Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳа учбурчаги Муваффақиятнинг асосий омиллари
- Лойиҳани бошқариш
- Лойиҳанинг типик ҳаётий цикли Чизма II.5. Лойиҳанинг типик ҳаётий цикли
- §1. Лойиҳа бошварувининг жаҳон амалиёти
СТРАТЕГИЯ
ТУЗИЛМА ТИЗИМЛАР ОДАМЛАР МАДАНИЯТ ЛОЙИҲАВИЙ ФАОЛИЯТ ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 15 ~ Лойиҳа учбурчаги Муваффақиятнинг асосий омиллари лойиҳани ўз вақтида якунлаш; лойиҳани бюджет доирасида якунлаш; натижа сифатига қўйиладиган талабларга мувофиқлик; лойиҳада ўзгаришларнинг минимал миқдори; ташкилотнинг жорий ишини бузмасдан сақлаш; ташкилот маданияти ва қадриятларини ўзгаришсиз сақлаш. Лойиҳани бошқариш - бу белгиланган мақсадларга эришиш учун билимларни, кўникмаларни, воситаларни ва усулларни лойиҳалаш ишларида қўллаш. Лойиҳани самарали бошқариш лойиҳани бошқа- риш гуруҳидан камида бешта мутахассислик соҳасидаги билим ва кўникмаларни тушунишни ва улардан фойдаланишни талаб қилади. Чизма II.4. Лойиҳавий компетенциялар ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 16 ~ Лойиҳанинг типик ҳаётий цикли Чизма II.5. Лойиҳанинг типик ҳаётий цикли Лойиҳа бошқарувини жорий этишнинг типик экотизимли модели Чизма II.6. Лойиҳа бошқарувини жорий қилиш экотизимли модели ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 17 ~ §1. Лойиҳа бошварувининг жаҳон амалиёти Бозор иқтисодиёти шароитида лойиҳаларни бошқариш бу турли соҳаларда самарали қўлланиладиган махсус касбий, фанлараро фао- лият соҳасига айланган мустақил фандир. Лойиҳани бошқариш деган- да, яратиш, таъминлаш ва ривожлантириш орқали истеъмолчиларни (буюртмачиларни) жалб қилиш, ушлаб туриш ва ривожлантириш би- лан боғлиқ бўлган лойиҳа мақсадларига самарали эришишга қаратил- ган, лойиҳа давомида меҳнат, молиявий ва моддий-техник ресурс- ларни режалаштириш, етакчилик ва мувофиқлаштиришнинг санъат, фан ва услубиёти, лойиҳада мавжуд бўлган ишларнинг таркиби ва ҳажми, нархи, вақти ва сифати бўйича чекловлар доирасида улар учун муҳим бўлган қадриятларни бозор талаблари ва имкониятларига мувофиқ равишда тарғиб қилиш тушунилади. Лойиҳа бу аниқ мақсадларга эришиш ва ташкилотдаги муайян муаммони ҳал қилишнинг ўзига хос жараёнидир. Бинобарин, лойиҳа- ларни бошқариш бу белгиланган вазифаларни бажаришга, маълум режаларни амалга оширишга, мавжуд манбалардан: вақт, капитал, одамлардан фойдаланишга қаратилган фаолиятдир. Лойиҳани бошқа- риш асосида режалаштириш – қисқа, ўрта ва узоқ муддатли - ётади. Бизнес жараёнларида режалаштириш, вазифаларнинг устуворлиги ва уларни амалга ошириш муддатларига боғлиқ холда, муайян режалаш- тириш усулларига асосланади. Лойиҳани яратиш жараёнида мақсадга эришиш учун маълум жараёнлар юзага келади. Ушбу жараёнлар лойиҳани амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, чунки улар лойиҳани бошқаришнинг асосий ғояларини тавсифлайди. Инициация жараёни. Ушбу жараёнда лойиҳага ном берилади, лойиҳани бошлаш сабаблари, мақсади, бошланиш санаси, тасдиқлаш учун асосий лойиҳани топшириш санаси кўрсатилади. Дастурни музо- карага киритиш, тахминий прогнозни ҳисоблаш ва уни умумий йиғи- лишда тақдим этиш тавсия этилади. Ушбу прогноз лойиҳани маъқул- лайдиган одамларга лойиҳани умумий тасаввурини ва лойиҳани амал- га оширишнинг маъносини етказиб беради. Бундай дастурларга Project expert, Project Management ва бошқалари киради. Project Expert анали- тик тизими бу сизга режалаштирилган инвестиция қарорларини мо- лиявий ресурсларни йўқотмасдан "жонли" қилиш, потенциал инвестор ва кредиторларга зарур молиявий ҳисоботларни тақдим этиш ва улар ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 18 ~ учун лойиҳада иштирок этиш самарадорлигини асослаш имконини берадиган дастурдир. Иш хажмини режалаштириш жараёни ва ишлаб чиқиш жараёни икки босқичда баён қилинган, улар одатда «Лойиҳани режалаштириш жараёни»га бирлаштирилади. Жараённинг мақсади бу иш ҳажмини аниқлаш ва уни вақт оралиғига мослаштиришдир. Лойиҳа ходимларини режалаштириш жараёни. Ролларни тайин- лашдан ташқари, жамоа ичида унинг аъзолари ўртасидаги алоқаларни, улар орасидаги иерархияни ва ҳар бирининг функцияларини белгилаш керак. Ходимларни жалб қилиш жадвали календар режасига кирит- илган бўлиб, унда ходимлар ҳар бир босқичга кириш вақтини акс эттиради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling