Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
60
жисмоний шахслар учун – ариза (эр ва хотиннинг розилиги асосида);
техника жойлашган жой бўйича Инспекция томонидан расмийлаштирилган алоҳида
техникани техник кўрикдан ўтказганлик тўғрисида далолатнома;
ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот
(Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув
платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади).
Кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланган техника ҳисобдан чиқарилганда
техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва ДРБ
олиб қўйилади.
27. Техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга мазкур
Регламентнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар киради.
28. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техника эгаси маълумотларнинг тўғрилигини
текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
29. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти
бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли
вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан
ҳам тасдиқланиши мумкин.
30. Техникаларни ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов
(йиғим) ушбу Регламентга 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг
биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг»
тизими орқали тасдиқланади.
31. Тўлов (йиғим)лар 18-бандда келтирилган тартибда тақсимланади.
32. Инспекция томонидан давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун мазкур
Регламентнинг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлар асос ҳисобланади.
33. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
34. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай
босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош
тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси
қайтарилмайди.
35. Техника эгаси техникани ҳисобдан чиқариш учун давлат хизматлари марказига келиб
мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб,
аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда
юборилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга
электрон шаклда юборилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling