Лойиҳа матни 67027-(69933)
-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
3-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш
project.gov.uz 22.10.2022 61 36. Инспекция техника эгаси ёки унинг вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, техниканинг тури, русуми, ДРБ, идентификацион, шасси (рама) ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини кўрикдан ўтказиб солиштиргандан кейин техникани давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқаради ёки чиқаришни рад этади. 37. Техникани давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқариш, мазкур Регламентнинг 13 ва 26- бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганидан сўнг, 2 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. Бунда техника эгаси техникани техник кўрикдан ўтказиш учун Инспекцияга тақдим этиши шарт. Шунингдек, техникани давлат рўйхатидан ўтказишда қўшимча маълумот олиш талаб этилган тақдирда, ушбу масалалар бўйича келиб тушган аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади. 38. Техника техник кўрикдан ўтказилиб, мазкур Регламентнинг 13 ва 26-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлганда техника давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқарилади, бунда Инспекциянинг техникаларни рўйхатдан ўтказиш китобига ва тегишли ахборот тизимига техникани давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқариш рақами ва санаси қайд этилади. 39. Техника давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида (мазкур регламентнинг 6-иловасидаги намунада) маълумотнома Инспекция масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда Инспекция томонидан техника эгаси ёки унинг вакилига қоғоз ёки электрон шаклда берилади, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда электрон шаклда юборилади. 40. Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва (ёки) техниканинг ДРБи йўқолганда, уларнинг Инспекцияда мавжудлиги текширилгандан сўнг, техникани рўйхатга олиш китоби (картаси)га техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва (ёки) техниканинг ДРБси йўқолганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади. Зарур ҳолатларда, техниканинг эгасига белгиланган тартибда техниканинг агрегат рақамлари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling