18. “Ўзбекрақс” бирлашмасига Бош директор раҳбарлик қилади. Бош директор раҳбарлигидаги бошқарув унинг тасарруф этувчи органи ҳисобланади.
Бош директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
“Ўзбекрақс”нинг Бош директори Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳайъатининг аъзоси ҳисобланади.
Бошқарув “Ўзбекрақс”нинг Бош директори, унинг ўринбосарлари, бирлашма таркибидаги жамоалар бадиий раҳбарлари ва етакчи мутахассислардан ташкил топади. Бошқарув аъзолари сонини ва таркибини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасдиқлайди.
(18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 6-июлдаги 157-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005-й., 27-сон, 192-модда)
“Ўзбекрақс” бирлашмаси дирекцияси қошида етакчи бадиий жамоалар ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарларидан, мутахассислардан иборат бадиий кенгаш тузилади.
19. Бош директор ўз ваколати доирасида “Ўзбекрақс” бошқаруви ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва бирлашма фаолиятига оид бошқа меъёрий ҳужжатларни чиқаради.
20. Бош директор ходимларни мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.
ВИИ. “ЎЗБЕКРАҚС”НИ ТУГАТИШ
21. “Ўзбекрақс” бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда тугатилиши, қайта тузилиши ёки бошқа ижодий ташкилотлар билан бирлаштирилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
2-ИЛОВА
“Ўзбекрақс” бирлашмаси таркибига кирувчи жамоалар
РЎЙХАТИ
1. “Баҳор” давлат халқ рақс ансамбли
2. “Зарафшон” давлат фольклор ансамбли
3. “Лазги” давлат вокал-хореография ансамбли
4. “Тановар” миллий рақс ансамбли
5. “Баҳор” концерт зали
6. Миллий рақс жамғармаси
7. “Ўзбекрақс” бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ансамбллари:
“Айқулаш жулдузлари” Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли (Қорақалпоғистон)
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 29-июлдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 31-сон, 375-модда)
“Сумалак” миллий рақс ансамбли (Андижон)
“Лола” миллий рақс ансамбли (Бухоро)
“Гулираъно” миллий рақс ансамбли (Жиззах)
“Момогул” рақс ансамбли (Қашқадарё)
“Навоий наволари” ансамбли (Навоий)
“Наманган гуллари” миллий рақс ансамбли (Наманган)
“Самарқанд баҳори” рақс ансамбли (Самарқанд)
“Дўстлик” ансамбли (Сирдарё)
“Бойсун” фольклор-этнографик ансамбли (Сурхондарё)
“Гулдаста” ансамбли (Сурхондарё)
“Шалола” ансамбли (Тошкент вилояти)
“Анор” қўшиқ ва рақс ансамбли (Фарғона)
“Камалак” ансамбли (Фарғона)
“Хоразм наволари” миллий рақс ансамбли (Хоразм)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
3-ИЛОВА
“Ўзбекрақс” бирлашмаси дирекцияси штатлар жадвали (техник ходимлардан ташқари)
Номи
Ходимлар сони
Бош директор
1
Бош директор ўринбосари — бадиий раҳбар
1
Бош директор ўринбосари — ижрочи директор
1
Ижодий бўлим
3
Гастроль-концерт фаолияти, ахборот ва репертуар бўлими
3
Иқтисодиёт, ҳисоб-китоб ва моддий-техника таъминоти бўлими
3
Халқаро алоқалар, реклама ва тижорат бўлими
3
Кадрлар бўйича инспектор
1
ЖАМИ:
16
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
3а-ИЛОВА
“Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси
ТУЗИЛИШИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
4-ИЛОВА
Миллий рақс ижрочилиги бўйича М.Турғунбоева номидаги танлов ғолиблари учун белгиланган
МУКОФОТЛАР
Мукофотлар
|
Сони
|
Миқдори (энг кам иш ҳақига нисбатан баробарда)
|
1.
|
Биринчи мукофот
|
1
|
70
|
2.
|
Иккинчи мукофот
|
2
|
50
|
3.
|
Учинчи мукофот
|
2
|
30
|
Жами
|
5
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
5-ИЛОВА
“Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар
|
|
|
|
(ming so‘m)
|
|
Номи
|
1997-йил
|
1998-йил
|
Жами
|
1.
|
Театр-концерт жамоалари учун махсус асбоб-ускуналарга
|
3 765,5
|
21 484,5
|
25 250,0
|
2.
|
Либослар, мусиқа асбоблари ва саҳналаштириш учун махсус анжомларга
|
17 781,0
|
29 216,0
|
46 997,0
|
Ҳаммаси:
|
21 546,5
|
50 700,5
|
72 247,0
|
Do'stlaringiz bilan baham: |