Lexuz sharhi
ИИИ. “ЎЗБЕКРАҚС”НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Download 32.18 Kb.
|
Ўзбекрақс низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11. “Ўзбекрақс” мустақил ва йиғма балансларига эга бўлади. Бирлашманинг мол-мулки мустақил балансда акс эттирилади.
ИИИ. “ЎЗБЕКРАҚС”НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
8. “Ўзбекрақс” ўз вазифаларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда: мамлакатда ва хорижда гастроль-концерт фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шоу-дастурлар, дам олиш кечалари, фестиваллар, кўриклар, танловлар ва бошқа тадбирларни ўтказади; рақс, мусиқа санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар ва ижрочиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида махсус Жамғарма ташкил этади; маданий тадбирлар учун чипталар нархининг чекланган даражасини тегишли тартибда белгилайди; маркетинг, менежмент ва реклама соҳасида хизматлар кўрсатади; аудио дастурларни ёзиш, кўпайтириш, ижарага бериш ва сотиш шохобчаларини очади; янги мусиқий ва шеърий асарларни сотиб олади, янги концерт дастурларини яратади; маданият ва рақс санъати соҳасида ахборотлар базасини яратади, хорижий ташкилотлар, вакилликлар ва фирмаларни бу соҳадаги янгиликлар ҳақида хабардор қилади; хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилади. ИВ. “ЎЗБЕКРАҚС”НИНГ МАБЛАҒЛАРИ 9. “Ўзбекрақс”нинг маблағлари: бюджетдан ажратмалар ёки бошқа марказлаштирилган маблағлар; ишлаб чиқариш, хўжалик ва молия фаолиятидан тушган даромадлар; ўз таркибидаги давлат бюджетидан дотация олмайдиган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг фойдасидан ажратмалар; қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил топади. 10. “Ўзбекрақс” ўзига тегишли бўлган мол-мулк ва маблағлардан ўз қатнашчилари манфаатлари йўлида фойдаланади, ҳам мамлакат ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида ҳар қандай кўчадиган ва кўчмас мулкни қуриши ва реконструкция қилиши, сотиб олиши, ажратиши, ижарага олиши ва ижарага бериши, уларга нисбатан қонунга хилоф бўлмаган бошқа ишларни амалга ошириши мумкин. 11. “Ўзбекрақс” мустақил ва йиғма балансларига эга бўлади. Бирлашманинг мол-мулки мустақил балансда акс эттирилади. Download 32.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling