Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

4-боб. Якунловчи қоидалар
41. Инспекцияда рўйхатдан чиқариш ёҳуд ҳисобдан чиқариш ҳаракатларини амалга
ошириш учун асос бўладиган ҳужжатлар беш йил сақланади ва ушбу муддат ўтгандан кейин
белгиланган тартибда давлат архивига топширилади.
42. Инспекцияга ҳужжатлар нусхалари қабул қилинаётганда, улар асли билан
таққосланиши шарт.
43. Рўйхатдан чиқарилган техникалар 10 иш кунида рўйхатга қўйилиши шарт. Рўйхатга
қўйишнинг муддатини бузган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган
тартибда жарима ундирилади.


project.gov.uz
22.10.2022
62
44. Инспекция, Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини
бошқариш маркази» ДУК давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва
техникалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
45. Инспекция, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини
бошқариш маркази» ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга
эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.
46. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат
хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инспекциянинг фаолияти
юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб
боради.
47. Талабгорлар давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг
хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари
мумкин.
48. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling