беришдан кейин қолган илдизпоя қолдиқлари билан ҳимояланиши керак. Алмашлаб экишларни лойиҳалаш, уларнинг ҳудудларини кейинчалик ички тузишни ва мўлжалланаётган тупроқларни ҳимоялаш тадбирлари мажмуасини ҳисобга олиб ўтказилади. Ҳудуднинг тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тузилиши, мазкур вазиятда, оқим чизиғи узунлигининг, ишчи ёўналишларидаги нишабликларнинг, ернинг устида шамол тезлигининг, ҳайдалма ерларда сув йиғиладиган ва чанг йиғиладиган майдонларнинг қисман камайишини ҳамда трактор агрегатларининг унумли ишлаши учун шароитлар яратишни тақазо этади. Бунда нафақат, тўхтатилган ювилишни, кўмилишни ва тупроқлар кўчирилишини, балки, тартибга солинган оқим ҳажмини, шамол тезлигининг пасайиш коеффийиентини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Тупроқлар ювилиши ва дефляцияси бор минтақаларда алмашлаб экиш далаларини лойиҳалаш мураккаблиги эрозиянинг ҳарактери ва пайдо бўлиш интенсивлиги бўйича бир хил ишчи участкаларни ҳисоблашлар асосидашакллантириў зарурати боғлиқ бўлади. Жойларнинг релефи кескин ва шамол эрозияси ривожланган минтақаларда ушбу масала қуйидаги усуллар билан ечилиши мумкин.
Агар хўжаликда кичик, ажралган ҳайдалма массивлар мавжуд бўлса, аввалига далалар лойиҳаланади, кейин эса – ишчи участкалар. Йирик ҳайдалма массивлар мавжуд бўлганда, лойиҳалаш ишчи участкаларни ажратишдан бошланади, улардан алмашлаб экиш далалари ташкил этилади. Йирик ва майда контурлар бор бўлса, далалар ва ишчи участкалар бир вақтда лойихаланади.
Лойиҳалаш қуйидаги талабларга риоя қилиб бажарилади: далалар ва ишчи участкаларининг эрозия-аккумулятив жараёнларнинг намоён бўлиши тавсифи ва тупроқларнинг эрозияланиш даражаси бўйича бир хиллиги, уларнинг майдонлари ва шакли агротехник ва эрозияга қарши тадбирларни бажариш, трактор агрегатларининг умумий ишлашлари учун қулай бўлиши керак; ҳар бир дала ва ишчи участкаси экинларни етиштириш ва ерларни эрозиядан белгиланган муддатларда мухофаза қилиш бўйича дала ишларини бажариш имконинин берадиган, қулай ва ишончли йўл тизими билан таьминланган бўлиши керак.
Участканинг бир хиллиги, унинг бутун худудида битта эрозияга қарши тадбирлар мажмуасини бижажриш мақсадида,уни эрозия хавфи бор ерларнинг бир оифасида жойлаштиришни тақозо этади. Ерларнинг хаттоки,икки тоифаси мвжудлиги профилактика ва тиклаш тадбирларини бажариш учун харажатларнинг кўпайишига олиб келади.
Ишчи участкалар майдонлари ва шакиллари сув йиғиладиган ва чанг йиғиладиган майдонларнинг жойлашишишни,эрозияга қарши тадбирларнинг самарали амалга оширилишини хисобга олиб белгиланади.
Дала йўллари тизимининг ишончлилиги кўпчилик ҳолларда уларни ивиш, эриган қор ва жала сувлари оқимларида бузилиш, қум қоплашиданхимояланиш даражаси билан аниқланади.
Далалар ва ишчи участкаларни жойлаштириш, биринчи навбатда тупроқлар дефляциясига учрвгвн участкалар ва қияликларга ишлов беришнинг тўғри йўналишларини таъминлаш керак.
Тупроқларнинг сув эрозияси бор минтақаларда далалар ва ишчи участкалар чегараларини жойлаштиришнинг қуйидаги усуллари қўлланилади.
а) тўғри чизиқли-контурли, бунда далаларнинг (ишчи участкаларнинг) тўғри чизиқли чегаралари горизонталларнинг асосий йўналишлари бўйлаб белгиланади, шунга қарамасдан айрим бўлаклар чегараларининг йўналишлари горизонталлар йўналишларини такрорлаб ўзгартирилиши мумкин. Бундай шакл 2-30 гача бўлган нишабликдаги қияликларнинг тарқалувчи типларида қўлланилиши мумкин;
б) эгри чизиқли-параллел контурли, участкалар чегараларини эгри чизиқли, мазкур ҳайдалма ер массиви учун битта умумлаштирилган горизонталга параллел қилиб лойиҳалашни назарда тутади, бу бутун участкага контурли (горизонталлар йўналишларига яқин) ишлов беришни таъминлайди. Бу усул горизонталлар йўналишларининг кескин ўзгаришлари бор, мураккаб қияликларда қўлланлади. Бунда чегарала эгрилиги радиуси 60 м кам бўлмаслиги керак (М.И.Лопырев, 1977);
в) эгри чизиқли – контурли, бунда участкалар чегаралари горизонталлар йўналишларига қатъий мос тарзда жойлаштирилади. Юқори ва пастки чегаралар параллел бўлмасликлари ҳам мумкин. Бундай жойлаштириш юқори ва пастки қисмларида горизонталлар йўналишлари кескин ўзгарган участкаларда тавсия этилади. Чегаралар параллел эмасликлари сабабли ёпиқ эгатлар ва қолдиқ ўткир қирралар пайдо бўлиши мумкин, уларга айрим ишлов берилади.
Чегараларни контурли жойлаштириш далалар ва ишчи участкалар ичида кўп йиллик ўтлардан ҳимоя полосаларини лойиҳалаш билан тўлдирилиши мумкин. Бир йиллик ўтлардан, қишлоқ хўжалик экинларидан ташкил топган параллел чегарарли контурли полосалар нотўғри шаклдаги кўп йиллик ўтлардан иборат полосалар билан алмашинади. Кўп йиллик ўтлар экилган ҳимоя полосаларига 3-5 йилда бир марта ишлов берилади. Даври билан, кўп йиллик ўтлар сийраклашгани сари, контурли ва ҳимоя полосалари алмашиниб туради. Ўрмон-чўл минтақасида контурли полосалар кенглиг   нишабликдаги қияликда-300 м, 2-  – 200 м, 3-  – 100 м, 4-  – 60 м ошмаслиги керак.
Қиялик ерларда полосали дехқончиликни ташкил этишда дала йўллари тармоҳини тўғри лойиҳалаш катта аҳамиятга эга. Ёғингарчилик оқимининг қисми бўйлаб кўп тўпланишининг олдини олиш бўйича йўллар зинапояли қилиб қурилади ёки уларга кўндаланг қилиб баландлиги 40-50 см, асосидаги кенглиги 10-15 м бўлган ва ҳайдалма ерлар томонга 10-20 м чўзилган ясси кўтармалар қурилади.Бундай кўтармалар йўллар бўйича пайдо бўладиган ер юзасидаги оқимни яхши ушлаб қолади ва уни транспортга ҳалақит бермасдан далага тарқатади.
Ишчи участкалар чегараларини шудгорланадиган пастликлар, сойлар ва жарликлар тепалари билан бирлаштириш керак эмас. Улар жойларда ўрмон полосалари, дала йўллари тизимига, оддий гидротехник иншоотларга (кўтарма йўллар, сувларни ютувчи ва сувларни олиб чиқиб кетувчи кўтарма-каналлар ва ш.ў.) бириктирилган бўлиши керак.
Далалар ва ишчи участкалар чегаралари бўйлаб лойиҳаланадиган нишаблик, қолдиқ оқимни хавфсиз чиқариб юборишни таъминлаши керак. Тупроқларнинг шамол эрозияси бор минтақаларда далалар ва ишчи участкаларнинг узун чегаралари зарарли шамоллар йўналишларига перпендикуляр қилиб лойиҳаланади. Дала ичида узун томонларга параллел қилиб ўрмон полосалари, қишлоқ хўжалик экинлари ва тоза шудгор (пар) полосалари жойлаштирилади. Полосалар кенглиги тупроқларнинг эрозияга қарши турғунлигини, шамолнинг зарарли тезлигини ва бошқа дефляция хавфи даражасини аниқлайдиган шароитларни ҳисобга олиб белгиланади.
Алмашлаб экишлар ҳудудини тузишда ҳар бир ишчи участка, одатда, битта эрозия хавфи тоифасидаги ерларда жойлаштирилади. Акс ҳолда, ишончли ҳимоялаш учун уни ёмонроқ тоифага киритилади, бундан, бу ёмонроқ тоифа ерлари участка умумий майдонининг 15% ошмаган ҳоллар мустасно. Эрозияга қарши агротехник тадбирлар уларнинг тупроқни ҳимоялаш ва сувларни тартибга солиш қобилиятларини ҳисоблашдан келиб чиқиб, релеф ҳарактерини ва қияликлар нишабликларини ҳисобга олиб белгиланади. Масалан, текис қияликларда ёппасига, пастликларда – узилган эгат олишни тавсия қилиш мумкин; қияликнинг нишаблиги ошган сари эгатлар ва чуқурчаларнинг сувни тўхтатиш қобилияти камаяди. Ҳар бир ишчи участка учун тупроқларга асосий ишлов бериш йўналиши кўрсатилади. У участканинг бир томонига ёки кўп йиллик ўтларнинг ҳимоя полосасига параллел, яъни жойларда доимий чегара билан мустаҳкамланган бўлиши керак. Алмашлаб экишлар ҳудудини тузишда асосий сув ажратгичлар ёнидаги ва сувларни тартибга солувчи ўрмон полосаларининг жойлашадиган ўрнига аниқлик киритилади, ишчи участкалар ва далалар чегарларига боғланади; зарурат туғилганда қўшимча дала ҳимоя (ихота) полосалари (шамолни синдирувчи ва сувларни тартибга солувчи) лойиҳаланади. Уларга зарурат тупроқларнинг йўл қўйиладиган ювилишини, ушланадиган оқим ҳажмини, шамолларнинг зарарли тезлигини ҳисоблаш асосида белгиланади. Ўрмон полосаларида сувларнинг ютилишини кўпайтириш учун оддий гидротехник иншоотлар –пастки қатор орасида бўш жойда тупроқ кўтармасига эга узик каналлар, полосанинг пастки чеккаси бўйлаб сув тўхтатувчи кўтармалар лойихалнади. Ўрмон полосалари пастликлар билан кесишган жойларда сувларни тўҳтатувчи кўтармалар қурилади. Гидротехника билан кучайтирилган ўрмон полосалаларида сув ютилиши 3-4 марта (1100-1200ммгача) ва ундан хам кўп ўсади. Ўзаро боғланган ўрмон полосалари тизими далаларда қорниниг теккисроқ тақсимланишига, микроиқлимнинг яхшиланишига ёрдамлашади, экинларни чангли бўронлардан химоя қилади, тупроқларнинг ювилишини ва қайта ювилишини қисқартиради. Ўрмон паласалари горизонталларни 450 га яқин бурчак остида кесиб ўтмаслиги ва бунда оқимнинг катта қисмини ушлаб қолмаслиги керак. Ўрмон полосалари кенглиги уларнинг вазифаларига қараб аниқланади. Иҳота ўрмон полосалари (шамолни синдирувчи,корни тақсимловчи) кенглиги 5-7.5 м (2-3 қаторли), сувни тартибга солувчи- 10.5-15 м (4-5 қаторли) қилиб лойиҳаланади. Қаторлар ораси кенглиги 2.5-3 м ташқил этади; бунда сув ютадиган канал қуриладиган пастки қатор ораси барча ҳолларда хам 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Ўрмон полосалари бўйлаб жойлашадиган йўллар жанубий томонда, нишаблиги 4-50 катта қияликларда – рельеф бўйича юқорида, меридиан йўналишида эса-шамолга тескари томонда жойлаштирилади. Қияликлар бўйлаб жойлаштириладиган йўлларнинг пастки қисмид оқимни тарқатувчилар лойихаланади. Йўлларни горизонталларга бурчак остида ёки сойлар (жарликлар) қирғоқларига чиқадиган илиб жойлаштириш яхши хисобланмайди. Хайдалма ерлардаги гидротехника иншоотларига кўтарма терассалар, кўтарма каналлар, сувларни олиб чиқиб кетувчи эгатлар ва ш.ў. киради. Улар агротехник ва ўрмон мелиорацияси тадбирлари тупроқларнинг сув эрозиясини химояланишини тўла таьминлай олмаганида ҳамда пастки қисми жарликлар билан кучли бузилган қияликларда лойиҳаланади.
Кўтарма –терассалар бу- горризонтал ёки эгилган, баландлиги 35-40 см, қирғоқларнинг қияликлари1:8-1:10 бўлган тупроқ иншоотларидаир. Улари трактор агрегатларини унумли ишлатиш учун шароитлар яратиш мақсадида, асосан, параллел, жойлранинг горизонталларига максимал яқинлаштирилган қилиб лойихаланади. Кўтарма-терасса тизимига албатта кенглиги 6-8 м бўлган, ўтлоқлаштирилган сув оқизгичлар киритилади, улар хисобланган қийматдан катта сув оқимларини хавфсиз чиқариб юьориш имконинин беради. Гидрогеологик жиҳатдан кўтарма –каналлар кўтарма – терассаларга нисбатан самаралироқ бўлиши мумкин, аммо, уларнинг тагида 3% атрофидаги хайдалма ерлардан фойдаланилмайди ва доимий тарзда ёввойи ўтларни йўқотиб юриш талаба этилади. Мавсумий сув чиқарувчи эгатлар кузда, ағдарилган шудгорда ва ағдармасдан ишлов берилганидан кейин илдизпоялар орасида қияликлар нишаблигига боғлиқ ҳолда, хар 20-100м (20 гача -100м, 20дан катта -20 м) ўтказилади. Улар 1-1.50 нишабликда, тупроқ қатламини қияликнинг пастки томонига ағдариб ва доимий сув ташланадиган ўтлоқлаштирилган пстликларга (коллекторларга) ёки сойларнинг яхши чимланган участкаларига уланиб ёрилади. Эгатлар узунлиги 200-300м ошмаслиги керак. Далалар ва ишчи участкалар чегаралари бўйлаб хайдалма ерларда кўтарма ерлар қурилади. Оддий кўтармалардан улар тепаси кенглиги билан ажралиб туради, у 2-3 м ташкил этади; улар одатда ишлов бериладиган қирғоқ қияликлари билан лойиҳаланади.
Боғлар ва узумзорлар худудларини эрозияга қарши ташкил этиш, улар учун участкалар танлашдан бошланади. Ўрта ва кучли эрозияга учраган ерларни бу мақсадлар учун ажратиш тавсия этилмайди, сабаби, бу ерларни, тупроқлар ювилишини тўхтатиб, қайта тиклаш жуда қийин бўлади ва катта капитал харажатлар талаб этиши мумкин. Нишаблик катта эрозияга учраган қияликларда кварталларни жойлаштиришда уларнинг майдонини қисқартириш, чегараларини эса горизонталларнинг асосий йўналиши бўйлаб лойиҳалаш керак. Агар қиялик тўғри ва нишаблиги нисбатан катта бўлмаса (50 гача), кварталлар чегаралари тўғри чизиқли қилиб жойлаштирилади. Қабариқ ёки ботиқ шакллардаги нишаблиги каттароқ қияликларда бу чегараларни контурли (эгри чизиқли) оқим чизиғи йўналишига перпендикуляр қилиб, айрим ҳолларда эса, тўғри чизиқли-контурли қилиб, айрим бўлаклардан ташкил топувчи синиқ шаклида жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Жойларнинг горизонталлари бўйлаб дарахтлар қаторларини лойихалашда нишаблиги катта қияликларда қатор оралари кенглигини озгин кичрайтиришга ва уларнинг ясси қисмларида кенгайтиришга йўл қўйилади. Булардан ташқари, нишаблиги кескин ўзгариб турадиган қияликларда кварталлар ичида, яъни суқилиб кирган қўшимча қаторлар пайдо бўлиши мумкин. Бу дарахтларга ишлов беришни қийинлаштиради, лекин тупроқларнинг ювилиш ва қайта ювилиши тасодифларини анча пасайтиради.
Узум новдалари ва мевали дарахтлар қаторларини сувлар йиғиладиган жойларда (тальвеглар) эгри текис ботиқ чизиқлар шаклида, горизонталларни шундай такрорлаб жойлаштириш керакки, бунда, қатор оралари бўйлаб тальвеглардан тескари томонга нишаблик бўлиши таъминлансин. Шунда дарахтлар қаторлари сув йиғиладиган жойларда тўпланадиган оқимни тарқатади. Қатор ораларига қияликка кўндаланг ишлов бериш билан бир қаторда, эрозияга қарши курашда махсус агротехник тадбирлар-чуқурчалар олиш, узилган эгатлар, чуқур юмшатиш, ёриш, кичик дренажчалар ва бошқ. ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Боғларни ҳимояловчи полосалар худудни эриган қор сувларидан ҳимоялаш учун боғнинг ташқи ва кварталлар чегаралари бўйлаб яратилади. Сувларни тартибга солиш қобилиятларини ошириш учун уларни гидротехник иншоотлар (кўтарма каналлар, каналлар, сув чиқарувчи эгатлар) билан бирлаштириш керак. Боғларда йўллар кенг асосга эга кўтармалар (кўтарма-йўллар, 10-12 м) бўйича ва баландлиги 35-45 см қилиб лойиҳаланади. Агар йўллар қияликлар бўйлаб жойлаштирилса, улар оқим тарқаткичлар билан тўлдирилиши керак. Нишаблиги катта қияликларни (10-120 катта) терассалаш керак.
Яйловларда ва пичанзорларда эрозия жараёнларининг олдини олиш ва тўхтатишнинг асосий шарти улардан яйловалмашиш ва пичанзоралмашиш тизимида фойдаланиш ҳисобланади. Парчаланган рельеф шароитларида пода участкалари майдонлари кичик бўлади, уларнинг ҳар бири учун яйловалмашишни жорий этиш ҳудуднинг яна ҳам майда бўлакларга бўлинишига олиб келади. Улар билан боғлиқ ноқулайликларга йўл қўймаслик учун пода участкалари тизимида гуруҳли яйловалмашишлар жорий этилади. Бундай участкалар айрим подаларга бириктирилади, улардан иккитаси пичан ўриш учун фойдаланиладиган ва яхшиланадиган бўлгани учун бириктирилган подалар сони ҳам иккитага кам бўлиши керак. Яйловлар учун катта бўлмаган кенгликдаги сойлар (200-300 метргача) ажратилганда уларнинг тагида ва қияликларда молларни боқиш учун айрим фойдаланишни ташкил этиш мумкин эмас; бунда улар бир пода участкаларига қўшилади. Шунга қарамасдан, яйловалмашиш шундай тузиладики, унда қияликларни ва сойлар тубларини яхшилаш бўйича айрим тадбирлар ўтказилади. Пода участкаси битта ихчам массивида, молларни қамаб боқиладиган майдонлар чегаралари қияликка кўндаланг қилиб жойлаштирилади. Бу тупроқлар, ўтлар қопламаси, эрозияга учраш даражаси бўйича бир хил типдаги эрозияга қарши тадбирларни талаб этувчи массивларнияратиш имкониятини беради. Участкалар чегараларини табиий тўсиқлар (жарликлар, ўпқонлар, сув тўпланадиган жойлар (тальвеглар)), йўллар ва ш.ў. билан бирлаштиради. Пода йўлларини шундай лойиҳалаш мақсадга мувофиқки, бунда – улар бўйлаб сув ювишлари, ўпқонлар ҳосил бўлиш хавфи келиб чиқмаслиги керак. Уларни сойлар қирғоқлари, жарликлар ёнидаги тик қияликлар, ҳамда сойларнинг сув йиғиладиган тублари ва чуқурликлар бўйлаб жойлаштириш керак эмас. Юмшоқ қумли ва кулранг қумли тупроқлардаги унумдорлиги паст яйловларда мол боқилишини тартибга солиш керак. Қорамоллар учун ўтларни едириш 50-60%, қўйлар учун – 40-50% ошмаслиги керак; қумоқ тупроқларда бу кўрсаткичлар каттароқ бўлиши мумкин. Тупроғи эрозияга учраган (хавфли) минтақаларда хўжаликда ички ер тузишни ўтказиш ўзига хос хусусиятга эга. Бу хусусият асосан хўжаликда ички ер тузиш лойихасида тупроқни эрозиядан сақлашда қўлланадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш лозимлиги билан аниқланади. Демак хўжаликда ички ер тузишни ўтказиш жараёнида фақатгина тупроқни эрозиядан сақлашга қаратилган ҳудудни ташкил лойиҳасини ишлаб чиқибгина қолмай балки унинг таркибида агротехник, мелиоратив ўрмон ва гидротехник тадбирлар ҳам ишлаб чиқилади. Янги лойиҳани ишлаш ёки олдинги лойиҳа маъзмунини тўлдириш жараёнларидами, қатъий назар, эрозияга қарши қўлланадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш бу соҳада соҳада олиб борилаётган илмий изланишларнинг янги натижалари асосида амалга оширилиши керак.
Лойиҳалаш босқичида эса фақатгина ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқибгина қолмасдан, балки эрозияга қарши қўлланадиган ташкилий-хўжалик, махсус агротехник, махсус ўрмон мелиоратив ва махсус гидротехник тадбирлар мажмуи тўлиқ ишланиши лозим.
Эрозияга қарши тадбирларнинг умумий иқтисодий самараси ўрмон полосаларини яратиш, гидротехник иншоотларни қуриш, янги техникани сотиб олиш учун капитал харажатлар билан солиштирилади; эрозияга қарши ишларни ўтказиш учун йиллик харажатлар ҳам ҳисобга олинади. Бунда лойиҳанинг ҳар хил ечимлари, хамда ҳудудни ташкил этишнинг мавжуд ҳолати кўрсаткичлари солиштирилади, у тавсия этилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини баради.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling