Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари
Download 243 Kb.
|
1 va2- qoshimsha guruh elementlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқа элементлар билан бирикмалари.
Кимёвий хоссалари. Hg оксидлари асосли хоссани намоён этади; ZnO, CdO – амфотер оксидлар. ЭО кислоталар билан ўзаро таъсирлашганда [Э(Н2О)4]2+ ва [Э(Н2О)6]2+ типидаги аквакомплекслар ҳосил бўлади; Zn(II), Cd(II), Hg(II) учун кристаллогидратлар жуда хос:
ZnO + 2HNO3 + 5H2O → [Zn(H2O)6](NO3)2. ZnO ва CdO ишқорлар билан [Э(ОН)4]2– ва [Э(ОН)6]4– типидаги гидрок-сокомплекслар ҳосил қилади: ZnO + 2KOH + H2O → K2[Zn(OH)4], CdO + 4KOH(конц) + H2O K4[Cd(OH)6]. HgO оксидловчи хоссага эга; ZnO, CdO кучли қайтарувчилар таъсирида қайтарилади: HgO + Fe FeO + Hg, ZnO + C Zn + CO, CdO + H2 Cd + H2O. Hg2O шароитга боғлиқ ҳолда оксидланиши ва қайтарилиши мумкин; диспропорцияланиш реакциялари характерли: Hg2O Hg + HgO. Бошқа элементлар билан бирикмалари. Олтингугурт билан ЭS бирикмалари маълум. Hg(I)-сульфид беқарор ва ўзининг ҳосил бў-лишида диспропорцияланиб парчаланади: Hg2(NO3)2 + H2S → Hg + HgS + 2HNO3. ЭS – турли рангдаги кристалл моддалар (ZnS – оқ, CdS – сариқ, HgS – юқори ҳароратли синтезда қизил, эритмалардан чўктирилганда – қора); сувда амалда эримайди; термик барқарор; қийин суюқланувчан. ZnS, CdS, HgS қаторда термобарқарорлик пасаяди. Сульфидлар тўғри синтез билан ёки металлар тузларининг эритмалари ва ишқорий металлар сульфидларини ўзаро таъсир эттириб олинади (CdS ва HgS – шунингдек H2S билан ўзаро таъсирлашганда): Э(NO3)2 + Na2S → ЭS↓ + 2NaNO3 (Э = Zn, Cd, Hg), Э(NO3)2 + H2S → ЭS↓ + 2HNO3 (Э = Cd, Hg). Сульфидлар иштирокида комплекс ҳосил қилиш реакциялари HgS учун характерли бўлиб, улар ишқорий металлар сульфидларининг концентрланган эритмаларида эрийди ва натижада Me2I[HgS2] типидаги комплекс тузлар ҳосил бўлади: HgS + K2S → K2[HgS2]. HgS шунингдек, қайноқ “зар суви”да, ZnS – суюлтирилган кислоталар-да, CdS – концентрланган кислоталарда эрийди: 3HgS + 8HNO3 + 6HCl 3HgCl2 + 3H2SO4 + 8NO + 4H2O, ZnS + 2HCl → ZnCl2 + H2S. Download 243 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling