Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда “O‘zbekiston” нашриёт матбаа ижодий уйи
ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
Ш а р т н о м а №___
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори ижросини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги “Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорликни амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 47-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3416 сонли қарори ва 2019 йил 07 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллиштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354 сонли қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 17 апрелдаги “Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро инновацион хамкорлик механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 3/2-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 12 ноябрдаги 448-сонли, 2015 йил 17 ноябрдаги 461-сонли буйруқлари ва вазирлик Ҳайъатининг 2015 йил 18 ноябрдаги 49-сонли баёнида белгиланган инновацион ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Қудратходжаев Шерзодхон Тожиддинович (кейинги ўринларда университет) бир томондан ва Ўзбекистон нашриёт матбаа ижодий уйи директори Мухаммадиев Тўлқин Турсунович (кейинги ўринларда нашриёт) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
|