Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш ва уни расмийлатириш тартиби 1-§. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш 12. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш
project.gov.uz
22.10.2022 73 вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари интеграциялашув маълумотлар базасида тақдим этилмайди. 11. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш учун техника, мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилганидан қатъий назар, кўрик учун йиғим тўланганидан сўнг Инспекция томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади. Техник кўрикдан ўтказишда техниканинг типи, русуми, модели, ДРБ, идентификацияловчи шассиси (рама), кузови ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши солиштирилади. 2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш ва уни расмийлатириш тартиби 1-§. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш 12. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 13. Техника эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 14. Техника эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 15. «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома олиш учун техника эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: техника эгасива унинг вакилини (Регламентга 2-иловадаги намуна) сўровномаси; техникани давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома; «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). 16. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техника эгаси маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 17. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 18. Техникаларга «ТМ-1-шаклда»ги маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling