Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
Кейснинг вазифалари:
Мавжуд омиллар рўйхати шуни кўрсатдики, ҳозирги вазият лойиҳани бошқариш тизимини кейинчалик жорий қилиш учун ноқулай ва ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 182 ~ таҳдидни келтириб чиқаради. Ташхис натижаларига кўра олинган далилларга асосланиб қуйидагилар зарур: 1. Берилган фактлар рўйхати хавфли ҳодисаларнинг юзага келиш эҳти- молини ёки ушбу ҳодисаларнинг лойиҳани бошқариш тизимини кейинги татбиқ этишга таъсирини акс эттирадими ёки йўқлигини аниқланг? 2. Кейинги бажаришга халақит берадиган рискларни аниқланг ва қайд этинг. 3. Ушбу рискларнинг эгаларини (жавобгар) аниқланг. 4. Рискларни тартиблаш усулини аниқланг. Рискларни тартибланг. 5. Мавжуд риск қандай қилиб қўшимча рискларни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқланг. 6. Лойиҳани амалга ошириш босқичларига нисбатан рискларни ва вақтни (муддатни) камайтириш / минималлаштириш чораларини ишлаб чиқиш 7. Барча маълумотларни рискни бошқариш режаси шаклида акс эттиринг. 8. Фақатгина лойиҳа менежери томонидан ишлаб чиқилган рискларни бошқариш режаси қанчалик самарали бўлиши мумкин? V. Лойиҳа бошқаруви фани бўйича тест саволлари Мавзу: «Лойиҳа. Асосий тушинчалар ва таърифлар» Савол 1. Лойиҳанинг умумий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: а. вақт чегарасига эга мақсад; б. лойиҳа муддати чекланган ресурсларга боғлиқ; в. режалаштириш; Савол 2. Лойиҳа менежерининг энг муҳим қобилиятларидан бири нима? а. музокаралар ўтказиш; б. таъсир ўтказиш қобилияти; в. мулоқот қобилиятлари; Савол 3. Лойиҳанинг учта асосий чекловларига нима киради: а. вақт, жадвал, сифат; б. вақт, пул, жадвал; в. вақт, пул, сифат; ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 183 ~ Савол 4. Буюртмачи билан шартномавий муносабатларда қатнашади: а. лойиҳа ҳомийси; б. бизнес менежер; в. лойиҳа менежери; Савол 5. Лойиҳанинг муддати, қиймати ва ҳажмини лойиҳа ... бошқаради. а. ҳомийси; б. бизнес бошқарувчиси; в. менежери; Савол 6. Қуйидаги ҳолларда лойиҳа муваффақиятли ҳисобланади: а. лойиҳа манфаатдор томонларнинг талабларига жавоб беради; б. лойиҳа маҳсулоти ишлаб чиқарилди; в. лойиҳа ҳомийси лойиҳанинг якунланганлигини эълон қилди; Савол 7. ... - лойиҳа рискларини кўпроқ қабул қиладиган шахс ёки ташкилот. а. лойиҳа куратори; б. лойиҳа ҳомийси; в. пройект менежери; Савол 8. ... – бу юқори раҳбарият томонидан ишлаб чиқилади ва лойиҳа бошқарувчисига ишларни бажариш учун ташкилотнинг ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат. а. лойиҳани бошқариш режаси; б. лойиҳа низоми; в. лойиҳа жадвали; Савол 9. ... - лойиҳада ишлаб чиқариш режалаштирилган маҳсулотлар ва хизматлар тўплами. а. мақсадлар; б. фаолият соҳаси; в. лойиҳа хажми; Савол 10. Лойиҳани умумий муваффақиятига жавобгар бўлган шахс: а. лойиҳа менежери; ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 184 ~ б. лойиҳа куратори; в. лойиҳа ҳомийси; Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling