Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари


гидроксидлар ва уларнинг ҳосилалари


Download 243 Kb.
bet5/6
Sana10.01.2023
Hajmi243 Kb.
#1086769
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 va2- qoshimsha guruh elementlar

гидроксидлар ва уларнинг ҳосилалари.

Zn ва Cd учун Э(ОН)2 гидроксидлар маълум. Hg(I) ва Hg(II) гидрок-сидлари беқарор ва ҳосил бўлиш жараёнидаёқ парчаланади:


Hg(NO3)2 + 2KOH → HgO↓ + H2O + KNO3,
Hg2(NO3)2 + 2KOH → Hg2O↓ + H2O + 2KNO3.
Zn(OH)2 ва Cd(OH)2 – оқ кристалл моддалар (Zn(OH)2 аморф ҳолатда ҳам олиниши мумкин), амалда сувда эримайди; термик беқарор, қиздирил-ганда суюқланмасдан парчаланади, оксидга ўтади.
Э(II) тузлари эритмасига ишқор таъсир эттириб, Э(ОН)2 олинади:
Э(NO3)2 + 2KOH → Э(ОН)2↓ + KNO3.
Zn(OH)2 олишда ишқорнинг мўл бўлмаслигини назорат қилиш керак.
Zn(OH)2 – типик амфотер бирикма, Cd(OH)2 да амфотерлик хосса жуда кучсиз ифодаланган. Ишқорлар билан ўзаро таъсирлашганда [Э(ОН)4]2– ва [Э(ОН)6]4– типдаги гидроксокомплекслар ҳамда оксокомплекслар, кислоталар билан [Э(Н2О)4]2+ ва [Э(Н2О)6]2+ типдаги аквакомплекслар ҳосил қилади:
Zn(OH)2 + 2KOH → K2[Zn(OH)4],
Cd(OH)2 + 4KOH(конц) K4[Zn(OH)6],
Zn(OH)2 + 2KOH K2ZnO2 + 2H2O,
Cd(OH)2 + 2HNO3 + 2H2O → [Cd(H2O)4](NO3)2.
Э(ОН)2 NH3 да осон эриб, [Э(NН3)4]2+ ва [Э(NН3)6]2+ типидаги барқарор аминокомплекслар ҳосил қилади:
Zn(OH)2 + 4NH3 → [Zn(NH3)4](OH)2,
Cd(OH)2 + 6NH3 → [Cd(NH3)6](OH)2.
IIB гуруҳ элементлари бирикмаларидан галогенидлар, сульфатлар, нит-ратлар ва баъзи бошқаларнинг кўпчилиги сувда эрийди. (n – 1)d10 конфигура-циянинг барқарорлигидан кўпгина Э(II) бирикмалари рангсиз. Э(II) тузлари эритмасига NH3 таъсир эттирилганда осонгина аммиакатлар ҳосил бўлади:
ZnSO4 + 4NH3 → [Zn(NH3)4]SO4.
Анионли комплекслардан Me2I[Э(CN)4] типдаги цианокомплекслари бирмунча барқарор:
Э(CN)2 + 2KCN → K2[Э(CN)4].
Симоб метали ва Zn, Cd, Hg бирикмалари заҳарли.



Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling