Lkjh sxfh’mn bIb гуруҳ элементлари
гидроксидлар ва уларнинг ҳосилалари
Download 243 Kb.
|
1 va2- qoshimsha guruh elementlar
гидроксидлар ва уларнинг ҳосилалари.
Zn ва Cd учун Э(ОН)2 гидроксидлар маълум. Hg(I) ва Hg(II) гидрок-сидлари беқарор ва ҳосил бўлиш жараёнидаёқ парчаланади: Hg(NO3)2 + 2KOH → HgO↓ + H2O + KNO3, Hg2(NO3)2 + 2KOH → Hg2O↓ + H2O + 2KNO3. Zn(OH)2 ва Cd(OH)2 – оқ кристалл моддалар (Zn(OH)2 аморф ҳолатда ҳам олиниши мумкин), амалда сувда эримайди; термик беқарор, қиздирил-ганда суюқланмасдан парчаланади, оксидга ўтади. Э(II) тузлари эритмасига ишқор таъсир эттириб, Э(ОН)2 олинади: Э(NO3)2 + 2KOH → Э(ОН)2↓ + KNO3. Zn(OH)2 олишда ишқорнинг мўл бўлмаслигини назорат қилиш керак. Zn(OH)2 – типик амфотер бирикма, Cd(OH)2 да амфотерлик хосса жуда кучсиз ифодаланган. Ишқорлар билан ўзаро таъсирлашганда [Э(ОН)4]2– ва [Э(ОН)6]4– типдаги гидроксокомплекслар ҳамда оксокомплекслар, кислоталар билан [Э(Н2О)4]2+ ва [Э(Н2О)6]2+ типдаги аквакомплекслар ҳосил қилади: Zn(OH)2 + 2KOH → K2[Zn(OH)4], Cd(OH)2 + 4KOH(конц) K4[Zn(OH)6], Zn(OH)2 + 2KOH K2ZnO2 + 2H2O, Cd(OH)2 + 2HNO3 + 2H2O → [Cd(H2O)4](NO3)2. Э(ОН)2 NH3 да осон эриб, [Э(NН3)4]2+ ва [Э(NН3)6]2+ типидаги барқарор аминокомплекслар ҳосил қилади: Zn(OH)2 + 4NH3 → [Zn(NH3)4](OH)2, Cd(OH)2 + 6NH3 → [Cd(NH3)6](OH)2. IIB гуруҳ элементлари бирикмаларидан галогенидлар, сульфатлар, нит-ратлар ва баъзи бошқаларнинг кўпчилиги сувда эрийди. (n – 1)d10 конфигура-циянинг барқарорлигидан кўпгина Э(II) бирикмалари рангсиз. Э(II) тузлари эритмасига NH3 таъсир эттирилганда осонгина аммиакатлар ҳосил бўлади: ZnSO4 + 4NH3 → [Zn(NH3)4]SO4. Анионли комплекслардан Me2I[Э(CN)4] типдаги цианокомплекслари бирмунча барқарор: Э(CN)2 + 2KCN → K2[Э(CN)4]. Симоб метали ва Zn, Cd, Hg бирикмалари заҳарли. Download 243 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling