Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 76 31. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техника эгаси маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 32. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 33. Техникаларга «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади. Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг» тизими орқали тасдиқланади. 34. Тўлов (йиғим)лар 19-бандда келтирилган тартибда тақсимланади. 35. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома бериш рад этилади: сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши; жисмоний ёки юридик шахсларнинг ўзига тегишли бўлмаган техникалар учун (қонунчиликда белгиланган ваколатли органлар бундан мустасно). 36. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 37. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 38. Техника эгаси «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 39. Инспекциянинг ахборот тизими онлайн вақт режимида сўров асосида ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотномани электрон рақамли имзо (QR-код (матрик штрихли код)) билан тасдиқланган ҳолда Инспекция томонидан техника эгаси ёки унинг вакилига қоғоз ёки электрон шаклда берилади, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда электрон шаклда юборилади. «Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида»ги маълумотномани ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling