Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари


Download 243 Kb.
bet3/6
Sana10.01.2023
Hajmi243 Kb.
#1086769
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 va2- qoshimsha guruh elementlar

ишлатилиши
Ag ва Au радиотехникада ва электротехникада ишлатилади, уй-рўзғор буюмлари ва турли тақинчоқларни тайёрлашда сарф бўлади. Ag ва Au турли органик синтезларда катализатор сифатида ишлатилади. Ag реактив ва космик техникада, ойна ва оптик асбоблар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Юқори электр ўтказувчанлиги ва мустаҳкамлиги Cu дан электр симлари тайёрлашга имкон беради. Миснинг қотишмалари: латун: (Cu, Zn – 18-40% Zn); бронза (Cu, Sn – 20% Sn), асбобсозлик пўлати (Cu, Zn, Sn – 11% Zn, 3-8% Sn); томпак (Cu, Zn 12-15% Zn); мельхиор (68% Сu, 30% Ni, 1% Mn, 1% Fe); нейзильбер (65% Cu, 30% Ni, 20% Zn); никелин (67,5% Cu, 30% Ni, 2,5% Mn, Zn, Fe) кенг ишлатилади.
Танга қотишмалари асосан мис сақлайди. Тангаларнинг қотишмалари 95% Cu ва 5% Al , шунингдек, 80% Cu ва 20% Ni дан иборат қотишмалардир.
Миснинг қатор бирикмаларидан қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашда фойдаланилади. AgBr нинг кўп миқдори фотоқоғозлар ва фотоплёнкалар тайёрлашга кетади.
IIB гуруҳ элементлари

Элемент

30Zn

48Cd

80Hg

Ўзбекча номи

Рух

Кадмий

Симоб

Лотинча номи

Zincum

Cadmium

Hudrargyrum

Кашф этилган йили

Ўрта асрда олинган

1817

Қадимдан маълум

Кашф этган олим



К. Штромейер



Ер пўстлоғидаги миқдори, масса улуши, %







Асосий табиий бирикма-лари (қавсда – минерал-ларнинг номи)

ZnS (сфелерит, рух алдамаси); ZnCO3 (галмей); ZnO (цинкит)

CdS (гринокит);
СdCO3 (отавит)

HgS (киновар);
туғма симоб

Табиий изотопларининг масса сонлари (қавсда – табиий аралашмадаги мас-са улуши, %)

64(48,89)
66(28,81)
67(2,07)
68(18,61)
70(0,62)

106(1,215)
108(0,875)
110(12,39)
111(12,75)
112(24,07) 113(12,26)
114(28,86)
116(7,58)

196(0,146) 198(10,0)
199(16,8)
200(23,1)
201(13,2)
202(29,8)
204(6,9)

Нисбий атом массаси

65,38

112,41

200,59

Ранги: компакт ҳолда
кукунсимон ҳолда

Кўкимтир-оч- кулранг
Кўкимтир-кулранг

Кумушранг-оқ
Кулранг

Кулранг-оқ


Зичлиги *, г/см3

7,13

8,66

13,546

Суюқланиш ҳарорати, С

419,5

321

– 38,9

Қайнаш ҳарорати, С

907

766

357

Атомнинг ковалентли радиуси, нм

0,125

0,148

0,149

Атомнинг металл радиуси, нм

0,138

0,154

0,157

Ион радиуси, нм
Э2+ **

0,074

0,095

0,102

И1П, В

9,3941

8,9939

10,4376

Электронга мойиллиги, эВ

0,09

– 0,27

– 0,19

Электроманфийлиги

1,66

1,46

1,44

Элементнинг бирикмалар-даги оксидланиш даража-си

+2

+2

+1, +2

* Маълумотлар 298 K ҳарорат учун келтирилган. ** Бунда ва бундан кейин Э = Cu, Ag, Au.


Олиш усуллари. Zn, Cd – кимёвий қайтариш ёки бирикмалар эритмаларининг электролизи: 1) пирометаллургия усули – олтингугуртли рудалар куйдириб оксидлантирилади; олинган оксидлар кўмир билан қайтарилади:
ZnO + C Zn + CO;
2) гидрометаллургия усули – куйдирилган рудалар суюлтирилган H2SO4 да эритилади, олинган сульфатлардан Zn электролиз йўли билан ажратилади, Cd – рух билан сиқиб чиқарилади.
Hg – киноварни куйдириш:
HgS + O2 Hg + SO2.
Кимёвий хоссалари. Zn – Hg қаторда кимёвий фаоллик пасая-ди. Zn ва Cd ҳамда уларнинг бирикмалари ўхшаш, бир хил оксидланиш даражасига эга – +2. Hg 6s2-конфигурациясининг ўта барқарорлиги сабабли Zn ва Cd дан фарқ қилади. Симоб +1 ва +2 га эга бўлган икки қатор бирикма-ларни ҳосил қилади. Бу сувли эритмада барқарор Hg22+ катион ҳосил қилув-чи ягона металл. Hg(II) бирикмаларида ковалент боғлар улуши катта, Hg(II) нинг кўпгина тузлари – кучсиз электролитлар. Hg фақат оксидловчи-кисло-таларда эрийди. Zn ва Cd оксидловчи бўлмаган кислоталарнинг эритмалари-дан водородни сиқиб чиқаради. Қиздирилганда Zn, Cd, Hg фаол металл-маслар билан реакцияга киришади. Элементлар комплекс ҳосил қилишга қобилиятли. Характерли координацион сонлари: Zn учун – 4; Cd учун – 6; Hg(II) учун – 2, 4, 6.
Оддий моддалар билан реакциялари
Э + Н2
Э + Г2 ЭГ2,
Hg + I2 HgI2,
2Э + О2 2ЭО,
2Hg + O2 2HgO
Э + S ЭS,
Hg + S HgS,
Э + N2
3Э + 2Р Э3Р2,
Э + С ≠
Э + Ме қотишмалар, интерметаллидлар
Муҳим реагентлар билан реакциялари
Э + Н2О ≠
Э + 2H2SO4(конц) → ЭSO4 + SO2 + 2H2O (Э = Zn, Cd; Hg > 160 °C),
Э + H2SO4(суюл) → ЭSO4 + H2↑ (Hg дан ташқари),
фақат Zn: Zn + 2NaOH + 2H2O Na2[Zn(OH)4] + H2,
Э + 2HГ(эритма) → ЭГ2 + Н2 (Hg дан ташқари),
3Hg + 6HCl + 2HNO3 → 3HgCl2 + 2NO + 4H2O,
3Э + 2NH3(г) Э3N2 + 3H2 (Hg дан ташқари),
Э + HNO3(конц) → Э(NO3)2 + 2NO2 + 2H2O (Э = Zn, Cd, Hg),
3Э + 8HNO3(суюл) → 3Э(NO3)2 + 2NO + 4H2O (Э = Zn, Cd),
4Zn + 10HNO3(жуда суюл) → 4Zn(NO3)2 + NH4NO3 + 3H2O,
6Hg + 8HNO3(суюл) → 2Hg2(NO3)2 + 2NO + 4H2O.


бинар бирикмалари


Водородли бирикмалари. Гидридлар ЭН2 – барқарорлиги кам қаттиқ моддалар. ZnH2, CdH2, HgH2 ларнинг парчаланиш ҳароратлари тегиш-лича 90; – 20; – 125 С га тенг.
Гидридлар диэтил эфир муҳитида металларнинг йодидлари билан литий алюмогидридни ўзаро таъсир эттириб олинади:
2ЭI2 + LiAlH4 → ЭН2 + LiI + AlI3.
Галогенидлари. Галогенидлар ЭГ2 га +2 оксидланиш даражаси тўғри келади. Шунингдек Hg(I) галогенидлари Hg2Г2 (Г = F, Cl, Br, I) маълум.
Кўпчилик ЭГ2 лар – рангсиз кристалл моддалар; сувда яхши эрийди (Э(II) фторидлари, HgBr2 ва HgI2 дан ташқари). Zn(II) – Hg(II) галогенидлар қаторида термик барқарорлик пасаяди ва йодидлардан фторидларга ўтишда ортади. Суюқланиш ҳарорати, қоида бўйича, йодидлардан фторидларга ўтган сари ошади ва Cd(II) галогенидларида энг юқори (CdI мустасно) бўлади.
Hg2Г2 – турли рангли қаттиқ моддалар (Hg2Br2– рангсиз, Hg2F2 ва Hg2I2 – сариқ, Hg2Cl2 – оқ), сувда амалда эримайди; беқарор, қиздирилганда ёки ёруғлик таъсирида диспропорцияланиб парчаланади:
Hg2Г2 Hg + HgГ2..
Олиш усуллари. ЭГ2 – тўғри синтез ёки металлар, оксидлар, гид-роксидлар, сульфидлар, карбонатларнинг галогенид кислоталарда эриши:
Zn(OH)2 + 2HF → ZnF2↓ + 2H2O,
ZnS + 2HCl → ZnCl2 + H2S,
(ZnOH)2CO3 + 4HI → 2ZnI2 + CO2 + H2O,
CdCO3 + 2HI → CdI2 + CO2 + H2O,
HgO + 2HF → HgF2↓ + H2O.
Hg2Г2 – Hg(I) тузлари эритмаси билан ишқорий металл галогенидлари-нинг ўзаро таъсири (асосий усул):
Hg2(NO3)2 + 2KI → Hg2I2↓ + 2KNO3.
Кимёвий хоссалари. ZnГ2 ва CdГ2 сувли эритмаларда гидроксо-, HgГ2 эса оксогалогенидлар ҳосил қилиб гидролизланади:
ZnCl2 + H2O F ZnOHCl + HCl,
2HgCl2 + H2O F Hg2OCl2 + 2HCl.
Ишқорий ва ишқорий-ер металларининг галогенидлари ЭГ2 билан, HgF2 дан ташқари, [ЭГ4]2– ва [ЭГ6]4– типидаги комплекслар ҳсил қилади. Айниқса, [HgBr4]2– ва [HgI4]2– комплекслари барқарор:
2KI + Hg(NO3)2 → HgI2 + 2KNO3,
HgI2 + 2KI → K2[HgI4].
ZnГ2 ва CdГ2 га NH3 эритмаси таъсир эттирилганда аммиакатлар – [Э(NH3)42 ҳосил бўлади. HgCl2 билан NH3 нинг ўзаро таъсир маҳсулотлари эритмадаги NH4Cl нинг мавжудлигига боғлиқ:
HgCl2 + 2NH3 [Hg(NH3)2]Cl2↓,
HgCl2 + 2NH3 → [H2N∙Hg]Cl + NH4Cl.
Hg(II) галогенидлари оксидловчилик хоссаларни намоён этади:
HgCl2 + SO2 + 2H2O Hg + H2SO4 + 2HCl.
Hg(I) галогенидлар шароитга боғлиқ ҳолда оксидланиши ва қайтари-лиши мумкин; диспропорцияланиш реакциясига мойил:
Hg2Cl2 + Cl2 → 2HgCl2,
Hg2Cl2 + SnCl2 → 2Hg + SnCl4,
Hg2Cl2 HgCl2 + Hg.
Оксидлари. ЭО оксидларга +2 оксидланиш даражаси тўғри келади. Шунингдек Hg(I) нинг оксиди – Hg2O ҳам маълум.
Оксидлар ЭО ва Hg2O – турли рангдаги кристалл моддалар (ZnO – оқ, CdO, Hg2O – қора, HgO – қизил ёки тўқ сариқ); сувда амалда эримайди; Hg оксидлари термик беқарор.
ZnO – CdO – HgO – Hg2O қаторда асослик хоссалари ортади, термик барқарорлиги пасаяди.
Олиш усуллари. ЭО – тўғри синтез ёки гидроксидлар, нитратлар, кар-бонатларни қиздириш:
2Э + О2 2ЭО,
Э(ОН)2 ЭО + Н2О (Э = Zn, Cd),
2Э(NO3)2 2ЭО + 4NO2 + O2,
(ZnOH)2CO3 2ZnO + CO2 + H2O,
CdCO3 CdO + CO2.
Hg оксидлари – шунингдек Hg тузлари эритмаларининг ишқорлар билан ўзаро таъсири:
Hg(NO3)2 + 2KOH → HgO↓ + 2KNO3 + H2O,
Hg2(NO3)2 + 2KOH → Hg2O + 2KNO3 + H2O.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling