Лойиҳа бошқаруви


Лойиҳани бошқаришда Ғарб ёндашуви


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

 
Лойиҳани бошқаришда Ғарб ёндашуви 
Лойиҳаларни бошқаришнинг ривожланиш тенденцияларини 
аниқлаш учун замонавий лойиҳаларни бошқариш тизимининг шаклла-
ниш тарихига мурожаат қилиш керак. Лойиҳани бошқаришнинг замо-
навий усуллари 50-йилларнинг охирларида AҚШда ишлаб чиқилган 
тармоқни режалаштириш услубларига асосланганлигини таъкидлаш 
жоиз. 
Бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда ушбу усуллар яхши қўл-
ланилади, шунингдек режа-директив иқтисодиётга эга бўлган мамла-
катларда ҳам кенг тарқалган. Улар қурилиш сохасида энг кенг қўлла-
нилади. Aйнан улар билан лойиҳаларни бошқариш усулларининг пай-
до бўлиши ва тарқалиши бошланган. 
Ҳозирги вақтда AҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатлар ҳаётнинг кўп 
соҳаларида лойиҳаларни бошқариш тизимларини қўллашнинг анана-
вий шаклланган анъаналари ишлаб чиқилган. 
Масалан, 1993 йилдан 1998 йилгача Қатар давлатида, Форс кўр-
фази соҳилида, Япониянинг «Chiyoda» компанияси дунёнинг эллик-
дан ортиқ мамлакатларидан икки мингга яқин пудратчилар иштиро-
кида унга хизмат кўрсатиш учун суюлтирилган газ заводи ва денгиз 
терминалини қурди (Qatargas LNG Plant). Лойиҳанинг бюджети тах-
минан 1,7 миллиард долларни ташкил этди, бу лойиҳа профессионал 
бошқарув ва замонавий ахборот технологияларидан, шу жумладан 
Intel Sat сунъий йўлдоши ва глобал Интернет орқали телекоммуника-
циялар ёрдамида амалга оширилди: Electronic Data Management System 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 21 ~ 
(EDMS), Global Communication System, Project Material Management 
System, New Project Management Tools, Project IT.
Лойиҳани синчковлик билан ўрганиш, ишлаб чиқаришни ташки-
лий ва технологик тайёрлаш, ишларни ҳар томонлама режалаштириш, 
лойиҳанинг боришини доимий мониторинг қилиш ва унинг асосий 
параметрларини назорат қилиш, шунингдек пайдо бўлган муаммолар 
ва белгиланган кўрсаткичлардан исталмаган оғишларни бартараф 
этиш учун ўз вақтида қарор қабул қилиш натижасида ушбу лойиҳа 
Aрабистоннинг энг оғир шароитларида амалга оширилди. Лойиҳа 
маҳаллий ходимларнинг тўлиқ етишмаслигига қарамасдан (қурилиш 
ишлари авжига чиққан пайтда, тўққиз минггача одам иш билан таъ-
минланган) талаб қилинган сифат билан муваффақиятли якунланди. 
Белгиланган бюджетда маблағларни тежалиши 11 фоизни ташкил 
этди, лойиҳа муддатидан саккиз ой олдин бажарилди. 1999 йилда 
ушбу лойиҳа AҚШнинг Лойиҳаларни бошқариш институти томони-
дан "Йилнинг лойиҳаси" номига сазовор бўлди. 
Бугунги кунда лойиҳаларни бошқариш бозор иқтисодиёти тизи-
мидаги энг муҳим бошқарув механизмларидан бирига айланди. Кўп-
лаб ривожланган мамлакатларда у деярли барча лойиҳаларда қўллани-
лади. Мисол учун Японияда, Япония лойиҳалар бошқариш ассоциа-
циясининг маълумотларига кўра, барча инвестиция ва қурилиш лойи-
ҳалари лойиҳаларни бошқариш технологияларидан фойдаланган ҳол-
да баҳоланади ва амалга оширилади. 
Сўнгги йилларда AҚШ, Германия, Япония, Франция ва бошқа 
давлатлар ҳукуматлари кундалик фаолиятларида лойиҳаларни бошқа-
риш усуллари ва воситаларидан тобора кўпроқ фойдаланмоқдалар. 
Халқаро тажрибага қайтадиган бўлсак, шуни таъкидлаш керакки, 
лойиҳаларни бошқариш тизимини босқичма-босқич ривожлантириш 
жараёнида (касбий фаолиятнинг мустақил соҳаси сифатида) охир-
оқибат унинг ягона механизмлари, методологиялари, воситалари ва 
стандартлари яратилди. Масалан, Швейцариянинг Цюрих шаҳрининг 
марказида жойлашган ягона Лойиҳаларни бошқариш халқаро 
уюшмаси - IPMA ташкил этилди. 
Лойиҳаларни бошқариш халқаро уюшмаси - бу лойиҳаларни 
бошқариш бўйича 34 та миллий уюшма ва деярли барча ривожланган 
Европа мамлакатларидан, шунингдек, Туркия, Миср, Хитой, Ҳиндис-
тон, Жанубий Aфрика ва Лотин Aмерикасидан бўлган 20000 га яқин 
аъзолардан иборат халқаро лойиҳаларни бошқариш ташкилотидир. 



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling