Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари


Download 243 Kb.
bet1/6
Sana10.01.2023
Hajmi243 Kb.
#1086769
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 va2- qoshimsha guruh elementlar


;lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари

Элемент

29Cu

47Ag

79Au

Ўзбекча номи

Мис

Кумуш

Олтин

Лотинча номи

Cuprum

Argentum

Aurum

Кашф этилган йили

Қадимдан маълум

Қадимдан маълум

Қадимдан маълум

Кашф этган олим







Ер пўстлоғидаги миқдори, масса улуши, %

0,01

1∙105

(1 ÷ 6)∙10–7

Асосий табиий бирикма-лари (қавсда – минерал-ларнинг номи)

Туғма мис; CuFeS2
(халькопирит ёки мис колчедани);
Cu2S (мис ялтиро-ғи ёки халькозин); Cu2(OH)2CO3
(малахит)

Туғма кумуш;
Ag2S (аргенит ёки кумуш ялтироғи); Ag3SbS3
(пираргирит);
Ag3AsS3 (прустит)

Асосан туғма ҳол-да учрайди; AuTe2 (калаверит); (AuAg)Te (кренмерит); (AgAu)Te2
(петунит)

Ранги:
компакт ҳолда
кукунсимон

Қизил-қўнғир


Ғиштсимон-қизил

Оқ
Оч-кулранг



Сариқ



Табиий изотопларининг масса сонлари (қавсда – табиий аралашмадаги мас-са улуши, %)

63 (69; 1)
65 (30,9)

107 (51, 35)
109 (48, 65)

197 (100)

Нисбий атом массаси

63,546

107,868

196,9665

Зичлиги* ρ, г/см3

8,96 (ўта тоза 99,99% Cu)

10,49

19,30

Суюқланиш ҳарорати, С

1083

960,3

1064,2

Қайнаш ҳарорати, С

2573

2167

2877

Атомнинг ковалент радиу-си, нм

0,117

0,134

0,134

Атомнинг металл радиуси, нм

0,128

0,144

0,146

Ион радиуси, нм
Э+ **
Э2+
Э3+

0,077
0,073


0,054

0,115
0,094


0,075

0,137


0,085

И1П, эВ

7,7264

7,5763

9,2258

Электронга мойиллиги, эВ

1,8

1,301

2,3086

Электроманфийлиги

1,75

1,42

1,42

Элементнинг бирикмалар-даги оксидланиш даража-си

+1, +2, +3

+1, +2, +3

+1, +3

* Маълумотлар 298 K ҳарорат учун келтирилган. ** Бунда ва бундан кейин Э = Cu, Ag, Au.
Олиш усуллари. Cu – табиий сульфидли рудалардан мисни ажра-тиб олиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: 1) пирометаллургия усули (асосий усул), реакциялар умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади:
2CuFeS2 + 5O2 + 2SiO2 2Cu + 2FeSiO3 + 4SO2.
Бу усул билан қора мис (9598% Cu) олинади. Ўта тоза мис  қора мисни электролитик тозалаб олинади;
2) гидрометаллургик усул: мис рудалари H2SO4, NH3 ёки Fe2(SO4)3 лар-нинг суюлтирилган эритмаларида эритилади, масалан:
Cu2S + 2Fe2(SO4)3 → 4FeSO4 + 2CuSO4 + S.
Олинган эритмалардан мис метали темир билан сиқиб чиқарилади ёки элек-тролиз ёрдамида ажратилади.
Ag  полиметалл рудаларни комплекс қайта ишлаш (асосий усул).
Au  олтинга бой рудалардан олтинни ажратиб олиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:
1) NaCN эритмасида Au нинг эришига асосланган цианидли усул:
4Au + 8NaCN + 2H2O → 4Na[Au(CN)2] + 4NaOH
сўнг Au ни Zn метали билан сиқиб чиқариш:
2Na[Au(CN)2] + Zn → Na2[Zn(CN)4] + 2Au;
2) сув билан ювиш ёки Au ни симобда эритиб, амалгамани ҳайдаш.
Кимёвий хоссалари. Cu, Ag, Au нинг кимёвий фаоллиги юқори эмас ва Cu  Au қаторда камаяди. Мис, кумуш ва олтин оддий моддалардан галогенлар билан осонроқ реакцияга киришади. Улар кислоталарнинг эритмаларидан водородни сиқиб чиқармайди. Cu билан концентрланган HCl нинг ўзаро таъсири бундан мустасно. Cu ва Ag оксидловчи-анион сақлаган кислоталарда осон эрийди. Au учун энг яхши эритувчи HCl нинг хлор билан тўйиган эритмаси ва зар суви (HNO3 + 3HCl) ҳисобланади. Бу моддалар оксидловчилар иштирок этмаганда ишқорлар таъсирига нисбатан барқарор. Улар учун комплекс ҳосил қилиш жуда хос. Cu ва Ag юқори каталитик фаолликка эга.
Оддий моддалар билан реакциялари
Э + Н2 ≠ (Э = Cu, Ag, Au),
Cu + Г2 CuГ2 (Г = F, Cl, Br),
2Cu + I2 2CuI,
Ag + Г2 2AgГ (Г = Cl, Br, I),
Ag + F2 AgF2,
2Au + Г2 2AuГ3 (Г = F, Cl, Br); 2Au + I2 2AuI,
фақат Cu: 2Cu + O2 2CuO,
4Cu + O2 2Cu2O,
Э + О2 ≠ (Э = Ag, Au),
2Э + S Э2S (Э = Cu, Ag),
Au + S ≠
Э + N2 ≠ (Э = Cu, Ag, Au),
3Cu + P Cu3P,
Ag + 2P AgP2,
Ag + 3P AgP3,
2Au + 3P Au2P3,
Э + С ≠ (Э = Cu, Ag, Au),
Э + Ме қотишмалар.
Муҳим реагентлр билан реакциялари
Э + Н2О ≠
Cu + 2H2SO4(конц) CuSO4 + SO2 + 2H2O,
2Ag + 2H2SO4(конц) Ag2SO4 + SO2 + 2H2O,
Au + H2SO4(конц)
Э + H2SO4(суюл) ≠ (Э = Cu, Ag, Au),
фақат Cu: 2Cu + 4HCl(конц) 2H[CuCl2] + H2,
2Cu + 4HCl(конц) + О2 → 2CuCl2 + 2H2O,
Э + HCl(суюл) ≠ (Э = Cu, Ag, Au),
2Cu + 4NaCN + 2H2O → 2Na[Cu(CN)2] + 2NaOH + H2,
4Э + 8NaCN + 2H2O + O2 → 4Na[Э(СN)2] + 4NaOH (Э = Ag, Au),
Cu + 4HNO3(конц) Cu(NO3)2 + 2NO2 + 2H2O,
Ag + 2HNO3(конц) AgNO3 + NO2 + H2O,
Au + HNO3(конц)
3Cu + 8HNO3(суюл) 3Cu(NO3)2 + 2NO + 4H2O,
3Ag + 4HNO3(суюл) → 3AgNO3 + NO + 2H2O,
Au + HNO3(суюл)
Cu + 2HBr → H[CuBr2] + 0,5H2↑,
4Cu + O2 + 8NH3 + 2H2O → 4[Cu(NH3)2]OH,
4Ag + 2H2S + O2(ҳаво) → 2Ag2S + H2О,
2Au + 3Cl2 + 2HCl → 2H[AuCl4],
Au + HNO3 + 4HCl → H[AuCl4] + NO + 2H2O,
3Ag + HNO3 + 6HCl → 3H[AgCl2] + NO + 2H2O,
3Cu + 2HNO3 + 12HCl → 3H2[CuCl4] + 2NO + 4H2O.


бинар бирикмалари

IВ гуруҳ элементлари бинар бирикмаларида +1, +2, +3 оксидланиш даражаларини намоён этади. Оксидланиш даражаси юқори бирикмалари рангли. Cu – Au қаторда уларнинг барқарорлиги ортади.


Водородли бирикмалари. Мис (I)-гидриди – CuH маълум, у қизғиш-қўнғир рангли кристалл модда. У эфир эритмасида CuI га литий алю-могидрид таъсир эттириб олинади:
4CuI + LiAlH4 → 4CuH + LiI + AlI3.
Гидрид турғун эмас, ёруғлик таъсирида, озгина қиздирилганда парчаланади; ҳаво кислороди билан осон оксидланади: 2CuH 2Cu + H2,
4CuH + 3O2 → 4CuO + 2H2O.
Галогенидлари. IВ гуруҳ элементлари маълум галогенидлари-нинг формулалари қуйида келтирилган:

Э лементнинг оксидланиш даражаси

Элемент

+1

+2

+3

Cu

CuF, CuCl, CuBr, CuI

CuF2, CuCl2, CuBr2, CuI2

CuF3

Ag

AgF, AgCl, AgBr, AgI

AgF2

AgF3

Au

A uCl, AuBr, AuI



AuГ3 (Г = F, Cl, Br, I)

Э слатма. Стрелкалар билан бирикмалар термик барқарорлиги ортиб боришининг йўнали-
ши кўрсатилган.
Ҳамма галогенидлар одатдаги шароитда – қаттиқ, кўпгина ҳолларда кристалл мода. ЭГ (AgF дан ташқари), шунингдек CuF2, AuF3 ва AuI3 сувда ёмон эрийди. CuГ2 лар CuГ ларга қараганда барқарорроқ, бундан фақат CuI2 мустасно бўлиб, у сувли эритмаларда ҳосил бўлиш пайтидаёқ парчаланади:
2CuSO4 + 4KI → 2CuI↓ + I2 + 2K2SO4.
Au галогенидлари, Cu(III) ва Ag(III) фторидлар термик беқарор.
Кўпгина галогенидлар водород галогенли кислоталар, ишқорий метал-ларнинг галогенидлари, аммиак, шунингдек, Э(I) галогенидлар S2O32– ва CN ионлари билан комплекс ҳосил қилишга мойил:
CuГ + НГ(конц) Н[CuГ2] (Г = F, Cl, Br, I),
CuCl + 2NH3 → [Cu(NH3)2]Cl,
CuГ2 + 2NaГ(конц) → Na2[CuГ4],
CuCl2 + 4NH3 → [Cu(NH3)2]Cl,
AgГ + 2NH3 → [Ag(NO3)]Г (AgI дан ташқари),
AgГ + 2Na2S2O3 → Na3[Ag(S2O3)2] + NaГ,
AuCl + 2NH3(суюқ) → [Au(NH3)2]Cl,
AuCl3 + HCl → H[AuCl4].
AuCl3 нинг анионли комплекс ҳосил қилишга мойиллиги, айниқса, сув билан ўзаро таъсирлашганида намоён бўлади:
AuCl3 + H2O → H[Au(OH)Cl3].
Бунда гидроксотрихлоролтин (III) кислота олинади.
AuCl ишқорий металларнинг хлоридларида эриганда беқарор комплекс [AuCl2] ҳосил қилади, Au ва Au3+ га диспропорцияланади:
3AuCl + KCl → 2Au + K[AuCl4].
Cu(I) ва Au(I) галогенидлар ҳаво кислороди ва бошқа оксидловчилар билан осон оксидланади:
4CuCl + O2 + 4HCl → 4CuCl2 + 2H2O.
Улар учун диспропорцияланиш реакциялари хосдир:
3AuCl + H2O → 2Au + H[Au(OH)Cl3].
Ag(I) галогенидлар ёруғлик таъсирига сезгир:
2AgBr 2Ag + Br2.
Оксидлари. IВ гуруҳ элементлари қуйидаги оксидларни ҳосил қи-лади:

Элементнинг оксидланиш даражаси

Элемент

+1

+2

+3

Cu

C u2O

CuO

Cu2O3

Ag

A g2O

AgO

Ag2O3

Au

Au2O



Au2O3




а сосли хоссаларнинг ортиши

Эслатма. Стрелкалар билан бирикмалар оксидловчи фаоллигининг ортиш йўналиши кўр-
сатилган.
Ҳамма оксидлар – қаттиқ рангли моддалар, амалда сувда эримайди. Ag, Au оксидлари, шунингдек Cu2O3 термик беқарор.
Олиш усуллари. CuO – 1) малахит, Cu (II)-нитрат ёки гидроксидни термик парчалаш:
Cu2(OH)2CO3 2CuO + CO2 + H2O,
2Cu(NO3)2 2CuO + 2NO2 + 3O2,
Cu(OH)2 CuO + H2O.
2) мис металини ҳавода чўғлантириш:
2Cu + O2 2CuO.
Ag2O – қуйидаги реакция бўйича:
AgNO3 + 2NaOH → Ag2O↓ + 2NaNO3 + H2O.
Au2O3 – қуйидаги реакция бўйича:
2Au(OH)3 Au2O3 + 3H2O.
Кимёвий хоссалари. Ag2O – асосли хоссага эга:
Ag2O + 2HCl → 2AgCl + H2O,
Ag2O + 4HCl(конц., ортиқча) → 2H[AgCl2] + H2O.
Ag2O сув билан қуйидаги схема бўйича суст реакцияга киришади:
Ag2O + H2O F 2Ag+ + 2OH.
Мис ва олтин оксидлари амфотерлик хосса намоён этади (Cu2O ва CuO да асосли хосса кучли ифодаланган; Cu2O3, Au2O, Au2O3 – асосан кислотали оксидлар). Улар ишқорлар билан реакцияга киришиб, гидроксо-, оксокуп-ратлар ва гидроксоауратлар; мўлроқ концентрланган НГ кислоталар билан [ЭГ2], [ЭГ4]2–, [ЭГ4] типидаги галогенокомплекслар ҳосил қилади.
CuO + 2HCl(конц) → CuCl2 + H2O,
CuO + 4HCl(конц., ортиқча) → H2[CuCl4] + H2O,
CuO + 2NaOH(конц) + H2O → Na2[Cu(OH)4],
CuO + 2NaOH Na2CuO2 + H2O,
Ag2O + 2NaOH + H2O → 2Na[Ag(OH)2],
Au2O3 + 2NaOH + H2O → 2Na[Au(OH)4],
Au2O3 + 8HCl(конц., ортиқча) → 2H[AuCl4] + 3H2O.
Э(I) оксидлар, шунингдек CuO, NH3 нинг сувли эритмасида осон эриб, [Э(NH3)2]+ ва [Э(NH3)4]2+ турдаги барқарор аминокомплекслар ҳосил қилади:
CuO + 4NH3 + H2O → [Cu(NH3)4](OH)2,
Ag2O + 4NH3 + H2O → 2[Ag(NH3)2]OH.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling