Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари


Бошқа элементлар билан бирикмалари


Download 243 Kb.
bet2/6
Sana10.01.2023
Hajmi243 Kb.
#1086769
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 va2- qoshimsha guruh elementlar

Бошқа элементлар билан бирикмалари. Cu(I, II), Ag(I), Au(I, III) сульфидлари маълум.
Қиздирилганда мис билан олтингугуртни ўзаро таъсир эттириб Cu2S, қолган сульфидлар алмашиниш реакциялари билан олинади.
Мис сульфидлари ишқорий металлар ва аммоний полисульфидларида, шунингдек HNO3 да, кумуш ва олтин сульфидлари – ишқорий металларнинг сульфидларида эрийди:
3CuS + 8HNO3 → 3CuSO4 + 8NO + 4H2O,
Ag2S + Na2S → 2Na[AgS] {Na[AgS2]},
Au2S + 3Na2S → 2Na3[AuS],
Au2S3 + 5Na2S → 2Na3[AuS2] + 2Na2S2.
Нам CuS ҳаво кислороди билан оксидланади:
CuS + 2O2 CuSO4.
CuS қиздирилганда мис (I)-сульфидгача қайтарилади:
2CuS Cu2S + S.
гидроксидлар ва уларнинг ҳосилалари.

Cu(I, II), Au(III) гидроксидлари олинган. AgOH фақат жуда суюлти-рилган эритмада мавжуд бўлади ва ундан ажратганда Ag2O ва H2O га парча-ланади.


Cu ва Au гидроксидлари одатдаги шароитда қаттиқ рангли моддалар, сувда амалда эримайди, термик беқарор.
Cu(OH)2 ва Au(OH)3 қийин эрийдиган гидроксидлар бўлиб, қуйидаги умумий усул бўйича олинади:
CuSO4 + 2NaOH → Cu(OH)2↓ + Na2SO4,
AuCl3 + 3NaOH → Au(OH)3↓ + 3NaCl.
Cu ва Au гидроксидлари амфотер хоссага эга, AgOH – кучли асос. Иш-қорлар билан ўзаро таъсир эттирилганда, анионли комплекслар: гидроксо-купрат (I, II) лар ва гидроксоауратлар ҳосил бўлади; Cu(OH)2 кислоталарда эриганда катионли ва анионли, Au(OH)3 эса фақат анионли комплекслар ҳосил қилиши мумкин:
CuOH + HCl → CuCl↓ + H2O,
Cu(OH)2 + 2HСl(конц) → CuCl2 + 2H2O,
Cu(OH)2 + 4HCl(конц., ортиқча) → H2[CuCl4] + 2H2O,
Cu(OH)2 + 2HCl(суюл) + 4H2O → [Cu(H2O)6]Cl2,
CuOH + NaOH(конц) Na[Cu(OH)2],
Cu(OH)2 + 2NaOH(конц) Na2[Cu(OH)4],
Au(OH)3 + NaOH Na[Au(OH)4],
Au(OH)3 + 4HNO3 → H[Au(NO3)4] + 3H2O.
Cu гидроксидлари NH3 нинг сувли эритмасида эриб, аминокомплекслар ҳосил қилади:
Cu(OH)2 + 4NH3 → [Cu(NH3)4](OH)2,
Cu(OH)2 + 4NH3 + 2H2O → [Cu(NH3)4(H2O)](OH)2.
Катионли комплекслар орасида [Cu(NH3)2]+ (рангсиз) ва [Cu(NH3)4]2+ (қорамтир-кўк) типидаги Cu аминокомплекслари айниқса барқарор. Cu(I) аквакомплекслари Cu(I) тузлари учун хос бўлмаган, барқарорлиги кам кристаллогидратлардир. Кўпчилик Cu(I) тузлари сувда эримайди, лекин NH3 иштирокида осон эрийди. Cu(II) учун аксинча [Cu(H2O)]2+ типидаги ҳаворанг аквакомплекслар жуда хос. Cu(II) сувсиз тузларининг деярли ҳаммаси ранг-сиз ёки қорамтир-жигарранг ёхуд қора рангли. Сувли эритмада улар кам эрувчи асосли тузлар ҳосил қилиб гидролизланади.
Кўпгина Cu(I) тузлари сувли эритмада беқарор бўлиб, Cu ҳамда Cu2+ га диспропорцияланади:
Cu2SO4 Cu + CuSO4.
Cu(III) ва Ag(III) учун фторли ҳосилалар маълум: кўк K3[CuF6] ва сариқ K[AgF4]. Cu(OH)2 ишқорий муҳитда оксидланганда KCuO2 ва K[Cu(OH)4] типдаги гидроксо- ва оксокупрат(III) лар олинади:
2Cu(OH)2 + NaClO + 2NaOH → 2NaCuO2 + NaCl + 3H2O.
Cu(III) ва Ag(III) бирикмалари – кучли оксидловчи.
Беқарор оксидланиш даражалари комплексларда барқарорлашади.
Cu ва Au нинг анионли комплекслари орасида, айниқса, координацион сони 2(Cu(I)) ва 4(Cu(II), Au(III)) га тенг бўлган гидроксо-, галогено-, циано-купратлар ва ауратлар барқарор.
Олтин ва криптон фторидни ўзаро таъсир эттириб, олтин пентафто-рид олинади. AuF5 – қизғиш-қўнғир рангли кристалл модда:
2Au + 5KrF2 → 2AuF5 + 5Kr.
Олтин пентафторид AuF5 кислотали хоссага эга, асосли фторидлар би-лан фтороаурат(V) лар ҳосил қилади, масалан:
NaF + AuF5 → Na[AuF6].
Au(V) бирикмалари – жуда кучли оксидловчи. AuF5, ҳатто XeF2 ни ок-сидлайди:
AuF5 + XeF2 → XeF4 + AuF3.
AuF7 фторид ҳам маълум. У ўта беқарор.
I гуруҳ элементларининг (айниқса Cu) барча бирикмалари заҳарли.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling