Ландшафтли ер тузиш


криоген жараёнлар (крио-совуқ) доимий музликлар билан қопланган жойларда содир бўлади. курумлар


Download 1.86 Mb.
bet35/36
Sana02.12.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1780467
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ

криоген жараёнлар (крио-совуқ) доимий музликлар билан қопланган жойларда содир бўлади.

  • курумлар – физик “нураши” – маҳсулоти бўлиб, қояларда тоғ қирраларида, водийда ҳосил бўлади. Буларнинг ҳаракати бир қанча омилларга боғлиқ, улар ҳаракатланганда тупроқ устини суради, яъни эрозия пайдо бўлади.

  • кўчки – тоғ чўққисида кўп қор ёғиши, уларни бир-бирига ёпишқоқлигининг йўқолиши билан кўплаб ҳажмдаги қор – тоғ жинслари, дов-дарахтлар билан қўшилиб, пастга қулаши оқибатида тупроқнинг устки қисмини эрозияга бардошсиз қилиб қўяди, ёки емиради.

  • нивация – лотинча, қор маъносини англатади, бунда тоғли минтақаларда қор сувлари рельефнинг ўзгаришига олиб келади.

  • сурилиш – тоғ тупроғи ва тоғ жинслари биргаликдаги катта масса ҳосил қилиб, пастга томон ҳаракатланиб экинзорларни қоплайди, уларни ишдан чиқаради. Кўпинча сурилмалар геологик ишлар бажарилганда ҳам юз беради.

  • сел – тоғ – тош жинсларининг кучли сув таъсирида ювилиши бўлиб, қор мўл ёғиши ва эриши оқибатида содир бўладиган ҳодиса. Селлар деҳқончилик минтақаларида тупроқ, ўсимлик ва йўлларни ишдан чиқаради.

  • солифлюкация – лотинча, Solium – тупроқ fluction “оқиши” маъносини билдириб, секин-аста, ўта нам тупроқни қиялик бўйлаб оқиб кетиши демакдир. Кўпгина қор эриши, музлаб қолган тупроқнинг намланиб узоқ вақт пастликка оқишидан юзага келади, тоғлар ва доимий муз билан қопланган ерларда юз беради.

  • суффозия лотинча suffusid – томчиланиш, “томчи ўйиши, шўрлантириш” жараёни бўлиб, сув таъсирида майда ва эриган моддаларнинг тупроқдан сизилиб чиқиб кетиши тушунилади. Бунда тупроқ донадорлиги бузилади, ювилавериб, устки қисми пастки қисмига ўтиради, натижада айланаси 10-500 метргача ўпқонлар ҳосил бўлади.

    Юқорида қайд қилинган ҳодисалар ташқи муҳиттаъсирида юз беради, аммо бундан ташқари дарё сувлари, тўфонлар каби серёғин, серсув ҳодисалар ҳам тупроқнинг эрозияга бардошлигини камайтиради.

    • тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;

    • қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати — тупроғининг унумдорлиги (бонитет бали), табиий ем-хашак экин майдонларининг (яйлов турлари) сифати ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусиятининг интеграл ифодаси;

    • озуқа бирлиги — ем-хашак экин майдонлари ёки озуқа экинларининг ўз тўйимлилиги жиҳатидан 1 кг сули донига тенг келадиган унумдорлигининг ўлчов бирлиги;

    • қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати — норматив кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қиймати;

    • суғориладиган минтақа — зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси билан таъминланган, ерларнинг барча тоифаларини қамраб олувчи ҳудуд;

    • асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — маъмурий минтақада кичик майдонларни эгаллаган қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, буғдой, шоли, савзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, кўп йиллик мевали дарахтлар, ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки);

    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш натижасида олинадиган маҳсулот (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, мевалар, узум, тамаки);

    • капиталлашув фоизи — ерлардан иқтисодий-хўжалик мақсадларида фойдаланиш орқали олинган фойдани норматив қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган кўрсаткич;

    • қишлоқ хўжалиги экин майдонлари — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;

    • қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари — аҳолисининг асосий фаолияти тури қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа қишлоқ жойларга хос бўлган фаолиятни юритиш ҳисобланадиган қишлоқ жойларда аҳоли пунктларини барпо этиш, ободонлаштириш ва ривожлантириш учун фойдаланиладиган ерлар;

    • аҳолипунктиерлари — шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари чегаралари доирасидаги, шунинг қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари;

    • қишлоқ аҳоли пунктининг чегараси (чизиғи) — шаҳарсозлик ҳамда ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктининг белгиланган тартибда тасдиқланадиган, ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратадиган ташқи чегараси;

    • аҳолипунктининг бош режаси — ҳаёт фаолияти муҳитининг комплекс шакллантириш шароитларини, аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;

    • эрозия-– сув ва шамол оқимлари ҳаракати таъсирида тупроқ ва унинг остки қатламларининг емирилиши, емирилиш маҳсулотларини бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш, кўчириш ва қолдириш жараёнларининг йиғиндиси.



    Download 1.86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling